Масала 2. Компания 3 ойдан сўнг кредит олиши зарур, ушбу қарзни олиш санаси ғазнахона векселларига бўлган фьючерс контрактининг келгусидаги хисоб-китоб санаси билан тўғри келади. Вексель бўйича даромад йиллик 13%, қарз қиймати эса йиллик 15% ташкил этади. Агарда, қарз олувчи бозордаги келгусидаги ўзгаришларни тўғри тахмин қила олса ва унинг ўйлашича, фоиз ставкалари 2-3 ойдан сўнг йиллик 17% ва ундан юқори даражага кўтарилса, компания бир ёки бир нечта векселларни сўзсиз сотади, йиллик 13% бахосида, 3 ойдан сўнг хисоб-китоб қилиш шарти билан. Агар компания тахминлари тўғри чиқиб, векселлар бўйича даромад йиллик 15%-гача кўтарилса, қарз бахоси эса йиллик 17%-гача кўтарилса, унда қарз олиш ва ғазнахона векселларининг сотиш санасига келиб компания йиллик 2%-ни тежаб қолади ва қарз бўйича ўз харажатларини йиллик 15% даражасида барқарорлаштиради. - Масала 2. Компания 3 ойдан сўнг кредит олиши зарур, ушбу қарзни олиш санаси ғазнахона векселларига бўлган фьючерс контрактининг келгусидаги хисоб-китоб санаси билан тўғри келади. Вексель бўйича даромад йиллик 13%, қарз қиймати эса йиллик 15% ташкил этади. Агарда, қарз олувчи бозордаги келгусидаги ўзгаришларни тўғри тахмин қила олса ва унинг ўйлашича, фоиз ставкалари 2-3 ойдан сўнг йиллик 17% ва ундан юқори даражага кўтарилса, компания бир ёки бир нечта векселларни сўзсиз сотади, йиллик 13% бахосида, 3 ойдан сўнг хисоб-китоб қилиш шарти билан. Агар компания тахминлари тўғри чиқиб, векселлар бўйича даромад йиллик 15%-гача кўтарилса, қарз бахоси эса йиллик 17%-гача кўтарилса, унда қарз олиш ва ғазнахона векселларининг сотиш санасига келиб компания йиллик 2%-ни тежаб қолади ва қарз бўйича ўз харажатларини йиллик 15% даражасида барқарорлаштиради.
UYGA VAZIFA
«Медико» компанияси
«Медико» компанияси кичик кимёвий улгуржи фирма ҳисобланади. У вақти-вақти билан нисбатан катта бўлмаган ҳажмдаги товарларни экспортга жўнатиш бўйича буюртмаларни олади, буни эса у ўзининг чекланган ресурсларидан молиялаштиради. Ҳозирги вақтда у СIF шартлари асосида тўловни тақдим қилинган вақтда амалга ошириш шарти билан жуда катта ҳажмдаги экспорт буюртмасини бажариши керак. Буюк Британиядаги ишлаб чиқарувчи шундай шартлар асосида бироз пастроқ нархда товарларни беришга тайёр.
Вазифа:
А) фақат ҳужжатли аккредитивдан фойдаланган ҳолда мазкур битимни амалга оширишнинг икки усулини тушунтиринг.
Б) бу икки усулдан қайси бири «Медико» компанияси ва бошқа ихтиёрий иштирок этувчи банк-корреспондент учун камроқ рискка эга? Сабабларини айтинг.
E`tiboringiz uchun raxmat
E`tiboringiz uchun raxmat
Do'stlaringiz bilan baham: |