Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet520/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   516   517   518   519   520   521   522   523   524
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

12/2020 
312
муаммоси уларнинг келгуси касбий фаолияти учун катта ахамиятга эга бўлади. Профессионал таълим 
тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус 
профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун малакали ва 
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда мазкур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш мухим 
ахамиятга эга.
Замонавий мутахассис ўз касбий фаолияти соҳасидаги янгиликларни эгаллаб бориши, 
истиқболдаги тараққиёт йўналишлари ҳамда
юзага келувчи
муаммоларни ечиш йўлларини кўра 
билиши лозим. Бундай талаблар даражасидаги мутахассисни тарбиялаш учун профессионал таълим 
тизими муассасаларида ишлаб чиқариш таълимини амалга оширишнинг самарали шакллари, фаол 
методлари ҳамда замонавий
воситалари мажмуасини ишлаб чиқиш ҳамда илмий
-
методик жиҳатдан 
асослаш лозим бўлади.
Шунингдек касбий фаолиятнинг барча даврида талаб қилинадиган малака 
даражасини сақлаб қолиш учун электр энергетика йўналиши мутахассиси илм
-
фан ва техника 
ютуқларига мувофиқ умумий техник ва махсус билимларни домий равишда тўлдиришга мухтож. 
Унинг асосий фазилатлари
-
бу махсус билим ва амалий кўникмалар тўпламини тезда эгаллаш 
қобилияти, доимий ўзгарувчан фаолият шароитида мослашувчанлик, ижодкорлик ва касбий 
харакатчанликдир. Мехнат бозорида
эхтиёжларига яхшироқ жавоб бериш ва доимий равишда ўзгариб 
турадиган иш шароитида
иш топиб, меҳнат қилишга қодир малакали ишчи кучини тайёрлаш учун 
амалга оширилади. Ушбу контекстни хисобга олган холда профессионал таълим
мутахасислик фанлар 
тизими хақида
билимларга эга бўлишларини таъминлаш ва билимларини янгилашни давом эттириш 
муҳимдир.
Уларнинг малакасини профессионал таълими соҳасининг ўзига хос хусусиятларини 
ўқитиш методикаси бўйича ўқитишни ташкиллаб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Таълим 
жараёнидаги янгиликларнинг мазмуни ўз
-
ўзидан эмас, балки билим олувчиларнинг маънавий, ижодий, 
интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш учун барча шарт
-
шароитларни яратишда ва умуман 
шахснинг баркамол ривожланиши учун етарли шароитларни яратишда бўлиши керак.
Профессионал таълим тизими юқори натижа ва самарали бўлиши учун махсус фан ўқитувчи
-
педагог кадрларни тайёрлаш бўйича тезкор ўқув курсларида фундаментал мутахасислик фанларининг 
замонавий ютуқлари, жаҳон ва миллий тажриба, янги таълим концепциялари, тизимлари, 
технологиялари, усуллари ва ғояга ёрдам берадиган воситаларга таянади. Курслар ўқув 
дастурларининг мазмунини яхшилашга, юқори даражадаги тадқиқот фаолиятини ривожлантиришга, 
масофавий ўқитиш технологияларини жорий этишда, электрон ўқув материаллари мультимедия 
материаллари, SMART ўқув материалларини ривожлантиришга эътиборни қаратган холда инновацион 
ёндашувларини таништириш ва жорий этишга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Профессионал таълим тизими муассасаларида таълим жараёнини инновацион таълим 
технологиялари ёрдамида
самарали ташкил этиш ва кўзланган мақсадларга эришишда медиа 
воситаларидан

яъни интернет, телевидения, видео, кино, телефон ва бошқа алоқа воситаларидан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бугунги пандемия шароитида таълим
-
тарбия
жараёнини 
масофавий таълим шаклида олиб борилишида медиа воситаларининг ахамияти катта. 
 
Профессионал таълим электр энергетика мутахассислик йўналишларидаги фанлар аниқ формула 
ва қонуниятга бўйсунгани билан катта ҳажмдаги маълумотларни
бир
-
бирига боғлаб эслаб қолиш 
мураккаблик туғдиради. Бундай мураккабликни олдини олиш учун маълумотларни кўп марта такроран 
ўрганиш ёки фан ўқитувчиси томонидан бериладиган маълумотларни кўп марта такроран эшитишга 
эҳтиёж туғилади. Бундай холат талабаларнинг дарс мавзуларини тўлиқ ўзлаштиришларига ва дарс 
машғулотларини самарали ўтишига таъсирини кўрсатади. Ушбу муаммони маълум даражада хал 
қилишга бугунги кундаги замонавий информацион технологиялардан фойдаланиб ечим топиш 
мумкин.
Алоқа воситаларидан телефон, телеграмм
ва овозли ёзувлардан фойдаланишда манбаларни 
топиш, улардан фойдаланиш ва қисқа вақт ичида фойдаланувчиларга етказиш дарс машғулоти 
жараёнлари мазмунига, манбалар ва маълумотларни асосли бўлишига ўз таъсирини ўтказади. Қисқа 
вақт ичида ушбу медиа воситалар таълим жараёнига жадал кириб келмоқда. Таълим берувчилар ҳамда 
таълим олувчилар учун
бу таълим воситалардан мақсадли фойдаланишларига кенг имкониятлар 
яратилди.
Шундай қилиб, касбий фаолиятнинг барча даврида талаб қилинадиган малака даражасини сақлаб 
қолиш учун профессионал таълим тизими электр энергетика йўналиши мутахасислари илм
-
фан ва
техника ютуқларига мувофиқ умумий техник ва махсус билимларни доимо
тезкор равишда тўлдириб 
боришларига эхтиёж сезилади. Унинг асосий фазилатлари бу махсус
билим ва амалий кўникмалар 
тўпламини тезда эгаллаш қобилияти, доимий
ўзгарувчан фаолият шароитларига мослашувчанлик, 
ижодкорлик ва касбий ҳаракатчанликдир.

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   516   517   518   519   520   521   522   523   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish