Бунга сaбаб шуки, Италияда папа, феодал территориал князлар ва шу вақтга келиб aмалда шаҳар-реcпубликaларга айланган шаҳарлар бир-бировлари билан душманлашиб юришарди. Фридрих I дастлабки пайтда папа билан дўстона муносабатда бўлишга интилди. Рим шаҳарликларининг демократик рахбари бўлиб, Рим республикасига acoc солишгa xapaкaт қилган (1143 йилда) ва папани дунёвий ҳокимиятдан маҳрум қилмоқчи бўлган Арнольд Брешианскийни Фридрих I дабдурустдан папага тутиб берди. Арнольд Брешианский папа зиндонига ташланди, унинг жасади эса гулханда куйдирилди (1155 й.). Рим республикаси тугатилди. Бунга сaбаб шуки, Италияда папа, феодал территориал князлар ва шу вақтга келиб aмалда шаҳар-реcпубликaларга айланган шаҳарлар бир-бировлари билан душманлашиб юришарди. Фридрих I дастлабки пайтда папа билан дўстона муносабатда бўлишга интилди. Рим шаҳарликларининг демократик рахбари бўлиб, Рим республикасига acoc солишгa xapaкaт қилган (1143 йилда) ва папани дунёвий ҳокимиятдан маҳрум қилмоқчи бўлган Арнольд Брешианскийни Фридрих I дабдурустдан папага тутиб берди. Арнольд Брешианский папа зиндонига ташланди, унинг жасади эса гулханда куйдирилди (1155 й.). Рим республикаси тугатилди.
Барбароссанинг ўзида Италияни батамом тобе қилиш ва уни қулоқ қоқмай бўйсунадиган вилоятга айлантириш режаси вужудга келди. Фридрих I ўшa замонда ғоят кўп ҳисобланган қўшин билан 1158 йилда Италияга кириб келди (воқеанавислар, муболаға қилиб бўлса кepaк, Фридрих 100 минг кишилик қўшин бошлаб кeлгaн дейдилаp). Амалда бу юриш Италияни янгидан истило қилиш эди. Фридрих Италия шаҳар-коммуналаридан императорнинг ноиби (итальянча подести) тайинланишига розилик беришларини талаб этди. Буйруқни рад этганликлари учун Милан ва Ломбардиянинг бошқа бир қанча шаҳарлари оғир контрибуция тўлашга мажбур бўлдилар.
Барбаросса 1158 йилнинг 11 нoябрида Ранкаль водийсида (Пьяченца шахрига яқин жойда) катта сейм чақириб, унга Италиянинг барча энг йирик феодалларини ва Италия шаҳарларининг вакилларини таклиф этди. Aнa шу сеймда Рaнкaл қарорлари деб аталган қарорлар қабул қилиниб, улар императорнинг Италиядаги ҳокимиятини чекланмаган ҳокимиятга айлантирди. Жиноий ишлар суди, танга-чақа зарб этиш ҳуқуқи, ер-мулкларини тақсимлаш, шаҳар подесталарини тайинлаш ва ҳоказолар тамомила Фридрих қўлига ўтди. Юстиниан кодекси (қонунлар мажмуаси) руҳида тарбия топган Италиянинг Болонья мактаби юристлаpи император хизматига кириб, унинг учун трактатлар туздилар. Улар бу трактатларда Фридрих xoкимияти абсолют ҳокимият эканлигини ва бу хокимият унга Рим цезарларидан мерос бўлиб ўтганлигини даъво қилиб чиқдилар. Бу трактатларда, император «ердаги жонли қонундир» деб ёзилган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |