Xix-мавзу



Download 239 Kb.
bet9/12
Sana19.02.2022
Hajmi239 Kb.
#458130
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
20-боб. Ялпи иш кучи

Ишсизлик даражаси ишсизлар сонининг ишчи кучи таркибидаги фоизи сифатида ҳисобланади.

Ишчи кучи таркибига ишлай оладиган ва ишлашни хоҳлаган барча кишилар киради. Ишчи кучи - ишловчилар ва фаол иш изловчилардан иборат бўлади. Бошқача айтганда, банд бўлганлар ва ишсизлар ишчи кучини ташкил қилади. Ишсизларга иш билан банд бўлмаган ва фаол иш излаётган ҳамда бу ҳақда тегишли хизмат муассасаларига (меҳнат биржаларига) билдирган кишилар киради. Меҳнат қилишга лаёқатли бўлиб, ишлашни хоҳламаган ва иш излашга ҳаракат қилмаганлар ишсизлар таркибига кирмайди. Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади.


5-жадвал. Ўзбекистон Республикасида ишсизлик даражаси
(1995-2004 йиллар)1

Кўрсаткичлар

Йиллар

1995

1996

1997

1998

1999

2000

2001

2002

2003

2004

Ишсизлар сони,
минг киши

31,0

33,9

35,4

40,1

45,2

42,0

37,5

34,8

35,7

39,2

Ишсизлик даражаси, фоиз

0,4

0,4

0,4

0,5

0,5

0,4

0,4

0,4

0,4

0,4



Ишсизлик ва унинг даражасини аниқлашда баъзи бир адабиётларда турли ноаниқликларни келтириб чиқарувчи ҳолатлар ҳам учрайди. Жумладан, В.И.Видяпин умумий таҳрири остидаги дарсликда меҳнат қилиш ёшидаги аҳоли таркиби институционал ва ноинституционал аҳолига ажратилади. Институционал аҳоли – бу нобозор тузилмалар, яъни давлатнинг армия, полиция, давлат аппарати сингари институтларига йўналтирилган аҳолидан иборат. Аҳолининг қолган меҳнат қилиш ёшидаги қисми ноинституционал аҳоли ҳисобланади. Банд бўлган аҳоли таркибига иқтисодиётнинг бозор тузилмаларига йўналтирилган аҳоли киритилади.
Шунингдек, бандлик ва ишсизлик даражасини аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилиши таъкидланади:
- ноинституционал аҳоли сони (Чнн);
- иш билан бандлар сони (Чз);
- ишсизлар сони (Чб);
- ишчи кучи таркибига кирмайдиган шахслар сони (Чнрс).
Мазкур кўрсаткичлар ўртасида қуйидаги боғлиқлик мавжуд:
- ишчи кучи сони Чрс = Чз + Чб;
- ноинституционал аҳоли сони Чнн = Чз + Чб + Чнрс;
- аҳолининг бандлик даражаси Уз = Чз / Чнн;
- аҳолининг ишсизлик даражаси Уб = Чб / (Чз + Чб);
- ишсизлик меъёри Нб = [Чб / (Чз + Чб)] х 100%;
- аҳолининг ишчи кучи таркибига жалб этилганлик даражаси Уврс = (Чз + Чб)/Чнн.7
Юқоридагилардан кўринадики, дарслик муаллифлари томонидан бир қатор чалкашликларга йўл қўйилган: биринчидан, ишчи кучи ва аҳоли тушунчалари ўртасидаги тафовутга эътибор қаратилмаган; иккинчидан, ишчи кучи бандлилик даражасини аниқлашда давлат секторида банд бўлганлар ҳисобга олинмаган; учинчидан, бандлик даражасини аниқлашда ишчи кучи таркибига кирмайдиган шахслар сони асоссиз равишда қўшилган.
Ишсизлик даражасини баҳолаш билан бирга унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини ҳам ҳисобга олиш зарур бўлади. Чунки ишсизликнинг ўзи ҳаддан ташқари юқори даражаси билан катта иқтисодий ва ижтимоий оқибатларни келтириб чиқаради.
Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари ишлаб чиқарилмаган маҳсулот билан таққосланиб баҳоланади. Иқтисодиёт ишлашни хоҳлаган ва ишлай оладиган барча учун етарли миқдорда иш жойларини яратиш ҳолатига эга бўлмаса маҳсулот ишлаб чиқариш потенциал имкониятининг бир қисми йўқотилади.
Иқтисодий адабиётларда бу йўқотиш ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмининг орқада қолиши сифатида аниқланади ҳамда у ҳақиқий ЯИМнинг потенциал ЯИМдан кам бўлган ҳажми сифатида кўринади. Ишсизлик даражаси қанчалик юқори бўлса, ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши шунчалик катта бўлади.
Макроиқтисодиёт соҳасидаги таниқли тадқиқотчи А.Оукен ишсизлик даражаси ва ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши ўртасидаги нисбатини математик ифодалаб беради. Бу нисбат иқтисодчилар орасида Оукен қонуни сифатида танилган бўлиб, агар ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан бир фоизга ортиқ бўлса, ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши 2,5% ни ташкил қилишини кўрсатади. 1:2,5 ёки 2:5 бўлган бу нисбат, ишсизликнинг ҳар қандай даражаси билан боғлиқ равишда маҳсулотнинг мутлоқ йўқотилиш ҳажмини ҳисоблаш имконини беради. Масалан, фараз қиламизки, 2004 йил ишсизлик даражаси 7,5 фоизга етган ёки кўзда тутилган 4 фоизли табиий даржадан 3,5 фоиз юқори бўлган. Бу 3,5 фоизни Оукен коэффициентига (2,5) кўпайтириб, шу йили ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши 8,75 фоизни ташкил қилишини аниқлаймиз. Бошқача айтганда агар 2004 йил тўлиқ бандлилик шароитида ишсизликнинг табиий даражаси таъминланганда, ЯИМ ҳақиқий даражасидан 8,75% га кўпайган бўлар эди. Агар 2004 йил номинал ЯИМ 330 млрд. сўм бўлган деб фараз қилсак, ишсизликнинг табиий даржасига эришилмаганлиги сабабли иқтисодиёт 29 млрд. сўмлик (330 млрд. сўм х 8,75%) маҳсулотни йўқотган бўлади.
Айрим ҳолларда миллий маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажми потенциал ҳажмидан ортиб кетиши ҳам мумкин. Бундай ҳол ишсизлик даражаси табиий даражадан ҳам паст бўлган даврларда рўй беради. Ишлаб чиқаришга ишчиларнинг қўшимча сменаларини жалб қилиш, капитал ускуналардан ўрнатилган нормативдан юқори даражада фойдаланиш, иш вақтидан ортиқча ишлаш ва ўриндош ишларда банд бўлиш кабилар бунинг асосий сабабларидир.
Ишсизлик – бу нафақат иқтисодий, балки ижтимоий оқибатларга ҳам эга бўлади. Турғунлик (депрессия) фазаси ишчи кучининг фаолиятсизлигига сабаб бўлади, фаолиятсизлик эса малаканинг йўқолишига ҳамда ижтимоий ва сиёсий тартибсизликларга олиб келади.
Ишчи кучи бозорида меҳнат ресурслари бир вақтнинг ўзида турли соҳалар бўйича ҳаракатда бўлади. Яъни, ишчи кучи аҳамиятли қисмининг доимий равишда иқтисодий фаол аҳоли таркибига қўшилиб, ундан чиқиб туриши; ишга ёлланиб, ишдан бўшаши; иш қидирувчилар сафига тушиб қолиши ва ҳ.к. жараёнлар такрорланиб туради. Шунга кўра, ишчи кучи бозорида қуйидаги гуруҳлар пайдо бўлади:
- ишчи кучи таркибидан чиққанлар;
- ишчи кучи таркибига кирувчилар;
- иш қидиришдан воз кечганлар;
- ўз ишини йўқотганлар;
- янги иш билан таъминланганлар.
Мазкур гуруҳлар бўйича ялпи ишчи кучи таркибида рўй бераётган ўзгаришларни қуйидаги чизма орқали ифодалаш мумкин8:

N

U


2
1 N
3

H
7 4


6 5




Download 239 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish