XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
8/2020
158
мактабларнинг аҳамияти катта бўлган. Шундай мактаблардан бири XVI асрда Марказий
Осиёда вужудга келган Даҳбед мактаби бўлиб, нақшбандия таълимотини дунёга
тарқалишида муҳим роль
ўйнаган. Мактабнинг асосчиси нақшбандия тариқатининг
назариётчиси
Махдуми Аъзамнинг тўлиқ исми Саййид Аҳмад Хожаги ибн Саййид
Жалолиддин Косоний Даҳбедийдир. У Фарғона водийсининг Косон шаҳрида таваллуд
топган. Косонийнинг отаси Қорахонийлар (840
-
1212) сулоласига мансуб султонлардан
Бурҳониддин Қилич (XI аср) авлодларидан бўлиб, онаси эса Косон саййидлари оилаларига
мансуб эди. Махдуми Аъзам илк таълимни Косон мактабларидан бирида олган. Сўнг
Ахсикатда, Хожа Муборак мадрасасида ўқишни давом эттиради. Косонийнинг домласи
Мулла Зиё ўз шогирдининг аъло даражадаги қобилиятини эътиборга олиб, унга “илм уз
-
зоҳир”ва “илм ул
-
ботин” дан яхши таълим беради.
Мутасаввуфнинг Саййид Аҳмад Косонийнинг тариқат илмидаги фавқулодда истеъдод
ва қобилиятлари туфайли ўз даврининг забардаст уламолари томонидан эътироф этилиб,
«Махдуми Аъзам» унвонига мушарраф бўладилар. «Маҳдум»
-
хизмат қилувчи одам. Одатда
у пиру устозларга бериладиган тахаллус, чунки уларга ўз муридлари ва шогирдлари хизмат
қилишади. Бу тахаллусни баъзи жойларда пиру устоз ва уламоларнинг ўғилларига нисбатан
ҳам ишлатадилар.
Нақшбандия тариқатининг назариётчи пири муршиди Ҳазрати Махдуми Аъзами
Даҳбедий ва ушбу тариқатнинг йирик намояндаси Махдуми Аъзам Ҳофиз ал Басир,
кубравия
тариқатининг пиру муриди Ҳазрати Махдуми Хоразмийлар шундай муборак ва шарафли ном
билан
шарафланганлар.
«Аъзам», яъни улуғ деган маънога эга. Тасаввуф ва фиқҳшунослик илмлари бобида
уч
буюк зот «Аъзам» (Улуғ) унвонини олишган. Булар Имоми Аъзам
[3], Ғавсул Аъзам [4] ва
Махдуми Аъзам.
Даҳбед мактаби ва унинг фаолияти нафақат Марказий Осиёда
,
балки узоқ Ғарбда ҳам
кенг ўрганилган.
Масалан Буюк Британиялик манбашунос олим Algar Hamid ўзининг
«Dahbidiya» номли мақоласида нақшбандия тариқати пири Махдуми Аъзам ҳамда у
кишининг авлодлари фаолиятига юқори баҳо беради [5]
.
Рус тадқиқодчиси профессор
Н.Веселовскийнинг «Дагбед» номли тадқиқотида ҳам Махдуми Аъзамнинг қабртошларидан
кўчирилган тўлиқ шажараси келтирилган. Махдуми Аъзам шариат ва тариқат илмига оид,
ахлоқ ва илоҳиёт масалаларига доир ўттиздан ортиқ диний, фалсафий, ахлоқий, илмий ва
адабий рисолаларни ёзиб қолдирган.
Мутасаввуф “
Do'stlaringiz bilan baham: |