XORAZM MA ’ MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM А SI – 8/2020 274 қамровли ҳолатда Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро сингари тарихий
марказларига ҳамда турли кўнгилочар атракционларга боришни тушунишини билдириб
ўтди. Социологик сўров таҳлили шуни кўрсатадики, муасасада тарбияланувчилар
Ўзбекистон табиати ва диққатга сазовор жойлари ҳақида олган билимлари саёҳат ҳақидаги
билим кўникмаларининг кенгайишига сабаб бўлганлигини кўришимиз мумкин.
Тарбияланувчилар ўртасида “Қаерларга саёҳат қилишни хоҳлар эдингиз?” саволига 5 ёшдаги
ўғил болалар асосан тоғли ҳудудларга боришга хоҳиш билдирган бўлса, қиз болалар асосан
замонавий медиапаркларга саёҳат қилишни маъқул кўришларини билдириб ўтди.
6 ва 7 ёшли
респодентлар бир хил денгиз ва дарё соҳилларига, экзотик боғларга саёҳат қилишни
хоҳлашларини билдирди. Бунда албатта тарбияланувчиларнинг асосий қисми табиат
ҳақидаги ҳужжатли ва саргузашт фильмлар ҳамда муасасада экологик билимларини ошириш
бўйича ўтказиб келинаётган машғулотлар кучли таъсир қилганлигини эътироф этди.
Бугунги кунда туризм турлари ичида маёва даражасига кўтарила олган балиқ ови хар
қандай ёшдаги ўғил болаларнинг севимли машғулоти ҳисобланади ҳамда туризмнинг асосий
йўналиши сифатида эътироф этилади. “Балиқ ови ёқадими?” деган саволга 5 ёшдан 7 ёшгача
барча
ўғил болалардан иборат респодентлар балиқ ови ёқишини эътироф этган бўлса, қиз
болалардан иборат респодентларнинг фақатгина 10 фоизи ушбу машғулотга қизиқиш
билдирди. “Чўмилиш ҳавзаларида сузиш ёқадими?” деган саволга эса
респодентларнинг 68
фоизи қизиқиш
билдирган бўлса, 32 фоизи қизиқиш билдирмади. “Сизни чўмилиш
ҳавзаларининг аҳволи қониқтирадими?” деган савол берилганда нима учун респодентлар
чўмилишга хоҳиш билдирмагани маълум бўлди. Чўмилиш ҳавзалари ҳисобланган ариқ ва
анхор сувларининг турли маиший
чиқиндиларга тўлиб кетганлигини асосий муаммо
сифатида эътироф этди. Шу ўринда хар қандай виждонли одамда савол туғилади. Биз
болалигимизда чўмилган анхорларга бизнинг аждодлар салбий муносабатда бўлмаганлиги
туфайли эмин –
эркин сузар эдик. Бугун бизнинг
экологик маданиятимиз шу даражада
пасайиб кетдими? Анхор ва ариқларга чиқинди ва канализация сувларини оқизаётган
ҳамюртларимиз майли бизнинг аждодларимиз олий қадрият деб билган сувни муқаддас
эканлигини тан олмасин, бироқ энг ёш мурғак фарзандларимизни бахтли келажагини
ўғирлашга бизнинг назаримизда хеч кимнинг ҳаққи йўқ. Экологик маданият ҳақида бонг
уришдан мақсад сизнинг табиатга салбий муносабатингиз миллат генофонди ҳамда ўз
келажак авлодингиз саломатлигига катта зарар эканлигини унутманг.
Респодентларга “Ота –
онангиз ҳамроҳлигида қаерларга саёҳатга боргансиз?” деган
саволга 5 ёшдан 7 ёшгача респодентларнинг 60 фоизи балиқ овига ва тоғли ҳудудларга
саёҳатга олиб чиққанлигини айтган бўлса, қолган респодентлар шаҳар ҳудудидаги истироҳат
боғларига саёҳатга борганлигини таъкидлади. Бироқ, шуниси ажабланарлики, “Ота
-
онангиз
шанба ва якшанба кунлари саёҳатга олиб чиқадими?” деган саволга 78 фоиз респодентлар
йўқ деган жавоб берди. Демак, мурғак кўнгиллар турли байрамлар ва тадбирлар баҳона ота
-
оналар томонидан саёҳатга олиб чиққанлиги бир умрга хотирасида қолмоқда. “Яқин
қариндошарингиз сизни велосипедда ёки автомобилда саёҳатга олиб чиқишини
хоҳлайсизми?” деган саволга 100 фоиз қизиқиш билдиришди. Аммо ота –
оналар ва бошқа
яқин қариндошларни уларни бундай завқли машғулот билан шуғуллантириш учун вақтлари
йўқлигини билдириб ўтди. Фарзандларимиз биздан фақат эътибор сўрамоқда. Табиатнинг
тоғли ҳудудларга хаётида хеч бўлмаса бир марта саёҳатга чиққан бўлса
-
да, чўл ҳудудлари ва
қум барханларини бир марта ҳам кўрмаганлигини айтиб ўтишди. Шуни алоҳида таъкидлаб
ўтиш лозимки, Данғара туманида Фарғона водийсида ягона Чинобод 2 қишлоғида 56 гектар
майдонда ташкил этилиши кутилаётган “Экопарк” лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб,
натижада ёш авлод табиатнинг бетакрор кўринишларидан баҳраманд бўлиш билан бир
қаторда экстремал спорт турлари ва туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга
бўлади.
Ёш респодентларга “Шаҳар ҳудудида дам олишни хоҳлайсизми ёки қишлоқ
ҳудудларида?” деган саволга 65 фоиз респодентлар қишлоқ ҳудудларини маъқул кўрган
бўлса, 35 фоиз респодентлар шаҳар ҳудудларини танлади. Шаҳар ҳудудларида дам олишни
хоҳловчиларнинг асосий қисмини қиз болалар ташкил этган бўлса, ўғил болалар асосан
қишлоқ ҳудудларида саёҳат қишни хоҳлашларини билдирди. “Яқин қариндошларини
,
яъни
буви ва буваларини кўриш учун ота –
онангиз қанча муддатда сизни олиб боради?” деган
саволга эса 5 ёшли респодентларнинг 72 фоизи икки ҳафтада ва ундан ҳам узоқ муддатда деб