Битим бўйича ишларни бажаришнинг асосий шартлари: - Битим бўйича ишларни бажаришнинг асосий шартлари:
- мўлжалланган барча ишлар учун, шу жумладан фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг тахмин этилаётган ҳажми учун иш дастурлари, лойиҳалар ва бюджетни молия йили бошлангунга қадар ёки шу ишларни амалга ошириш бошлангунга қадар ишлаб чиқиш ҳамда кейинчалик бошқарув қўмитасида тасдиқлаш;
- битим бўйича ишлар олиб борилаётган ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш мўлжалланаётган объектлар бўйича лойиҳалар, геологик материаллар ва техникавий-иқтисодий кўрсаткичларни давлат экспертизасига тақдим этиш;
- мўлжалланган ишларнинг тасдиқланган иш дастури, бюджети ижросини, шунингдек мўлжалланган ишлар ижрочисининг молия-хўжалик фаолиятини молия йили тугагандан кейин инвестор ҳисобидан мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш;
- қонун ҳужжатларининг талабларига, шу жумладан ишларни бехатар олиб бориш, ер ости бойликларини, атроф муҳитни ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш стандартлари (нормалари, қоидалари) масалаларига оид талабларга риоя этиш;
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига бошқа шартлар тенг бўлгани ҳолда бу ишларда пудратчи, етказиб берувчи, ташувчи ёки бошқа мақомда инвесторлар билан шартномалар асосида иштирок этиш учун имтиёзли ҳуқуқ бериш; - Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига бошқа шартлар тенг бўлгани ҳолда бу ишларда пудратчи, етказиб берувчи, ташувчи ёки бошқа мақомда инвесторлар билан шартномалар асосида иштирок этиш учун имтиёзли ҳуқуқ бериш;
- бу ишларга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини барча жалб этилган ходимлар таркибининг ўртача йиллик ҳисобида камида саксон фоизи миқдорида жалб этиш;
- битим бўйича ишларни олиб бориш учун техника, асбоб-ускуналар ва технологияларни фақат танлов асосида олиш;
- бажарилаётган ишларнинг атроф муҳитга зарарли таъсирининг олдини олишга, бундай таъсирнинг оқибатларини тугатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатишга олиб келган фалокатлар юз берган тақдирда етказиладиган зарар учун жавобгарликни суғурта қилиш;
- битим бўйича ишлар тугалланганидан, шунингдек битимга доир ишлар бажарилган ҳудудни ифлосланишдан тозалаш ишлари якунланганидан кейин барча иншоотлар, қурилмалар ва бошқа мол-мулкни тугатиш ёки консервациялаш;
- фойдали қазилма конларини аниқлаш ва қидиришнинг белгиланган босқичлари тугаллангач, инвесторга фойдаланиш учун бериб қўйилган ҳудудни битим шартларига мувофиқ қайтариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |