Ключевые слова:
борьба, копье, конюх, премьер
-
лига, ньюмаркет, крикет
Abstract. Linguistics and sport are interconnected. This article has presented factual analytical
information about the historical and genetic roots of sportive lexical units through physical education and
sports games that appeared in England.
Keywords: wrestling, javelin, groom, premier league, newmarket, cricket
Ҳозирга
қадар терминологияга оид тадқиқотларни амалга ошириш мамлакатимиз ва хорижий
тилшуносликда ўзига хос ўринни
эгаллаб келмоқда. Бу фан ва техниканинг жадаллик билан
ривожланиши, ижтимоий
-
иқтисодий, илмий
-
техникавий ахборот ҳажмининг ортиши натижасида
терминологик лексиканинг тобора кенгайиб бориш жараёни билан изоҳланади. Мазкур жараён турли
соҳага оид терминларни илмий жиҳатдан ўрганиш эҳтиёжини юзага келтирди. Мақоламизда Англияда
вужудга келиб фақат қироллик оиласи вакиллари мунтазам шуғулланган айрим спорт ўйинлари орқали
уларнинг лексик бирликлари тарихий
-
генетик илдизлари ҳақида маълумотларни келтирамиз.
Илмий асосларга кўра, Ласкодаги (Франция ҳудуди) қадимий ғор
тасвирлари
кураш
нинг энг
қадимги спорт тури эканлигини тасдиқлайди. Ушбу
спорт тури қарийб 1
530 йил аввал пайдо бўлган.
Британия ҳудудида
кураш –
wrestling
нинг оммалашуви милоддан аввалги 55 йилда
Рим
империясининг ушбу ҳудудга кириб келиши билан узвий боғлиқ. Бундан ташқари
,
running
–
югуриш
,
javelin throwing
–
найза
отиш
каби спорт турларининг ҳам кенг оммалашишига катта ҳисса қўшган.
Бу учала спорт тури ўша даврларда ҳам Олимпиада ўйинлари таркибига киритилган
[3;
Б. 4
]
. Демак,
кураш, югуриш, найза отиш, акробатика каби спорт турларининг пайдо бўлиши инглиз тили луғавий
таркибида
wrestling, frangible lance, chess, ground crew, horse master
каби сўзларнинг пайдо бўлишига
олиб келган.
Бирлашган Қироллик ҳудуди
футбол, крикет, регби, гольф
каби бир қанча нуфузли спорт
турларининг тараққий этган бўлсада, ушбу мамлакатда умумий спорт турларининг тараққиёти икки
муҳитга боғлиқ бўлган. Жумладан,
оддий халқ ўйинлари
(
футбол, крикет, регби, гольф
в.ҳ.) ва
қироллик
оиласи вакиллари ўйинлари
(
шахмат, акробатика, ов, лочин ёрдамида ов
ва
в.ҳ.) каби спорт
турларидир. Ирсий ёки наслий тафовутлар икки йўналишдаги спорт иштирокчиларини бир неча асрлар
давомида қатъий ажратиб турган.
Ўрта асрларда Буюк Британияда қироллик
аъзолари ва сарой аъёнларининг вақтини мароқли
ўтказиш мақсадида бир қанча
спорт турлари мавжуд бўлган. Масалан, аёллар кўпроқ бўш вақтида
Do'stlaringiz bilan baham: |