Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   524
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

12/2020
101
Амир Темур мамлакатнинг сиёсий бирлигини мустаҳкамлащда, жаҳонгирликда янги зафарларга 
эришишда, ягона
марказлашган давлатни вужудга келтиришда, фан ва маданиятни ҳамда 
иқтисодиётни ривожлантиришда маънавий рағбатлантиришни буюк ҳаракатлантирувчи куч деб билди 
ҳамда моддий ва маънавий рағбатлантиришдан бир
-
бирини тўлдирувчи омил сифатида фойдаланди. 
Асосий
 
кисм
 
Ғалабалар
ва ютуқларга илҳомлантирувчи куч сифатида маънавий рағбатлантиришнинг Амир 
Темур услуби биз учун тарихий сабоқдир. Унинг энг яхши томонларидан фойдаланиш, мазмунан ва 
шаклан кенгайтириш ва чуқурлаштириш жамиятимизнинг тараққиёт ва ривожида
беқиёс аҳамият касб 
этишини инобатга олиб, Амир
Темурнинг маънавий рағбатлантириш услубларини мухлисларнинг 
ўзларига ҳавола қилишни лозим топдик: 
-
лашкарни, раиятни атрофимга бирлаштириш учун мурувват, меҳрибонлик қилдим.
-
ширин сўз ва очиқ юз билан уларни ўзимга ром этдим;
-
қилган бир хизматини ўн баробар қилиб тақдирлаб, дилларини хушнуд қилдим; 
Амирларим ва сипоҳларимни мартаба ва унвонлар билан хушнуд этдим;
-
ҳар
эл ва ҳар мамлакатнинг бошлиқ оқсоқолларини қадрладим
;
-
фуқаро ва қўл остимдагиларга
раҳмдиллик қилдим. Золимлардан мазлумлар ҳаққини олдим;
-
раият аҳволидан огоҳ бўлдим, улуғларини оға қаторида, кичикларини фарзанд ўрнида кўрдим;
-
ким менга дўстлик қилган бўлса, давлату неъмат мартабасига эришганимда унутмадим, 
ҳақларини адо этдим;
-
менда
бирон кимсанинг ҳақи бўлса ҳақини ҳеч вақт унутмадим. Бирон кимса билан танишган 
бўлсам, уни ҳеч вақт назаримдан четга қолдирмадим.
-
cаййидлар, уламою машоих, оқилу донолар, муҳаддислар, хабарчилар (тарихчилар)ни 
танланган, эътиборли одамлар ҳисоблар, иззату ҳурматларини жойига қўйдим;
-
қайси бири кўзга кўринарли бирор хизмат кўрсатар экан, инъомлар бериб, бошқалардан айрича 
ҳурматладим, сўнгра кўрсатган хизматига яраша мартабасини янада кўтарар эдим. 
Амир Темур давлати иқтисодий сиёсатида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муҳим ўрин 
эгаллаган. 
Амир Темур давлат тузуми тарихини ўрганиш шуни кўрсатдики, унинг замонида 
соҳибқироннинг бевосита раҳнамолигида ижобий ҳимоялашнинг кенг қамровли тизими амал қилган. 
Агар илгарилари ижтимоий ҳимоялаш ислом дини аҳлоқ
қоида
-
тузукларига мувофиқ ихтиёрий 
ҳайри
-
эҳсон шаклида устуворлик қилган бўлса, Амир Темур даврида аҳолини ижтимоий 
ҳимоялашнинг давлат тизими ҳам вужудга келиб, иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишига 
айланган. 
Амир Темур марказлашган давлат вужудга келтириш жараёнида раиятнинг мол
-
мулкини талон
-
тарож қилишдан ҳимоя қилди. Ички ва ташқи босқинчи, талончи, қароқчиларнинг йўли тўсилди. 
Ҳамма
замонларда ҳам шу жумладан, Амир Темур замонида ҳам аҳолини адолату
-
инсофдан 
чекинган, имону инсофни нафс балосига алмаштирган
амалдорлар

ҳокимлар, беклар, қозилар,
ясовуллар, закотчилар ва шунга ўхшашлардан ҳимоя қилиш талаб қилинган. Сипоҳийлар томонидан 
ҳам қонун қоидани бузиш ва кези келганда аҳоли мулкини талон
-
тарожлик, зўравонлик билан тортиб
олиш ҳолатлари содир бўлган. 
Амир Темур ўғри, қароқчи, зўравонларни “ясо” асосида жазолаган, фасодчи, бузуқи, нафси ёмон 
кишиларни мамлакатдан ҳайдаб чиқарган. “Ҳокимлар, сипоҳ ва раиятдан қайси бирининг халққа жабр
-
зулм етказганини эшитсам, уларга нисбатан дарҳол адолату инсоф юзасидан чора кўрдим” (“Темур 
Тузуклари”) 56 бет. Раиятга золимлар томонидан етказилган ашёвий ва жисмоний зарарлар, шариатга 
мувофиқ одамлар ўртасида муҳокама қилинар, исботлангандан кейин зарарлар тўланар ва шариат 
қоидаларига мувофиқ жазолари белгиланарди. 
Йўлларни кўриқлаш, ўткинчи савдогарлар, мусофирларнинг мол
-
мулки ва бошқа нарсаларини 
манзилдан
-
манзилга етказиб кўйиш учун йўлни кузатувчилар, зобитлар тайинланган эди. Агар йўл 
устида бирортасининг нарсаси йўқолса, ўзи ўлдирилса ёки
бошқа кор
-
ҳол юз берса, булар учун жавоб 
бериш уларнинг зиммасига юкланарди. 
Агар доруғалар (шаҳар ҳокими) ва ҳокимлар халққа жабр
-
зулм қилиб, уларнинг иқтисодий 
аҳволи хароб ҳолга келтирилса, кимки бировнинг молини зўрлик билан тортиб олган бўлса, 
мазлумнинг моли қайтариб эгасига топширтирилган, гуноҳкорлар эса дарра уриш ёки жарима солиш 
билан жазоланган, агар у сипоҳий бўлса уни тутиб мазлум қўлига топширганлар. 
Аҳолининг кам таъминланган табакаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб
-
қувватлаш борасида 
ҳам
изчил иқтисодий сиёсат олиб борилган. 
Ишсизлик ўша замонларнинг ҳам катта ижтимоий иллати ҳисобланган. Натурал хўжалик 
ҳукмронлик қилган замонда меҳнат бозори жуда суст ривожланган эди, шунинг учун ишсизлик 
гадолар сонининг кўпайишида намоён бўларди. 
Амир Темур гадоликка мамлакатни хунук кўрсатувчи омил деб қаради ва бу ижтимоий 
иллатнинг иқтисодий заминини йуқотмасдан унинг олдини олиш мумкин эмаслигини аниқ таҳлил 
қилган ҳолда ижтимоий ҳимоя қилишнинг турли усулларидан
фойдаланди. 



Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish