XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
9/2020
223
артикуляциясини созлаган бўлади. Одатда, гўдакнинг дастлабки гувранишида онаси у билан
гаплаша бошлайди. Бола бу товушларни илғаб олади ва уларни такрорлашга ҳаракат қилади.
Бола бошқа товушлар орасидан нутқий товушларни ажрата бошлайди, овозга қараб
гапираётган шахсни ажратади, яқинларининг овозини, нутқини танийди. Нутқ овозининг
хослигини баҳолай олади (жаҳл билан гапирилса йиғлайди, кулгили оҳангга кулиб жавоб
қайтаради, эркалатиш ёки буйруқ оҳангидаги сўзларни тушуна бошлайди).
2. Боланинг актив нутққа ўтиши.
Бу давр, одатда, бола умрининг
2-
йилида кечади.
Боланинг фонематик эшитиш қобилияти ривожланади. У илк сўзларини, масалан,
ойи, ая,
опа, апа, ада, дада
кабилар айтади. Сўзлардаги айрим товушларнинг туширилиши ва
нотўғри талаффуз қилиш (
кел
ўрнига
те
,
овқат
ўрнига
окат
) ҳоллари кузатилади. Бола
нутқининг дастлабки даврларида такрорланувчи бўғинлардан иборат сўзларни талаффуз
қилиш қийинчилик туғдирмайди. Шунинг учун ҳам катталар айтган айрим
бир бўғинли
сўзларни бола иккилантиради (масалан,
ош
сўзи ўрнига
ашша
,
нон
сўзи ўрнига
нанна
). Икки
сўзни бир
-
бирига боғлаб ифода ҳосил қилишга уриниш 1,5 ёшда юз беради. Аста
-
секин
буйруқ майли ўзлаштирилади.
3. Нутқнинг мулоқот учун асосий воситага айланиши.
Бу босқичда сўзловчининг
мақсади, воқеаларнинг
бориш жараёни ва мазмуни аниқлашади. Боланинг луғат бойлиги
кенгайиб, грамматик конструкциялар мураккаблашади, унинг талаффузи тиниқлашади. Икки
ёшдан сўнг бола сўзлар морфемикаси ва сўз ясалиш қонуниятларига мувофиқ сўз бойлигини
кенгайтиради. Икки ярим ёшли бола нутқида икки сўздан иборат содда сўз бирикмалари
(булар кўпроқ феълий
бирикмалар бўлади) ифодалана бошлайди. Бола бирлик ва кўпликни
фарқлаш ҳамда қўллаш, баъзи келишик қўшимчаларини ифодалашни ўрганади. Уч ёшдан
сўнг бола содда гапларни, кейин эса мураккаб гапларни нутқида қўллай
бошлайди. Нутқий
ривожланиши меъёрда кечган бола уч ёшни тўлдириш арафасида тахминан 1000 та сўзни
билса, 6
-
7 ёшларда унинг сўз бойлиги 3000
-
4000 та сўздан ташкил топади.
Нутқнинг грамматик қурилиши болаларда уч ёшнинг бошларида шакллана бошлайди.
Бола мактаб ёшига етар чоғида деярли барча сўз ясаш, сўз ўзгартиш кўникмаларини ҳосил
қилади. Ўзаро боғланган, грамматик шаклланган контекстли нутқ пайдо бўлади. Мактаб
даврида бола таълим жараёни орқали нутққа онгли равишда эгалик қила бошлайди. Ёзма
нутқ ва ўқиш кўникмалари шаклланади.
Болалар нутқидаги ўзига хос ҳодисалардан бири э
гоцентрик нутқдир
. Ўз генезисига
кўра э
гоцентрик нутқ
мактаб ёшигача бўлган боланинг ўйин ёки бошқа машғулотлар
жараёнида ўзи билан гаплашишидан шаклланади. Боланинг бу нутқи суҳбатдошининг бор
-
йўқлигидан қатъий назар, амалга ошади. Жан Пиаже мазкур ҳодисага хос икки ҳолатни
ажратиб кўрсатади:
1) суҳбатдошсиз нутқ (коммуникацияга қаратилмаган нутқ)
;
2) суҳбатдош фикри инобатга олинмайдиган, боланинг
ўз нуқтаи назарига асосланган
нутқ. Ж.Пиажега кўра, 3
-
4 ёшдаги бола нутқининг 40%ни эгоцентрик нутқ ташкил қилади.
Бола мактаб ёшига етганда, бу нутқ аста
-
секин йўқолади. Умуман, бола нутқининг
шаклланиши 3
-
11 ёшгача бўлган даврларни қамраб олади. Боланинг нутқи айнан ана шу
даврларда шаклланиб, индивидуал нутқнинг асосий кўрсаткичларини ҳосил қила бошлайди.
Шундай қилиб, шахснинг психик ривожланиши ижтимоий ривожланишдир. Шахснинг
ижтимоийлашув жараёни мазкур жамият маданиятининг ўзлаштирилишидир. Тилни
ўзлаштириш шахснинг ривожланиши ва ижтимоийлашуви жараёнидаги ҳал қилувчи
омилдир. Тил боланинг онгига жамоанинг ижтимоий тажрибаси доирасида кириб боради ва
бу ижтимоийлашув натижаларини тўплаш воситаси саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |