–
9/2020
197
Ёзма
адабиётда
халқ
оғзаки
ижодидан
фойдаланиш
ўзбек
адабиётида
ҳам
анъанавийдир
.
Ўзбек
адабиёти
тарихининг
қайси
даврига
мурожаат
этмайлик
,
мумтоз
шоирлар
ижодида
ҳам
,
замонавий
шоирлар
ижодида
ҳам
халқ
оғзаки
ижоди
анъаналари
муҳим
аҳамиятга
эга
бўлганлигини
кўрамиз
.
Жумладан
,
мумтоз
адабиётимизда
“Ирсоли
масал” деб
номланган
бадиий
асарда
тасвирий
восита
-
мақол
қўллаш
санъати
ижодкор
фикрини
тасдиқлашга
,
фикрнинг
таъсир
кучини
оширишга
хизмат
қилади
.
Халқ
донолигининг
,
кўп
асрлик
ҳаётий
тажрибасининг
самараси
бўлган
фольклор
барча
миллий
адабиётларнинг
шаклланиши
ва
тараққиётига
катта
таъсир
кўрсатган
манба
бўлиб
,
бошқа
замонавий
ўзбек
шоир
ва
ёзувчилари
қатори
,
болалар
адабиёти
намояндалари
ҳам
шу
манбадан
озиқланган
ҳолда
камол
топган
.
Ўзбек
болалар
адабиётининг
етук
намояндаси
Анвар
Обиджон
ҳам
ўз
ижодида
халқ
оғзаки
ижодининг
энг
фаол
жанри
бўлмиш
мақоллардан
турли
мақсадларда
фойдаланган
.
Шоирнинг
ўзбек
халқи
меҳнатсеварлигини
ўзида
мужассамлаштирган
“Меҳнат
–
таги
роҳат”
шеърида
ҳовлисига
ошқовоқ
эккан
болакайнинг
чексиз
қувончи
,
ўз
меҳнати
натижасидан
мамнунияти
ва
ғурури
,
ҳаттоки
ўртоғи
“ялқов
Нор”га
мақтаниб
,
уни
ҳам
меҳнат
қилишга
ундаши
моҳирлик
билан
тасвирланган
:
Бу ёққа кел, ялқов Нор,
Егин тўйиб бир қовоқ.
“Маза
-
ку” деб бу баҳор
Сен ҳам эккин ошқовоқ
[1,13]
.
Зеро, меҳнат қилган одам бу ҳосилни ҳамма билан баҳам кўриши ўзбек халқига хос
қўли очиқлик, саховат белгисидир. Жонажон юртимиз бежиз “жаннатмакон юрт” деб
таърифланмайди, она табиат
бизга шундай ерни инъом қилганки, унга озгина меҳнатингизни
сингдирсангиз, у сизга бутун борлиғини ҳадя этади. Асар ўзбек халқининг “Меҳнат,
меҳнатнинг таги –
роҳат” мақоли таъсирида яратилган бўлиб, муаллиф мақолнинг иккинчи
қисмидан асар сарлавҳасида фойдаланган.
“Ҳалоллик” шеърида эса текин овқат ейишни ўзига эп кўрмаган ўрдак образи ёрдамида
китобхонни меҳнатсеварликка ундайди. Бола ва ўрдак ўртасидаги диалогда шеърнинг асосий
моҳияти, муаллифнинг мақсади акс эттирилган:
Мен дедим: «Ҳой ўрдагим,
Тилар
бўлсанг иштаҳанг,
Ҳоҳлайсанми, қармоқда
-
Тутиб берай мен наҳанг».
Ўрдагим дер:
«Йўқ, раҳмат
,
Тутиб берай нимаси,
Овқат еса бемеҳнат,
Бўларканми мазаси?»
[1,25].
Теранроқ эътибор берсак, шоир ўрдак образи мисолида китобхонни нафақат ҳалол
меҳнат қилишга, балки ориятли, ғурурли, ўзига ишонган шахс бўлишга чақиради. Муаллиф
шеърни меҳнатсиз
роҳатни инкор этиш каби ибратли хулоса билан якунлайди.
Айнан шу мақол таъсирида яратилган бошқа муаллиф асарига эътибор қаратайлик. ХХ
асрнинг
II-
ярми ўзбек болалар
адабиётининг йирик намояндаси Қ.Ҳикматнинг “Қовоқлар”
шеъри ҳам ёш китобхонни меҳнатсеварликка ундайди. Бобо деҳқон йил бўйи тиним билмай
меҳнат қилади. Кўкламда пешана тери тўкиб меҳнат қилган инсон унинг натижасини кузда
олади. Қовоқлар ёзда “чилланинг сувини ичиб”, “кузнинг қировини еб” ўзларига янада
лаззатлироқ таъм киритади ва ниҳоят
“ҳар
бири нақ ўғирдай” бўлган ойимқовоқлар кузнинг
қоқ ўртасида дастурхонимизда қовоқ сомса, ширқовоқ, манти кўринишида ҳозиру
-
нозир
бўлиб, ўзларининг ҳам тотли, ҳам шифобахш мазаларидан барчамизни баҳраманд этади.
Ўзбек
халқи дастурхонидаги қут
-
барака ҳалол меҳнатдандир. Ушбу шеърнинг тагмаъносида
меҳнат қилган одам ҳеч қачон хор бўлмаслиги, унинг роҳатини кўриши ёш китобхонларга
содда ва равон тилда баён этилган. “Меҳнат, меҳнатнинг таги –
роҳат” мақоли шеър ғоясини
ўзида тўла акс эттирган бўлиб, шоир бу мақолни шеърий вазн ва қофияга мослаб,
қисқартирилган ҳолда “Меҳнат –
роҳат” кўринишида қўллайди.
Мантисини қасқондан
Улашаркан холамиз,
Do'stlaringiz bilan baham: |