Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/400
Sana14.06.2022
Hajmi3,93 Mb.
#671925
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   400
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

9/2020 
122
бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан 
шуғулланмаган ҳолда узоғи билан бир йил муддатга жўнаб кетиши (саёҳат қилиши) 
ҳисобланади. Бугунги кунда туризм кўпгина мамлакатларда шиддат билан ривожланаётган 
индустриянинг ижтимоий
-
иқтисодий тармоғидир.
Туризм индустрияси –
туризм фаолиятининг туристларга хизмат кўрсатишини 
таъминловчи турли субъектлари (меҳмонхоналар, туризм комплекслари, кемпинглар, 
мотеллар, пансионатлар, умумий овқатланиш, транспорт корхоналари, маданият, спорт 
муассасалари ва бошқалар) мажмуидир. Тарихий
-
маданий ёдгорликлар мажмуи эса туризм 
ресурслари объектига киради. Тарихий
-
маданий объектларга тарихий, илмий, бадиий ёки 
ўзгача маданий қийматга эга бўлган айрим иморатлар, бинолар ва иншоотлар, улар билан 
боғлиқ бўлган рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий безак санъати асарлари ҳамда шу 
иморатлар, бинолар ва иншоотларнинг тарихан таркиб топган ҳудудлари, шунингдек, 
мемориал уйлар, квартиралар, қабристонлар, мақбаралар ва айрим қабрлар, монументал 
санъат асарлари, антропология, этнография, нумизматика, тош ҳайкаллар, қояга ўйиб 
ишланган тасвирлар ва археология ёдгорликлари киради. 
Ўзбекистонда бугунги кунда 4 308 та археологик, 2 
0
79 та меъморчилик, 694 та санъат 
асари, 395 та диққатга сазовор жой, жами 7 476 та моддий
-
маданий мерос объекти давлат 
ҳимоясига олинган. 1991 йил Хивадаги “Ичан
-
қалъа”, 1993 йил “Бухоро тарихий маркази”, 
2000 йил “Шаҳрисабз тарихий маркази”, 2001 йил “Самарқанд маданиятлар чорра ҳаси” номи 
билан ЮНЕСКО
нинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Мустақиллик йилларида 
100
4 та тарихий объектда кенг кўламли таъмирлаш
-
тиклаш ва ободонлаштириш ишлари 
бажарилди. Хитой, Япония, Франция, Польша ва бошқа давлат вакиллари билан ҳар йили 15 
дан ортиқ халқаро археология мероси объектларида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Маданий 
мерос объектларини муҳофаза қилиш, ундан фойдаланиш борасида амалга оширилган ишлар 
нафақат тарихни ўрганиш, тарғиб қилиш, балки ўсиб келаётган ёш авлодни бебаҳо тарихий 
меросни кўз қорачиғидек асраб
-
авайлаш, уларда миллий ўзликни англаш туйғусини янада 
кучайтириш, жамиятда юксак маънавиятни теран қарор топтиришга хизмат қилади. Ҳозирги
кунда мамлакатимизда турли даврлар ва цивилизацияларга оид етти мингдан ортиқ ёдгорлик 
бор. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари ЮНЕСКО
нинг Бутунжаҳон 
маданий мероси рўйхатига киритилган бўлиб, улар доимо хорижликлар қизиқишини 
орттириб келган. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси 
туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча 
ташкилий чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-5326-
сонли фармони [3] ҳамда 6 февралдаги 
“Кириш туризмини ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги, 7 февралдаги “Ички 
туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари 
юртимизда сайёҳлик йўналишини кескин ривожлантириш, тарихий
-
маданий туризмни 
ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, хорижлик меҳмонлар 
оқимини кўпайтириш, туризм, маданий, табиий ва спорт салоҳиятини бутун жаҳонга 
намойиш этиш, ўз навбатида, ички туризм маданиятини шакллантиришда муҳим ташкилий
ҳуқуқий
дастурул амал бўлди
[4]. 
Ўзбекистон ҳам саёҳат, ҳам зиёрат учун қулай мамлакат бўлиб, она заминимизда бутун 
дунёга маълум ва машҳур бўлган аждодларимиз мангу қўним топган. Улар қолдирган бой 
маънавий
-
маданий меросга халқаро майдонда жуда катта қизиқиш уйғонмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 17 февраль куни Бухоро вилоятига сафарида 
азиз
-
авлиёлар, етти пир –
Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир 
Фағнавий, Али Ромитаний, Муҳаммад Бобо Саммосий, Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд 
қабрини зиёрат қилиб, уларни дунёга танитиш борасида барча чораларни кўриш, улуғ 
аждодларимиз муқаддас масканларини олам аҳлига танитиш, зиёрат туризмини 
ривожлантириш ҳақида ўз тавсияларини берди [5
;24]. 
Ўзбекистонда туризм соҳасини 
ривожлантиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўяр эканмиз бу соҳада юзага келадиган 
муаммоларни ҳам ечимини ўйлаб кўриш зарур. Бунинг учун уларни ҳал қилиш усул ва 
механизмларини тўғри танлаш, туристлар эҳтиёжларини тўла қондириш йўлларини излаш, 
юқори самарали хизматлар яратишни ташкил қилиш ва бошқаришни тўғри йўлга қўйиш, 
жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт ва шу каби туризм фаолияти билан шуғулланувчи 
ташкилотлар билан
алоқаларни йўлга қўйиш ва яхшилаш, хизмат кўрсатувчилар ва 
туристлар ўртасидаги муносабатларни такомиллаштириш каби бир қатор масалаларни ҳал 
қилиш зарурати туғилади.

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   400




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish