XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
8/2020
132
Ҳозирги кунга қадар МОМЭМ минтақа мамлакатларида Орхус конвенциясини амалга
оширишда қуйидаги йўналишлар орқали ўз ҳиссасини қўшмоқда:
• ҳар йили ўтказиладиган минтақавий конференциялар ва форумлар орқали;
• иқлим ўзгариши бўйича, хусусан иқлим тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш,
муаммо
ва ечимлар, молиялаштириш масалаларини кўтариш;
• сувнинг сифати бўйича маълумотларга эга бўлиш, уларни алмашишни кўзда тутувчи
сув ресурсларини бошқариш бўйича;
• турли маълумотларга эга бўлиш имконияти масалалари устувор бўлган турли хил
экологик конвенциялар мажбуриятларини
бажариш;
• атроф
-
муҳит ва барқарор ривожланиш ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлашга
йўналтирилган иқтисодиётни экологиялаштириш;
• йирик лойиҳалар доирасида тажрибавий лойиҳаларини ҳамкорликда амалга
ошириш
орқали;
• Марказий Осиёдаги фуқаролик жамияти институтлари вакилларини миллий ва
минтақавий тадбирларга маърузачи, модератор ва воситачи сифатида таклиф қилиш.
Сўнгги йилларда МОМЭМ 4 та йирик лойиҳани амалга оширмоқда: "Марказий
Осиёдаги сув, таълим ва ҳамкорлик",
CAMP4ASB
, Марказий Осиёдаги Нексус диалоглари,
UzWaterAware.
Бундан ташқари, ўтган даврда Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда сув
бўйича ҳамкорлик бўйича
WECOOP
лойиҳаси амалга оширилди.
Нексус лойиҳасининг асосий мақсади сув
-
энергетика ва озиқ
-
овқат хавфсизлиги (СЭО)
ўзаро боғлиқлигини тушунишни кучайтириш, кўп секторли ёндашув ва Марказий Осиё
мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва СЭО бўйича Нексус лойиҳалари
учун инвестиция ғояларини шакллантиришдан иборат. Тожикистон, Туркманистон ва
Ўзбекистонда амалга оширилган кичик миқёсли лойиҳалар СЭО бўйича Нексус ёндашувини,
хусусан тўғонларнинг кўп функцияли ишлашида, чўл яйловларида
сувга барқарор эга
бўлишни таъминлашда
ва насос станцияларида энергияни тежашга сармояларни жалб
қилишда амалий қўлланилишини таъминлади [7, Б. 25].
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилаётган
“Марказий Осиёда сув, таълим ва ҳамкорлик” лойиҳасининг мақсади кадрларни тайёрлаш
тизимини яхшилаш ва сув хўжалиги ходимларининг малакасини ошириш ҳамда улар
ўртасида ишчан алоқалар ўрнатиш, сув ресурсларини бошқаришда ҳавзавий ёндашув
имкониятини намойиш қилиш ҳамда минтақавий академик ҳамкорликни кенгайтиришдан
иборат.
Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Марказий Осиёда сув
ҳамкорлиги” лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад, минтақавий сув ҳамкорлигини
кенгайтириш, энг яхши минтақавий ва халқаро амалиётни ўрганиш ва намойиш этиш,
Марказий Осиёда экология ва барқарор ривожланиш масалаларида ўзаро ҳамкорликни
кучайтириш, сув ресурсларини бошқариш масалалари бўйича инновацион усул ва амалиётни
илгари суришдир.
Марказий Осиёда атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш бўйича минтақавий ҳамкорликни
кучайтиришда МОМЭМнинг саъй
-
ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш лозим. Мулоқот барча
даражаларда давом этмоқда. Техник даражадаги диалог
-
бу марказнинг лойиҳалари. Қарор
қабул қилувчилар даражасидаги мулоқот
-
парламент аъзолари ва Ташқи ишлар вазирлиги
вакилларининг платформаси ҳисобланади. Кейинги босқич
-
Марказий Осиё халқаро
экологик форуми.
Ҳар йили атроф
-
муҳит бўйича Марказий Осиё мамлакатларида атроф
-
муҳит
муҳофазаси бўйича форум ўтказилиб, унда олимлар, қарор қабул қилувчи шахслар, давлат
идоралари ва ННТлар қатнашади.
2018 йил 15 март куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг
биринчи ишчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон,
Ўзбекистон президентлари ва Туркманистон парламенти спикери минтақадаги энг долзарб
муаммоларни муҳокама қилиш учун музокаралар столига ўтирдилар.
2018 йил 24 август куни Туркманистонда кейинги тўққиз йил ичида ОҚХЖ таъсисчи
давлатлари раҳбарларининг биринчи саммити бўлиб ўтди. Учрашувда Марказий Осиёнинг
барча беш давлатлари президентлари иштирок этди. Мамлакатлар президентларининг очиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |