XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
205
фарзандларини аста
-
секинлик билан эски усул мактабларидан олиб, янги усул мактабларига бера
бошлашди. Бунинг натижасида эски мактабдаги ўқувчилар сони
кескин камайиб кетган. 1924 йилда
мадрасаларда ўқийдиган ўқувчилар сони 4905 кишига камайган. Бу инқироздан чиқиш учун эски
мактаб раҳбарлари
-
имомлар ўқувчиларни ўз мактабларига жалб қилиш учун эски усул мактабларини
ислоҳ қилишга киришган, яъни диний мактаблар ўқув дастурларида дунёвий илмлар бериш учун она
тили ва арифметика фанларини ўқитишни жорий қилганлар. Бу фанларни ўқитишга алоҳида
назоратдан ўтган мударрислар тайинланган. Совет даврида ёзилган тарихий китобларда совет
ҳукуматининг эски усул мактаби имомларига қарши ҳеч
қандай зуғум, тазйиқ ўтказмадилар, деб баён
қилинади. Лекин бунинг акси
бўлган. Эски усул мактабларидаги мулла, имомларга қарши турли чора
-
тадбирларни қўллашган
.
Шу даврда Хоразм республикаси марказий ташкилотлари томонидан халқ
маорифи идораларининг оталиққа олиниши ва яқиндан ёрдам уюштирилиши анъанавий мактаблар
билан яқин муносабатларни таъминлади. Оталиқ қилган ташкилотлар
400 жуфт ички кийим,
200 одеял,
400 дона простина, 10 комплект кийимликлар, 400 аршин мато,
13 пуд тери, 2 пуд чой ва бошқа
нарсалар берди. Халқ маорифи ёрдам ҳафталиги ўтказиб 500 сўм жамлади [10].
Совет даврига келиб эса барча ерлар давлат тасарруфига ўтказилиб, вақф ерларидан
«фойдаланиб туриши» учун рухсат берилган. Ўрта Осиёда ўтказилган ер
-
сув ислоҳотидан кейин эса ер
эгалигининг бундай шакли умуман тугатилди. Бу эса дин ва диний ташкилотлар фаолиятига берилган
дастлабки зарба эди.
Бу даврда совет давлатининг Ўрта Осиёдаги, хусусан Хоразм воҳасидаги бошқарув аппарати
шаклланиб улгурган ва советлар халқ ҳокимияти тепасида мустаҳкам ўрнашиб олган эдилар.
Шунинг
учун ҳам дастлабки даврда диний ташкилотларнинг тугатилиши меҳнаткашлар қаршилигига учраган
бўлса ҳам, давлатга коммунистик ғояга асосланган партия раҳбарлик қилгандан динга ва диний
ташкилотларга қарши кураш ўз
натижаларини кўрсата бошлади. 20
-
йилларнинг нуфузли
диндорларини қамаб, отиб, сургун қилиб, айримларини совет давлатига хизмат қилишга жалб этиб
биринчи қадамларини қўйган бўлсалар, 20
-
йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб диний қоидаларга
асосланувчи илғор кишиларни оммавий равишда суриб чиқариш сиёсатига ўтилди
[11]. Хуллас,
юқоридагилардан шундай хулосага келиш мумкинки, бу даврда Хоразмда диний мактаблар тазийққа
учраган, диний билимлар бериш эса ман этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |