Abstract.
The article provides the morpho-biological differences between the black widow
(Latrodectus tredecimguttatus) and the false black widow (Steatoda paykulliana) in Uzbekistan.
Kew words:
black widow, false black widow, morpho-biological compare, venom
Ўргимчаклар (Araneae) ер юзининг барча қисмида кенг тарқалган бўғимоёқли
умуртқасизлар бўлиб, улар турли шароитларда, жумладан сув, тупроқ ва ҳавода яшашга
мослашган. Ҳозирги кунда фанга ўргимчакларнинг 48643 та тури маълум бўлиб [14], улар
орасида душмандан ҳимояланиш, ўлжани чалғитиш учун агрессив, заҳарли турларга тақлид
қилиш ҳолати, яъни мимикрия ҳодисаси анча кенг учрайди [9]. Одам ҳаёти учун хавфли
бўлган ўргимчак турлари 200 та атрофида бўлиб, Loxosceles, Latrodectus уруғ вакиллари
хавфли ҳисобланади [7, 13]. Эргашев (1990) маълумотига кўра, Ўзбекистонда заҳарли
ўргимчакларнинг 18 тури учрайди [5]. Улар ичида қорақуртлар (
Latrodectus
) уруғи
вакиллари ўзининг кучли заҳари, ҳаёти ва яшаш тарзлари билан бошқа ўргимчаклардан
алоҳида ажралиб туради. Ўзбекистонда заҳари кучлилиги жиҳатидан инсон саломатлигига
хавф солувчи сифатида 3 та тур алоҳида ўрин эгаллайди [5]. Булар Theridiidae оиласига
кирувчи оқ қорақурт (
L. pallidus
Cambridge, 1872), Дал қорақурти (
L. dahli
Levi, 1959) ва
қорақурт
(
L. tredecimguttatus
Rossi, 1790) турларидир. Бу турлар Ўзбекистоннинг жанубий
ҳудудларида кенг тарқалган бўлиб, асосан чўл ва адирларда, тоғ ён бағирларида кўп учрайди.
Бу 3 тур орасида
энг кенг тарқалгани
L. tredecimguttatus
ҳисобланади [5]. Айрим йилларда у
шу қадар кўпаядики, ҳатто 1 м
2
ерга 5 та ва ундан ҳам кўпроқ тўғри келади [4]. Июнь ва
июль ойларида кўпинча чўл ва адирларда ишлайдиган кишилар қорақуртдан заҳарланади.
Шунга қарамасдан, Ўзбекистон шароитида заҳарли ўргимчакнинг ҳаёти, яшаш тарзи ва
этиологик жиҳатлари етарлича ўрганилмаган.
Бизнинг кузатишларимиз шуни кўрсатадики, кўпинча маҳаллий аҳоли фойдали тур
ўргимчаклардан заҳарли қорақуртни ажрата олмайдилар. Чунки, табиатда ташқи
кўринишидан, рангидан бамисоли қорақуртга ўхшайдиган турлар оз
эмас. Шулардан бири
сохта қорақурт номи билан аталувчи Theridiidae оиласига мансуб
Steatoda paykulliana
Walckenaer, 1805
дир (1
-
расм).
Сохта қорақурт (
S. paykulliana
) ташқи томондан хавфли қорақуртга ўхшайди, лекин
унинг қорнининг орқа юқориги қисмида қорақуртда ҳеч қачон учрамайдиган ёрқин сариқ ёки
тўқ сариқ баъзан арча шаклидаги чизиғи борлиги билан фарқ қилади [1]. Қолаверса сохта
қорақуртнинг заҳри ҳақиқий қорақуртникидан анча кучсиз ва одамни чаққанида ари
чаққандек оғриқ беради холос [11].
Қорақурт (
L. Tredecimguttatus
) Ўзбекистоннинг иссиқ об
-
хаволи қуруқ иқлимли
ҳудудларида кўп учрайди. Айниқса, республиканинг жанубий ҳудудлари Қашқадарё, Жиззах
вилоятларида кўп учрайди [4]. У
бир йил давомида 9 марта пўст ташлаб, 10 ёшга киради [12].
Урғочиси вояга етганида узунлиги 20 мм, еркаги эса 8 мм га етади. Дастлабки 3 ёшгача эркак
ва урғочи вакиллар бир хил рангдаги оқиш
-
кулранг рангда бўлади. 3 ёшидан сўнг уларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |