XORAZM MA ’ MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM А SI – 12/2020 108 ривожланиб
боришини таъминловчи саноат корхоналарини инновацион ривожлантириш соҳасидаги
бошқарув лойиҳаси сифатида қараш мумкин ва бунда турли иштирокчилар (бу иштирокчилар таркиби
кластернинг шаклланиш босқичларига қараб ўзгариши мумкин) ўртасида интеграциялашув жараёни
сифатида кластернинг ўзига хос
жиҳатлари эътиборга олинади.
2.
Кластерларнинг тармоқли тузилмалар сифатида вужудга келишининг кўп жиҳатлилиги ва
турлича мазмун
-
моҳият касб этиши сабабли институционал
-
эволюцион иқтисодий назария, замонавий
фирма назарияси, тизимли иқтисодий парадигма
ва стратегик ёндашув синтези натижасида миллий
иқтисодиётда кластерлар шаклланиши ва ривожланишининг янги методологик асосларини ишлаб
чиқиш зарурати юзага келади. Кластерларни шакллантиришда муҳим жиҳат ундаги иштирокчилар
иқтисодий манфаатларининг уйғунлигидир, зеро иштирокчилар замонавий неоинституционал назария
нуқтаи назаридан асослар талаб қилади. Неоинституционал назарияда институционал муҳитни таҳлил
қилиш ва уни ҳисобга олишга ҳаракат қилинади. Институционал муҳит иқтисодий агентлар учун
ҳаракатлар
майдонини ва институционал келишувларни чегараловчи ўйин қоидалари мажмуи
сифатида талқин этилади. Институционал келишувлар ишлаб чиқариш ва битимларни
(транзакцияларни) самарали қўллаб қувватлашни таъминлаш учун ушбу қоидалар доирасида
шакллантирилган турли
-
туман фаолият турлари комбинацияларини билдиради” [5]. Кластер
доирасидаги
иштирокчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тушуниш учун замонавий фирма
назарияси қоидаларини қўллаш зарур. Унда фирмага шунчаки “нуқта сифатида” эмас, балки қарор
қабул қилинадиган ва шартнома муносабатлари қуриладиган бирликлар тузилмасига эга” фирма
сифатида қаралади. Тизимли иқтисодий парадигма ва стратегик ёндашув “кластерларга нисбатан янги
стратегик жараён схемалари ва тартибларини қўллаш кераклигини” асослаш имконини беради
[6,7].
3.
Кластерлар “юмшоқ” бошқарув шакли сифатида иқтисодий субъектлар инновацион
фаоллигини сифатли даражада ошириш имконини беради ва тармоқлар ўртасидаги технологик
алоқаларни мустаҳкамлаш асосида миллий иқтисодиётнинг узлуксиз инновацион ривожланишини
таъминлайди
[9]. “Кластерлар рақобатбардошлигининг муҳим омили боғлиқ институтлар ва соҳалар
тизимининг юқори даражада ривожланганлигидир”
[10]. Буни ривожланган рақобат ва самарали
давлат сиёсати таъминлаб беради. Кластерлар асосида иқтисодиётни ривожлантиришнинг афзал
томонлари иқтисодий
субъектлар фаолияти самарадорлигининг ошиши ва харажатлари камайишида,
янги маҳсулотлар, жараёнлар ва усулларни яратишда кластер иштирокчилари томонидан инновацион
салоҳиятдан комплекс равишда фойдаланилишида, инновацион фаолиятни сифат жиҳатдан янги
даражада амалга ошириш натижасида келажакдаги инновацион тараққиёт учун инновацион
капиталнинг вужудга келишида ўз ифодасини топади.
4.
Кластер шароитида инновацион салоҳият ва барча
инновацион жараён
иштирокчилари
инновацион капиталининг гуруҳлашуви ва бирлашуви содир бўлади. Бу эса, ўз навбатида, саноат
корхоналарининг илмий
-
тадқиқот марказлари, таълим муассасалари, давлат ташкилотлари ва
тадбиркорлик сектори билан интеграциялашуви жараёнларининг фаоллашишига олиб келади.
ЮНИДО (БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти) мутахассислари томонидан ўн бир
мамлакатнинг иқтисодиётни кластерлар асосида ривожлантириш тажрибаси ўрганиб чиқилган ва бу
тадқиқот натижалари институтционал сиёсатнинг умумлаштирилган концепциясини ишлаб чиқиш
имконини берган эди. Мазкур концепцияга кўра, кластерларни тармоқли тузилмалар сифатида ташкил
этишнинг асосий шартлари қуйидагилар, дея эътироф этилади: бизнесни тармоқли ташкил этиш
ғояларини кенг ёйиш, мавжуд корхоналарни қайта ташкил этиш, хусусий ва ижтимоий секторлар
ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш. Кластерлар саноатни ривожлантиришда
ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Уларнинг асосида иштирокчилар ўртасидаги ишончли
ҳамкорлик ва коэволюцион келишувлар ётади. Бу келишувлар интеграцион алоқалар ва инновацион
фаолиятни тўлақонли ва тўғри мувофиқлаштириш натижасида иштирокчилар манфаатларининг рўёбга
чиқишида ишончли мутаносибликни таъминлайди.
Кластерларни ташкил этиш бўйича жаҳон тажрибаси мазкур технологияни республика
иқтисодиётидаги минтақавий инновацион тизимларни ривожлантиришга қўллаш мақсадга мувофиқ
эканлигини кўрсатади: иқтисодиёт таркибини кластерлар асосида тузиш фан, таълим, рискли
инновациялар, экспорт фаолиятининг давлат томонидан қўллаб
-
қуввашни амалга ошириш имконини
беради, шунингдек, бу интеграциялашув шароитида бизнеснинг инновацион ривожланиши учун янги
имкониятларнинг вужудга келишига замин яратади ва корхоналарнинг ижтимоий ва экологик
жавобгарлигининг ортиши учун шароит яратади. Амалиёт шуни кўрсатадики, инновацион
кластерларни шакллантириш ҳисобига ҳудудлар рақобатбардошлигининг энг юқори даражасига
эришилади.
Инновацион кластер атамасига берилган расмий таъриф биринчи марта 2000 йилда Инновацион
сиёсат ва технологиялар бўйича халқаро анжуманда пайдо бўлди. Айнан мана шу анжуманда
инновацион кластерлар турлари (типологияси) таклиф этилган эди (1
-
жадвал).
1-
жадвалда кўрсатилган типология инновацион кластерлар белгиларини, иштирокчилар
таркиби, қўлланиладиган технологияларнинг
характери, фаолият кўрсатиш асослари
нуқтаи назардан
очиб беради, аммо типология жудаям шартли характер касб этади ва у боғлиқ ёки кесик кластерни