Keywords: calendar, Gulbo, Yuechji,chronology, monument Kultepa, dogol calendar, moon planet,
breed kirk, star Hulkar, Ash-Sharatan, Irisuv, Suppatash, Shoxidtepa, Saks
’s
calendar, Nurata, Kuvkalla,
Xukariya
Уструшона мозорқўрғонларининг жойлашиши ва марҳумларнинг дафн этилиш ҳолатидан антик
давр кишиларининг
амалий йил ҳисоб китобини яхши билганликлари ва дафн маросимида унга
алоҳида эътибор қаратганлиги сезилади. Ғулбо, Сағаноқ, Қулписар, Хўжаи Сароб каби
мозорқўрғонларнинг тоғ ёнбағирлари бўйлаб, кўпинча табиий химояланган, қуёш нури куз ва қишда
ўнг тушадиган, чорва қишлаши ва ўтлаши учун қулай манзилларда жойлашганлиги, чорвадорларнинг
географик билимлари етарлича бўлиб, вақтни ва иқлимнинг ҳолатини яхши билганлигини кўрсатади.
Мозорқўрғонлардаги дафн маросимларида марҳумлар бошини қайси
томонга қўйишга
катта аҳамият
берилган ва бу ҳолат кўпроқ йил фасллари билан боғлиқ бўлган.
Уструшонадаги
мозорқўрғонларда марҳумлар бошини шимол ва жануб томонга қўйиш кўп
учрайди.
М.И. Филанович марҳум бошини жанубга қаратиб қўйиш одати “янги кириб келган халқлар
билан боғлиқ” деб,
эътироф этади
[1].
Бу фикрлар қабрларда ўрганилган ашёвий манбаларнинг даврий
мансублиги билан ҳам мос келади. Ўрта Осиёда мил. авв. III
-
I асрларда жанубий йўналиш билан
биргаликда шимолий йўналишда дафн этиш ҳам ўрганилган
[2].
Археологик маълумотларга кўра,
юечжиларда оилавий қабр ёки
бир авлодга тегишли
қабристон
мавжуд бўлиб,
вафот этганларнинг
бошини тери билан ўраб, шимолга қаратиб дафн этиш одат бўлган
[3]
. Уструшонадаги мозорқўрғонлар
(Ғулбо, Сағаноқ, Беккелди)да қайд қилинган шимолий йўналишда дафн этиш ва жасад ёнига қўйилган
буюмларнинг юечжилар маданиятига ўхшашлиги, бу даврда кечган миграциялар
ҳақида
ҳам тасаввур
беради.
Уструшона аҳолиси
орасида астрал билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши ҳақидаги
тасаввурларни Бунджикат ва Қалъаи Қах
-
қаха каби ёдгорликлардаги деворий суратлардан билиб
олишимиз мумкин. Ушбу суратларда тўрт қўлли илоҳ тасвирланган бўлиб, унинг тожи ярим ой
шаклида,
икки ёнида бир тарафда қуёш, бир тарафда ой тасвирлари туширилган
[4]
. Кейинги
йиллардаги изланишлар пайтида, Култепа ёдгорлигидан
тақвим косаси топилган. Ушбу идишнинг
сақланиб қолган қулоқчаларида ой, қуёш ва ўша вақтларда маълум бўлган етти осмон сайёраси тасвири
туширилган
[5]
. Унинг қулоқлари сони уструшоналиклар тақвимидаги 13 дўғол билан мос келиши
эътиборга молик.
Мозорқўрғонларда қайд этилган астрономик билимлар билан боғлиқ материаллар бизни бу
борада махсус изланишлар олиб боришга ундайди. Бу тадқиқотлар натижасида, Уструшона чорвадор
аҳолисида тўғол (дўғол), тўғиш (тўқнашиш)
йил ҳисоби мавжуд бўлганлиги аниқланган. Чорвадорлар
ҳисоби бўйича дўғол бир йилда, ҳар 28 кун атрофида кузатилиб, роса 13 маротаба содир бўлган. Бу йил
ҳисоби, юлдуз туркумлари ва ой сайёраси билан ва ёки ўзаро яқинлашуви ва учрашуви (тўқнашви)га
асосланади.
Тадқиқотчи, У. Алибековнинг берган маълумотларига кўра,
Уструшонанинг Зомин ва Бахмал
воҳаларида яшовчи қирқ уруғида, Ҳулкар юлдузининг дўғалиши асосидаги тақвим ишлатилган. Бу
ҳисобда 11 та
,
баъзан 12
-
13 та дўғалишлар бўлганлиги ва ҳисоб саратонда бошланганлиги айтиб
ўтилади
[6]
. Этнограф олим А.
Саримсоқов, бу ҳисоб тизимининг чорвадор аҳоли амал қилган бир неча
турларини келтириб ўтади. Шулардан, қозоқ халқи фойдаланиб келган –
тоғис ҳисобида айнан
уструшоналиклар фойдаланувчи ҳисоб тизимига ўхшаш 28 кунлик 13 ойдан иборат ҳисоб тизими
борлигини
айтиб ўтади
[7]
. Қўшработ тумани Қувкалла қишлоғи аҳолиси орасида сақланиб қолган ой
ҳисобига кўра, ҳар бир ой алмашинувида тўқнашиш (тўғиш, дўғол) юз берган ва у ой ораси дейилган.
Ойлар ва фасллар орасидаги ҳар бир алмашинувнинг юлдузлар ҳаракатига қараб (тўқсон, ахман,
дахман, аяж
-
мажуж каби)
ўз номлари бўлган
[8].
Бундай ойлар биз қайд этган уструшоналиклар
тақвимидаги 13 дўғол билан мос келади.
Демак, кўчманчиларнинг йил ҳисоби Марказий Осиёдаги
барча чорвадор аҳолиси учун хос бўлиб, уни ҳисоблаш ва у
ҳақдаги илмий тасаввурлар узоқ
ҳудудларда ҳам бир
-
биридан кам фарқ қилган.
Тарихий манбаларда кўчманчилар йил ҳисобининг қадим илдизга эга эканлиги таъкидланади.
Абу Райхон ал
-
Берунийнинг маълумотларига кўра, туркий халқларда йил ҳисоби ойнинг
Ҳулкар
юлдузи туркуми билан учрашган вақтидан бошланган ва у Александр туғилишидан 1300 йил олдин
амалда бўлган. Ёки, исломгача бўлган даврда арабларда йил ҳисоби Ойнинг тўхташ манзилларига
асосланган бўлиб, бу ҳодиса
Аш
-
шаратан (арабча
-
икки белги) деб номланади. Аш
-
шаратан тоғ
эчкиси
туркуми билан ойнинг тўхташ нуқтасига тўғри келганда йил бошланади
[9]
. Бу йил ҳисоби кўчманчи
чорвадорларга тегишли бўлиб, улар осмон жисмларини кузатиш орқали вақтни ҳисоблаганлар. Демак,
Евроосиё чорвадор аҳолиси орасида шунга ўхшаш вақт ҳисоби қадимдан
ишлатилган.
Ангрен яқинидаги Ирисув анҳори бўйида 1988 йилда тошдан қурилган қабр иншооти ва ундан
10 м
жануби
-
шарқда ромбсимон шаклда қурилган ўзига хос тош қурилма қайд қилинган. Бу ердаги
маросим ёзги ҳосил йиғиб олинишидан олдин ўтказилиб, Ангрен воҳасида ёзги календарни аниқлашга
Do'stlaringiz bilan baham: |