Key words: higher aquatic plants, pistia, eichornia, azolla, duckweed, biomass, introduction
Сув ҳавзалари юксак сув ўсимликлари флорасини инвентаризация қилиш, ундаги ноёб, фойдали
турларни тарқалиш ареалини аниқлаш ва сақлаб қолиш чора
-
тадбирларини ишлаб чиқиш, ноёб,
истиқболли турларни интродукция қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бугунги кунда муҳим
илмий
-
амалий аҳамиятга эга.
Юксак сув ўсимликларидан пистия
(Pistia stratiotes
L., Araceae
), эйхорния
(Eichhorпia crassipes
Solms.,
Pontederiaceae) ва азолла
(Azolla caroliпiaпa
Willd.,
сем.
Azollaceae)
сув бетида қалқиб ўсувчи,
кўп йиллик ўсимликлар бўлиб, тропик ва субтропик минтақаларда кенг тарқалган. Ҳозирги пайтда
мазкур ўсимликлар Ўзбекистон шароитига муваффақиятли интродукция қилинган [1,
3, 4].
Пистия
сув юзасида қалқиб ўсувчи ўсимлик бўлиб,
интродукция шароитида бўйи 20
-
40 см гача
етади, қисқарган пояли, барглари ясси эшкаксимондир. Илдиз бўғзидан чиққан барглари қалин боғлам
ҳосил
қилиб, юқори қисми яшил, бўйламада чизиқсимон
чуқур излар мавжуд. Баргларининг бутун
сатҳи қалин, кўп ҳужайрали, шаффоф тукчалар билан қопланган. Ўсимлик баргларида аэренхима
тўқималари яхши ривожланганлиги сабабли, сув юзасида қалқиб ўcaди. Пистиянинг
илдиз тизими
попуксимон, узунлиги 50
-
60 см бўлиб, кўп
тукчалар билан қопланган (1
-
расм).
Эйхорния
сув
юзасида қалқиб ўсувчи ўсимлик бўлиб, бўйи 30
-
40 см. Қошиқсимон, силлиқ,
яшил, ялтироқ тусдаги барг япроқлари овалсимон шаклда, четлари текис, симметрик бўйламасига
параллел жойлашган ва томирлари аниқ кўриниб туради. Барг бандлари асосида, ҳаво билан тўлган
шарсимон этдор қисми аэренхима
-
ўсимликни сув юзасида қалқиб туришини таъминлайди.
Попуксимон илдиз тизими тукчалари яхши шохланган. Қисқарган поясининг асосидан 15
-
20 тагача
барг ғилофи билан қўшилиб, ўсувчи биринчи тартиб ён илдизлар ривожланган. Узунлиги 2,5 см гача
бўлган иккинчи тартиб ён илдизлари сувда горизонтал жойлашади (2
-
расм).
Азолла
сув юзасида қалқиб ўсиб, узунлиги 0,7
-
1,8 см гача етади. Спорафитининг юқори қисмида
2 қатор майда баргча,
устма
-
уст жойлашган тангачалар каби шохчани қоплаб
олади, танасининг
пастки қисмида эса 2,0
-
2,5 см узунликда илдизча шаклланган. Барг тузилишига кўра, у юқори даражада
ривожланган, яъни ҳар бир барг икки сегментдан иборат бўлиб, юқори сегменти яшил рангли, сув
сатҳининг юза қисмида жойлашади, пастки сегменти эса сувнинг остки қисмида жойлашиб, сувда
эриган моддаларни ўзига тортиб олиш учун хизмат қилади (3
-
расм).
Азолла ялпи кўпайишининг оптимал даври июль –
сентябрь
ойлари бўлиб, бу даврда суткасига
250-
300 г/м
2
биомасса ҳосил қилади.
Оқава сувларда ўстирилган азолла 1 гектар сув юзасидан бир кеча
-
кундузда 1500
-
2000 кг гача
ҳўл биомасса; пистия ва эйхорния эса 1800
-
2700 кг гача ҳўл ёки 90
-
135 кг гача мутлақ қуруқ биомасса
бериши мумкин (июнь
-
октябрь ойларида).
Do'stlaringiz bilan baham: |