XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
8/2020
96
мулоқот, ўзаро алоқа ва ахборотларни
узатишдан инсоннинг ижтимоийлашувини
таъминлайди;
бешинчидан,
умумлаштириш вазифасига кўра, миллий қадриятлар, урф
-
одатлар,
анъаналар ва тарихий тажрибаларни ўрганиш ҳамда умумлаштириш
орқали миллий
мафкуранинг шаклланишига хизмат қилади
;
олтинчидан, иқтисодий вазифасига мувофиқ, малакали ишчи кучини такрор ишлаб
чиқаради, саломатлигини тиклайди, руҳиятини кўтаради ва меҳнатни рағбатлантиради;
еттинчидан, сиёсий вазифасига кўра, самарали ижтимоий мухофаза институтлари
ва
механизмлари барпо этиб, инсонларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини
амалга оширади
.
Ижтимоий хизматлар
ишлаб чиқариш соҳаларига нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга.
Унинг муҳим хусусияти шундаки:
биринчидан, уларни сақлаб, қадоқлаб, ташиб бўлмайди ва кўрсатилаётган хизмат бир
вақтнинг ўзида истеъмол қилинади. Ёки ижтимоий хизматларнинг аксариятини истеъмол
қилгунга қадар ўрганишнинг иложи йўқ бўлиб, уларнинг таклифи ва истеъмоли бир пайтда
рўй беради;
иккинчидан,
ижтимоий хизматларни буюртма ёки мижоз борлигида кўрсатиш
мумкинлиги боис уларни хизмат кўрсатувчидан ажратишнинг иложи йўқ. Истеъмолчиларга
кўпинча хизматни тақдим этишнинг ажралмас қисми сифатида қаралади;
учинчидан, ижтимоий хизматлар сифат жиҳатидан ўзгарувчан хусусиятга эга бўлиб,
ҳатто хизмат кўрсатишни битта ташкилот амалга оширганда ҳам сифат турлича бўлиши
мумкин ва ушбу
хизматларнинг аксарияти моддий тавсифга эга эмаслиги сабабли, улардаги
иқтисодий муносабатлар кўзга яққол ташланмайди;
тўртинчидан, турли тоифадаги истеъмолчиларга қулайлик яратиш зарурлиги ижтимоий
хизматлар самарадорлигининг муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Масалан, ошхонанинг
тушлик тайёрлаши, транспорт хизматининг эрталабдан йўлга қўйилиши, тез тиббий
ёрдамнинг мижозлар уйига бориб кўрсатилиши ва мактабгача таълим муассасаларнинг олти
ёшгача бўлган болаларни қамраб олиши аҳолига қулайлик яратади.
Уй
-
жой коммунал
хўжалиги, йўловчи транспорти, савдо ва умумий овқатланиш хизматларида истеъмолчиларга
ўз вақтида хизмат кўрсатиш асосий кўрсаткич ҳисобланади
.
Шу билан бирга кўрсатилаётган
хизматнинг сифати истеъмолчилар кайфиятига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.
Жумладан, эрталаб узоқ вақт транспорт кутиб қолиш, уйда табиий газ, электр энергияси,
иссиқ ва совуқ сувнинг бўлмаслиги, сартарошнинг хизматидан қониқмаслик оқибатида
кайфият тушиши ва бу
мулоқот орқали бошқаларга ўтиши мумкин;
бешинчидан, меҳнат жараёнида инсон
-
инсонга ишлов беради. Масалан, врач, ўқитувчи,
мураббий, сартарош
ишларида бу фаолият аниқ кўзга ташланади.
Ёки бировнинг меҳнат
вақти бошқанинг истеъмол вақти билан мос келади;
олтинчидан,
ижтимоий хизматларнинг айрим турлари сифатини аниқлашнинг икки
жиҳати фарқланади. Масалан, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатишда хизмат
сифати билан бирга маҳсулот сифати ҳам эътиборга олинади;
еттинчидан,
ижтимоий хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг
кенгайиши бевосита жамиятнинг маънавий тикланиши ва ижтимоий тараққиёти билан
боғлиқ
бўлади.
Ижтимоий хизматлар ўзига хос иқтисодий қонуниятга эга. Уларнинг қийматини
бирданига
англаш қийин, чунки ижтимоий хизмат турларининг аксариятида моддий
неъматлар яратилмайди.
Ижтимоий
-
маданий хизматлар соҳаси янги қийматни яратишга
хизмат қилсада, у моддий буюм тарзда
эмас, балки хизмат тури сифатида таклиф этилади.
Ижтимоий хизматларда эҳтиёж кишиларнинг ёши, жинси, оилавий аҳволи, касби,
меҳнатининг тури каби омилларга боғлиқлиги яққол сезилади. Шу билан бирга, ижтимоий
хизматларга эҳтиёж оммавийлик характерига эга бўлади. Коммунал хўжалиги, маиший,
йўловчи транспорти, савдо ва умумий овқатланиш, маданият ва санъат, оммавий ахборот
воситалари хизматлари номоддий
эҳтиёжлар сирасига киради. Номоддий эҳтиёжлар
иккиламчи эҳтиёжлар ҳисобланади. Ижтимоий хизматлар иккиламчи эҳтиёжлар таркибига
кирсада, замонавий шароитларда юқори поғонага кўтарилмоқда.
Одатда маҳсулотларнинг яратилиши ва эҳтиёжларнинг қондирилиши бир вақтнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |