Ганза шахарларининг Дания билан олиб борган уч йиллик урушини бартараф этган 1370 йилги Штральзунд сулх шартномасига кўра, Дания қироли Ганза иттифоқининг ишларига бирор йўл билан аралашишдан воз кечди вa Дания буғозларида Ганзага каpашли товарлардан ундириладиган савдо божларини анча камайтирди. Амалда Дания бўғозлари Ганза иттифоқи томонидан монополия қилинди. Ганза шахарлари билан савдо қиладиган мамлакатлар — Англия, Швеция, Россия ва бошқалар хусусий савдо-сотиқ ишларини ривожлантириб, немиcларнинг савдо воситачиси бўлишларини истамаганлaридан кейин, яъни XV асрнинг иккинчи ярмига келиб Ганзанинг иши oрқагa кета бошлади. Аммо Ганза XVI ва XVII асрларда xaм қисман ўз аҳамиятини сақлаб қолган эди. Шимолий шахарларнинг иттифоқидан ташқари, XIII—XV асрларда Германияда жанубий ва ғарбий шахарларнинг йирик иттифоқлари бор эди. Швабия иттифоқи Юкори Дунай дарёси pайонида жойлашган қарийб 90 та шаҳарни ўз ичига олган эди. Уларнинг тепасида саноати (мовут, суpn, ип газлама тўқиш ва металлургия саноати, қурол-яроғ ишлаб чиқариш) анча-мунча ривожланган марказлар — Аугсбург, Ульм ва Нюрнберг шахарлари турарди. Бу шахарлар эса Италия савдоси билан чамбарчас боғланган эди. Венецияда катта немис саройи бўлиб, немис моллари билан савдо-сотиқ қилиш ишларининг ҳаммаси шу саройга тупланган ғарбдаги Рейн иттифоқи саноат ва айни замонда савдо шахарларининг xaм худди шундай иттифоқи эди. Рейн дарёси бўйида жойлашган ва мовут тўқиш хамда металл ишлаб чиқаришнинг ривожланганлиги билан фарқ қилган Кёльн, Вормс, Страс6ург ва бошқа шахарлар шу Pейн иттифоқига кирган эдилар. Бу шаҳарлар Нидерландия,Франция ва Италия билан қизғин савдо олиб бордилар. Германияда сиёсий марказлашиш заифланиши муносабати билан тобора катта куч-қувватга эга бўлган махаллий феодалларга қарши немис шахар иттифоқининг қаттиқ кураш олиб боришига тўғри келди. XIII acp ўрталарида Шва6ия ва Рейн иттифоқлари юзага келишининг ўзи феодал тарқоқликнинг оқибати эди. Феодал бошбодоқлигини чеклаш ва Германия ички савдо йўлларини таъминлаш учун баъзи бир шарт-шароитларни яратиш шахарларнинг ана шундай иттифоқлар тузиш харакатида очиқ намоён бўлди. Герман князь-феодалларига қарши бирлашган икки шаҳар иттифоқи ўртасида 1381 йилда чинакам уруш бошланди. Бироқ хap иккала иттифоқ, яъни Швабия иттифоқи билан Рейн иттифоқи умумий душман бўлган шахарликларга қарши курашra вақтинча жипслашган феодаллардан 1388 йилда енгилдилар. Немис шахарларининг енгилишига асосий сабаб — бу шаҳарларда махаллий, ўлка манфаатларининг устун бўлганлиги эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |