XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
12/2020
156
тушунча берилади.
Тақсимланиш функцияси 1 грамм полимердаги маълум молекуляр массага эга
бўлган
макромолекулалар миқдорини кўрсатади ва полидисперсликнинг математик ифодадаги кўрсаткичи
ҳисобланади.
Демак, юқори молекуляр бирикмалар кимёсидаги макромолекула тушунчаси, оддий —
классик
молекула тушунчасидан ўзининг якка молекулага юзлаб ва минглаб атомларни кимёвий боғлар
ёрдамида бириктириб олганлиги билан фарқ
қилади. Юқори молекуляр бирикмаларнинг молекуляр
масса кўрсаткичи муайян бирикмани характерловчи доимий константа бўлмай, балки ў
рта
статистик
катталикдир. Шунинг учун ҳам юқори молекуляр бирикмалар
кимёсига ў
ртача молекуляр
масса
деган тушунча киритилади.
Полимерлар ўз занжирларининг структуравий тузилишига кўра ҳам гуруҳларга бўлинади.
Чизиқсимон, тармоқланган ва тўрсимон структуравий тузилишга эга бўлган полимерлар алоҳида
аҳамиятга эга. Полимерлар иссиқлик таъсирига бўлган муносабатига қараб, термопластик ва
термореактив полимерларга бўлинади. Улар эса ўзининг синтез қилиш реакцияларига қараб
полимеризацион ва поликонденсацион турларга ажратилади.
Юқори молекуляр бирикмалар бир неча усул билан ҳосил қилиниши мумкин. Бунинг
учун
дастлабки маҳсулот сифатида қуйи молекуляр табиий ва синтетик бирикмалардан фойдаланилади.
Дастлабки маҳсулот мономерлар деб аталади. Мономерларга моноолефинлар, диенлар
,
ацетилен ва
унинг ҳосилалари, баъзи циклик бирикмалар, полифункционал моддалар ҳамда бошқалар киради.
Юқори молекуляр бирикмалар мономерлардан асосан полимерланиш ва поликонденсатлаш
реакциялари
орқали олинади. Агар полимер ҳосил қилиш реакцияси учун бир хил мономер ишлатилса,
у ҳолда реакция гомополимерланиш ёки гомополиконденсатланиш реакцияси дейилади. Ҳосил бўлган
юқори молекуляр бирикма гомополимер дейилиб, унинг молекулалари бир хил тузилишдаги мономер
ҳалқаларидан ташкил топган бўлади. Бир хил мономердан ташкил топган гомополимернинг хоссалари
кўпинча чекланган бўлади. Улар техниканинг ҳамма талабларига тўлиқ жавоб бера олмайди. Турли
хоссаларга эга ва турли талабларга жавоб бера оладиган полимер ҳосил қилиш учун, одатда
сополимерланиш
ва сополиконденсатланиш реакцияларидан фойдаланилади. Бундай реакцияларда
икки ва ундан ортиқ турли мономерлар иштирок этади. Бинобарин, ҳосил бўлган полимер
молекулалари шу турли мономер ҳалқаларидан ташкил топган бўлади.
Макромолекулада мономер
ҳалқаларнинг занжир бўйлаб жойлашиш тартиби ва уларнинг
нисбий миқдори реакция учун олинган ҳар бир мономернинг реакцияга киришиш
қобилиятига,
уларнинг ўзаро миқдорий нисбатларига ва реакция борадиган шароитга боғлиқ.
Ҳозирги
кунда полимерларни табиийлаштириш асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар
жаҳон бозорида муҳим
ўрин тутади. Чунки табиий полимерлардан олинадиган маҳсулотлар таркибини
физик –
кимёвий ва сифат кўрсаткичлари юқори баҳоланиланади
.
Шундай қилиб, технологик жараёнларни кетма
-
кетлиги чиқинди
полимерларни қайта ишлаб
халқ хўжалиги тармоқларида зарурий
бўлган маҳсулот олиш учун
маҳалий чиқиндиларни замонавий
технологиялар асосида қайта ишлов берилиб, керакли тайёр ашёни ишлаб чиқариш технологиясини
амалда жорий этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |