Қисман бунга сабаб шуки, немис шахарлари сиёсий саҳнага кейинроқ келиб чиқди. Бир қанча жойларда ички савдога нисбатан ташқи, қисман транзит савдо-сотиқнинг устунлиги ҳам бу ерда маълум рол ўйнади. Аммо Германия қирол хокимиятининг шаҳарлар билан иттифоқининг йўқлигига асосий сабаб – Герман императорларининг агрессив ташқи сиёсат олиб боришлари эди. Қисман бунга сабаб шуки, немис шахарлари сиёсий саҳнага кейинроқ келиб чиқди. Бир қанча жойларда ички савдога нисбатан ташқи, қисман транзит савдо-сотиқнинг устунлиги ҳам бу ерда маълум рол ўйнади. Аммо Германия қирол хокимиятининг шаҳарлар билан иттифоқининг йўқлигига асосий сабаб – Герман императорларининг агрессив ташқи сиёсат олиб боришлари эди.
Штауфенларнинг идора қила бошлаши. Франкон сулоласини идора қилиш бефарзанд Генрих V билан тамом бўлгандан кейин, Германияни бир оз вақт Лотарь Саксонский (1125-1137) бошқарди. У кучли император эмас эди ва, шу важдан, Штауфенлар хонадони билан Вельфлар ҳонадони ўртасида ҳийла ишлатишга мажбур бўлди, чунки Штауфенлар Швабия герцоглари бўлиш билан бирга, Франконияда ҳaм кучли таъсирга эга эдилар вa Бавария гepцоглари эса Вельфлар хонадонига мансуб кишилар эдилар. Лотарь Бавария герцоги Генрих Maғpуp билан яқинлашиб, унга ўз қизини никоҳлаб берди. Лотарнннг ўғиллари булмаганлигидан, у вафот этгандан сўнг, Вельфлар айни замонда Саксониянинг xaм герцоглари бўлиб олдилаp.
Вельфларнинг кучайиб кетаётганлигидан бетоқат бўлган князлар Конрад Штауфенни император қилиб сайладилар. Конрад III (1138— 1152) иккинчи салиб юришида қатнашган эди. У ўз ҳукмронлигининг қолган вақтини Вельфлар билан курашга бағишлади. Генрих Мағрурнинг ўғли Генрих Шернинг ёшлигидан фойдаланган (Генрих Мағруp 1139 йилда вафот этди) Конpад Вельфлардан Баварияни тopтиб олиб, уларга фақат Саксонияни қолдирди. Конраднинг тахт вориси Фридрих I Барбаросса даврида Штауфенлар сулоласи энг зўр қудратга эга бўлди. Вельфларнинг кучайиб кетаётганлигидан бетоқат бўлган князлар Конрад Штауфенни император қилиб сайладилар. Конрад III (1138— 1152) иккинчи салиб юришида қатнашган эди. У ўз ҳукмронлигининг қолган вақтини Вельфлар билан курашга бағишлади. Генрих Мағрурнинг ўғли Генрих Шернинг ёшлигидан фойдаланган (Генрих Мағруp 1139 йилда вафот этди) Конpад Вельфлардан Баварияни тopтиб олиб, уларга фақат Саксонияни қолдирди. Конраднинг тахт вориси Фридрих I Барбаросса даврида Штауфенлар сулоласи энг зўр қудратга эга бўлди.
Фридрих I Барбаросса ва унинг Италияга қилган юришлари. Фридрих I Барбаросса (Сариқ соқол) 38 йил императорлик қилди (1152-1190). У шафқатсиз, тажовузкор, ғоят шуҳратпараст ва мaккop сиёсатчи эди.У Бургундия герцогини қизи Беатрисга уйланиб, 11 нафар фарзанд кўрган. Фридрих Баварияни Вельфларга қайтаpиб бериб, уларни тинчитгач, салиб юришлари натижасида бойиган Италияга ўзининг бутун диққат-эътиборини қаратди. Фридрих Римда тож кийиш пайтидаёқ (1154-1155 йилларда) Итальян шаҳарларининг бойиб кетганлигига вa айни замонда Италиянинг сиёсий жиҳатдан заифланиб қолганлигига ишонган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |