Xi боб. Полиэлектролитларни синфлаш


Зарядланган занжирларнинг қаршиионлар



Download 351,09 Kb.
bet3/7
Sana24.11.2022
Hajmi351,09 Kb.
#871769
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12.Polielektrolitlar

Зарядланган занжирларнинг қаршиионлар
билан таъсирлашуви. Тўрлар коллапси
Қўш электр қават назариясидан маълумки, ионларнинг бир қисми Гельгольц қавати деб аталувчи қават ҳосил қилиб бўлиниш чегарасида адсорбиланади. Полиэлектролитларда қаршиионларнинг бир қисми бевосита зарядланган макромолекула яқинида жойлашади. Бу ҳодиса Онсагер* томонидан қаршиионлар (контрионлар) конденсацияси деб номланган. Кучсиз полиэлектролитларда зарядланган макромолекулалар билан боғланган қарши ионларнинг маълум қисми эритувчининг термодинамик сифатига ниҳоятда кучли боғлиқ бўлади. Яхши эритувчиларда ионларнинг макромолекулаларга “ёпишиши” умуман содир бўлмайди. Эритувчининг термодинамик сифати унга чўктирувчи қўшганда ёки ҳароратни ўзгартирганда ёмонлашади ва қаршиионларнинг кооператив ютилиш жараёни содир бўлиб блоклар “маржони”дан шарсимон глобулага ўтади. VII бобда кўрсатилганидек, ҳарорат пасайиши билан нуқта атрофида ўралманинг глобулага фазавий ўтиши содир бўлади. Шунга ўхшаш фазавий ўтиш нуқта атрофида бўккан полимер ҳажмининг сезиларли ўзгаришига олиб келади, деб ҳисоблаш мумкин, чунки чокланиш тугунлари орасидаги занжир бўлаги хоссалари бўйича гаусс ўралмасидан фарқланмайди. Ҳақиқатдан ҳам 1978 йилда Танака
томонидан полимер тўрининг коллапси деб аталган ҳодиса кашф қилинган
__________
*Онсагер Ларс (1903-1976 й.) – Америка физик-назариётчиси ва физик кимёгари. Нобель мукофоти совриндори (1968 й.).
бўлиб, эритувчининг термодинамик сифатини белгиловчи шароитларнинг бироз бўлсада ўзгариши бўккан тўрсимон полимер ҳажмининг қайтар тарзда жуда катта ўзгаришига (1000%) олиб келади.
80-расмда бўккан тўрсимон полиакриламид учун сув-ацетон аралашмасидан иборат эритувчи таркибининг бўкиш жараёнига таъсири кўрсатилган. Бунда ацетон эритувчи аралашмасининг эритувчилик қобилия -


80-расм. Чокланган полиакрил- амид гели ҳажмининг эри-тувчи таркибига боғлиқлиги.

тини пасайтирувчи компонент сифатида олинган. Кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, айни система акриламид звеноларининг гидролизи оқибатида ҳосил бўлган акриламид ва акрил кислотаси сополимеридан иборат бўлган:

Шундай қилиб, ҳар қандай кучсиз полиэлек- тролитнинг полимер тўридаги коллапсини

қуйидагича кўрсатиш мумкин. Зарядланган звеноларнинг жуда кичик миқдорда мавжудлиги ҳам полимер тўрлари коллапс ҳодисасининг ҳажмий ўзгариши нисбий қиймати нуқтаи назаридан ҳам, дискрет ўтиш нуқтаи назаридан ҳам жуда ёрқин намоён бўлишига олиб келади. Эффектнинг кучайиши кучсиз зарядланган бўккан полимер тўри ичида қаршиионлар булутининг мавжуд бўлиши билан боғлиқ. Қаршиионларнинг осмотик босими, дамланган резина тўпга маълум миқдордаги ортиқча босим қайишқоқлик берганидек, тўрга қўшимча қайишқоқлик беради. Эритувчининг сифати ёмонлашганда тўр тугунлари орасида жойлашган занжир бўлакларининг сиқилиши содир бўлади ва натижада тўрнинг ҳажми кичраяди, аммо коллапс ҳодисасини бу эффект белгиламайди. Юқорида айтиб ўтилганидек, эритувчи сифати ёмонлашганда қаршиионларнинг занжирларга “ёпишиши” содир бўлади, оқибатда қаршиионлар булути конденсатланади ва у билан бирга осмотик босим ҳам йўқолади.

Download 351,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish