XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
131
тўғрисида”ги 299
-
сон қарори республикамизда яйлов ва
пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни
амалга ошириш, яйловларнинг ҳолатини
тубдан баҳолаш, ҳолати ёмонлашган ва деградацияга учраган
майдонларни тиклаш ёки консервация қилиш тадбирларини йўлга қўйиш учун муҳим омил бўлди.
Бу борада “Ўздаверлойиҳа” давлат
илмий
-
лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари
томонидан бугунги кунга қадар 2018 йилда Бухоро вилояти Олот,
Ғиждувон, Қоракўл, Пешку,
Ромитан, Шофиркон, Жондор, Қоравулбозор туманлари, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ва
Тошкент вилояти Оҳангарон
ва Бўстонлик туманларида жами майдони 2
891 171
гектар ерларида
яйлов ва пичанзорлар геоботаник тадқиқот ишлари ўтказилди.
Бухоро вилояти ҳудудидаги 2
066
751 гектар жами яйлов ва пичанзорлар майдони аниқланиб,
шундан 273
159
гектар (13,2%) майдони деградацияга учраганлиги кузатилди.
Геоботаник тадқиқотлар
1:10
000 ва 1:25
000 масштабдаги қишлоқ хўжалик, ҳудудларнинг
ортофотопланлари ва 1:50
000 масштабдаги аввалги йилларда бажарилган геоботаник хариталардан
фойдаланилган ҳолда олиб борилди ва ушбу ишлар давом эттирилмоқда.
Мазкур тадқиқотларни бажариш жараёнида “Яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотлар
ишларини ўтказиш тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ
хўжаликнинг табиий яйлов ва
пичанзорларидаги ўсимлик дунёси объектлари, яйловларнинг ҳолати, хилма
-
хиллиги, сифати,
тарқалиш зичлиги ўрганилди, шунингдек, ем
-
хашак ўсимликларининг ҳосилдорлик даражалари
мавсумлар бўйича ҳисоблаб чиқилди.
Тоғ яйловлари ўсимликлар билан қопланганлик ҳолатига кўра Тошкент вилояти Бўстонлиқ
туманида –
74,1% ни, Оҳангарон туманида –
75% ни, Жиззах вилояти Фориш туманида –
75% ни,
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида –
76,2% ни,
чўл яйловларида (Бухоро вилоятида) эса 53,31% ни
ташкил этади.
Чўл яйловлари ўсимликларнинг ҳосилдорлиги 1,64 ц/га ни, озуқа бирлиги кўрсаткичлари эса 0,98
ц/га ни ташкил этади. Мазкур кўрсаткичлар тоғ яйловларида ўсимликларнинг ҳосилдорлиги ва озуқа
бирлиги кўрсаткичлари мос равишда: Жиззах вилояти Фориш туманида 2,7 ва 1,4 ц/га ни, Сурхондарё
вилояти Бойсун туманида –
2,7 ва 1,6 ц/га ни, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида
–
3,5 ва 1,9 ц/га
ни, Оҳангарон туманида эса –
3,0 ва 2,0 ц/га ни ташкил этади.
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳамда Жиззах вилояти Фориш тумани тоғ яйловлари
ҳудудида 1 та шартли мол бош сони учун талаб этиладиган яйлов ва пичанзорлар майдони 16,2
-24,1
гектар атрофида бўлиши кузатилди. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тоғ яйловларида бу кўрсаткич
18,7 дан 26,7 гектар оралиғида эканлиги қайд қилинди. Оҳангарон туманида эса 21,4
-
29,3 гектарни
ташкил этади.
Чўл яйловлари ҳудуди (Бухоро вилояти туманлари) бўйича 1 та шартли мол бош сони учун талаб
этиладиган яйлов ва пичанзорлар майдони ўртача 47,9
гектарга, жумладан Пешкў туманида –
38,4;
Олот туманида –
42,8; Шофиркон туманида –
43,7; Қоракўл туманида –
43,8; Ғиждувон туманида –
48,9
; Жондор туманида –
54,
5; Қоровулбозор туманида –
54,8 ва ниҳоят Ромитон туманида –
56,3
гектардан тўғри келади.
Ўрганилган тоғ олди ва чўл
яйловларининг табиий шароити –
турли табиий ва хўжалик
контурлари, орфографияси, тупроғи, метрологик шароитлари, сув
билан таъминланганлик ҳолати
ҳам
аниқланди. Дала ишлари натижасида хўжалик чегараси яйлов ўсимликлари турлари, нобоп ерлар,
топталган ерлар, тақирлар ва шўртоб ерлар аниқланиб харитага киритилди. Шунингдек, яйлов
турларининг ҳар бири тўлиқ ёритилди ва ҳар
бир яйлов ўсимликлари турларининг ҳосилдорлик
даражасини аниқлаш учун ўсимлик турларининг сони ва сифати ҳисобга олинди. Олиб борилган
тадқиқотларда
кам учрайдиган ва ноёб ўсимлик турларидан гербарий намуналари олиниб, улар
тарқалган ҳудудлар геоботаник хариталарда акс эттирилди.
Шунингдек, тадқиқотлар жараёнида гидрометеорологик
маълумотлар асосида мамлакатимиз
ҳудудида ёғингарчиликнинг йиллик ўртача миқдори 100
мм дан кам, 100, 140, 180, 200, 400, 600
мм ва
ундан кўп тушишини ҳисобга олган ҳолда, республика ҳудудидаги яйлов ерларини қишлоқ хўжалигида
фойдаланиш учун таклиф этилган майдонлар ва уларнинг агроиқлимий харитаси ҳам ишлаб чиқилди
[8].
Ушбу агроиқлимий харитада суғориладиган экин ерлари 4
306,6
минг га (шундан экин ерлар –
3 262,2
минг
га), лалми ерлар –
757,6
минг
га, чўл ҳудуди яйловлари 17
414,6
минг
га, тоғ олди
яйловлари 3
595,5
минг
га ҳамда яйловларни қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун таклиф этилаётган
майдонлар 2
621
минг
га
ни, шу жумладан тоғли ерларда 757,6
минг
га
ни ташкил этади [8].
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиллик ўртача атмосфера ёғинлари миқдори 400, 600 мм ва
ундан кўп тушадиган ҳудудларда тажриба синов –
пилот участкалар ташкил этилиб, сув тежамкор
суғориш “Water
-
box” технологиялари ҳам қўлланилмоқда [8]. Мазкур пилот участкаларда яйловлардан
қишлоқ хўжалиги экинларини, боғ ва узумзорларни жойлаштириш бўйича тажрибалар олиб
борилмоқда, натижалар эса ўзнинг ижобий самарасини бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: