Xalqaro ilmiy-nazariy konferensiya



Download 53,73 Kb.
bet2/5
Sana30.06.2022
Hajmi53,73 Kb.
#721317
1   2   3   4   5
Bog'liq
Tarixga aylangan toponimlar; ТАРИХГА АЙЛАНГАН ТОПОНИМЛАР - 19.08.2021 - Copy

Калит сўзлар: топоним, ономастика, Афғонистон, тарихга айланган, ном, туркий ном.

Ономастика, аниқроғи номшунослик тилшунослик илми доирасига кирадиган илмлардан бири. Бу - “тирик мавжудотнинг, объектлар ва тушунчаларнинг, қисқаси, теварагимизда кўриши ва идрок этиши мумкин бўлган барча нарсалар номи билан шуғулланадиган фан соҳасидир”1. Бунда объект-нарсаларнинг номи тил бирлиги жиҳатидан ҳам, тил-тафаккур, маданият муносабатлари нуқтай назаридан ҳам, ўрганилади. Ушбу фаннинг ўрганиш соҳаси анча кенг ва хилма-хил. Бугунги кунда “ономастика фанининг жой номлари билан шуғулланадиган - топонимика, шахс номлари билан шуғулланадиган - антропонимика, сув иншоотлари номлари билан шуғулланадиган - гидронимика ва тоғ номларини ўрганадиган - оронимия каби кичик тармоқлари ва алоҳида соҳалари мавжуд.”2 Ўзбек ономастикаси о‘тган асрнинг 60-70-йилларида мустақил соҳа сифатида шакилланиб, бугунги кунда бу фаннинг “антропонимика, топонимика, гидронимика, этнонимика, қисман космонимия, зоонимия йўналишлари, шунингдек, ономастик луғатшунослик, атоқли отлар имлоси қониқарли тадқиқ қилинган”.3


“Тарихга айланган номлар” сарлавҳали мақоламизнинг ўрганиш объектини Афғонистонга оид тарихга айланган айрим топонимлар ташкил беради. Бу мавзуда мақола ёзишдан икки асосий мақсад бор: биринчиси, номшунослик соҳасининг ёш изланувчиси сифатида ўз ватанимдаги номлар ҳақида ёзиш бўлса; иккинчиси, бу мавзу бўйича, тарихий ва илмий манбаларга таяниб илмий тадқиқот амалга оширишдир. Мен бир Афғонистонлик сифатида, ўз юртимдаги номлар ҳақида ёзсам ҳам асосли, ҳам далилли бўлади. Чунки мен кўрганим ва билганимни илмий фикр сифатида ёзаман. Зеро, илмнинг чек ва чегараси йўқ. Шу маънода Афғонистон билан боғлаганим мен каби ёш мутахассисларнинг илмда ҳам, ҳаётда ҳам она ватан таянч эканлигини кўрсатиб туради.
Ҳаммага маълумки, Афғонистон узоқ тарихга эга ўлкалардан бири.4 Бу мамлакатда қадимдан бирга ҳамкорликда яшаб келган - паштун, тожик, ҳазора, ўзбек, туркман ва бошқа миллатлар вакиллари бор.5 Бу миллатлар вакиллари ҳар бири ўзига хос урф-анъаналарини сақлаб келмоқда. Ҳар бир миллат вакиллари муайян географик ҳудудда жойлашган. Шулардан бири бўлган ўзбеклар Афғонистон жамъиятининг маълум қисмини ташкил қилади. Кўпроқ ўзбеклар Бадахшон, Тахор, Қундуз, Бағлон, Самангон, Балх, Жузжон, Сари Пул, Фориёб вилоятларида жойлашган.6 Бу вилоятлар аҳолисининг катта қисмини ўзбеклар ташкил этади. Бундан ташқари, ўзбеклар Бодғис, Ҳирот, Ҳилманд ва Кобул вилоятларида ҳам яшайдилар. Мазкур вилоятлардан, Кобулда кўпроқ бўлса, қолганларида эса озроқдир.
Ўзбеклар яшайдиган ҳудудларнинг номларининг аксарияти туркий номлар бўлган ва тарихий манбаларда, бугунги шимолий ҳамда шилмоли-шарқий Афғонистон, “Афғон Туркистони”7 ё “Жанубий Туркистон”8 деб юритилганлиги ҳақида ҳам қайдлар мавжуд. Шу учун бу ҳудуднинг катта қисмининг номлари ё соф туркий номлар бўлган ёки таркибли (туркий-форсий) номлар бўлган.9 Тарих давомида бу номлардан бир қанчаси ўзгариб кетган. Шунингдек, айрим номлар нотўғри тарзда талқин қилиниб, форсча ёки арабча деб тушунтирилган. Масалан, Тахор вилоятининг маркази Толуқон шаҳрида, “Хитоён - خیتایان” (аҳолий шундай талаффуз қилади. Аслида, Хитойиён - Хитойдан келганлар дегани бўлса керак(?).) деган қишлоқ бор. Лекин ёзувда унга арабча тус бериш мақсадида, “т - ت” ҳарфи ўрнида, “то - طا” ҳарфи билан ёзиш - “خطایان”, ва мана шу нотўғри ёзиш оқибатида, кўп ўринларда “Хатоён”10 тарзида ўқилиш ва талаффуз қилишга ҳам тўғри келган. Шунингдек, Сари Пул вилоятида “Ала Чапан - اله‌چپن” (халқ шундай дейди) номли жой номи бор. Ёзувда эса, унга форсча тус бериб, “Алий Чўпон - علی چوپان” шаклида ёзишган. Бурладан ташқари, “Қундуз - قوندوز”11ни, “Кундуз” шаклида ёзиб, “Куҳан Даж - کهن‌دژ”12 деб таъбир қилиш, Бадахшон вилоятининг туманларидан бирининг номи бўлган “Аргу - ارگو”13ни “Ҳар Кўҳ - هر کوه” (аслида қадимги туркий уруғларнинг бирининг номи), Балх вилоятига тегишли “Қўш Тепа - قۉش تېپه”ни “Хўш Тапа - خوش تپه” деб ёзиш ва бошқача талқин қилиш юқоридаги айтиб ўтилганларни асослайди.
Ушбу туркий номларнинг ўзгариш жараёни кўп узоқ замондан бошланган ва бугунгача давом этммоқда. Географик объектларнинг номларини ўзгариши, замон ва макон билан боғлиқ табиий бир жараён. Юқорида қайд қилиб ўтганимиздек, биз бу мақоламизда номи ўзгариб кетган топонимларни объект қилиб олдик. Тарихга айланган бу жой номларининг аксарияти, туркий номлар, аниқроғи, ўзбекча бўлган.
Бизнингча ушбу туркий номларнинг ўзгаришига сабаб бўлган бир неча омиллар билан бирга халқнинг саводсизлиги ҳам катта рол ўйнаган. Чунки номлари ўзгарган ҳудудларда яшовчи туркий халқнинг аксарийти саводсиз бўлган. Саноқли саводлиси ҳам, форс тилида ўқиб саводли бўлган. Шу учун ўз она тили ва унга оид топонимлар, айниқса ўзлари яшайдиган топонимларнинг моҳияти ва маъноси билан нотаниш бўлиб, ва у ҳақда ҳеч қандай тушунчага эга бўлмаган. Шу сабабдан ўзбекча номларни форсча-арабча тус бериш ва уларни нотўғри шаклда талқин қилиш ва ўзгартиришга фақатгина тарафдор бўлиб қолмай, балки катта роллари ҳам бўлган. Кўп жойларда шундай ҳолатни ҳозир ҳам учратиш мумкин.
Иккинчиси, 19-аср охири ва 20-асрда, туркий топонимлар ўзгариши ва бошқа номларга алмашиши жадалроқ амалга ошган. Бу даврда туркий топонимларни бошқа номларга алмаштириш кўпроқ кузатилган. Мисол сифатида, худди шу даврнинг ўзида Балх вилоятига тегишли “Бўйниқара // بۉینی‌قره” (бўйин+қара) улусволлиги (тумани) номи ўзгаргартирилган. Бу туман қадимдан шу ном билан аталиб келишига қарамай, унга “Шўлгар // شولگر”14 дея янги ном берилган. Шунингдек, Қундуз вилоятидаги “Қизилсой // قیزیل‌سای” (қизил+сой)ни “Шерхонбандар // شېرخان بندر”15га ва Самангон вилоятига қарашли “Тошқўрғон // تاش‌قۉرغان” (тош+қўрғон) топонимини “Хулм // خلم”16га ҳамда Ҳирот вилоятидаги “Қаратепа - قره‌تېپه” (Қара+Тепа) топонимини “тўрғунди - تورغندی”17га алмашиши юқоридаги гапларимиз исботи. Айтиб ўтиш лозимки, бу номлар замон талаби билан ўзгарганми ёки табиий шаклда, барибир халқ томонидан тан олинмаган ва ҳозиргача ерли аҳоли мазкур жойларни биринчи номи (эски номи) билан аташади. Шу учун бугунгача бу номлар тирик. Ота-боболар орқали бугунги наслга етиб келмоқд.
Юқорида айтганларимизни асослайдиган яна бир Мисол. ХИХ аср 60-йилларигача бутун Афғонистон 5 вилоятдан иборат бўлган. Шулардан бир вилоятнинг номи “Туркистони Афғоний // تورکستانِ افغاني”18 деб аталган. Амир Абдурраҳмонхон замонида (1880-1901 йилларда) вилоятларнинг маъмурий бўлинмалари қайта кўриб чиқилиб, Афғонистон 6 вилоятга бўлинган. Бу олти вилоятдан бирининг номи “Туркистони Афғоний” бўлган.19 Шунингдек маъмурий ташкилот 1300 (1921) йилда қайта кўриб чиқилиб, Афғонистон 216 та кичик маъмурий бирлик ва 5 та вилоят, 4 та ҳукуматга бўлинган. Булардан икки вилоят номи - “Вилояти Туркистони Афғоний” ва “Вилояти Қатаған ва Бадахшон” (айрим манбаларда Бадахшон алоҳида вилоят деб қайд этилган20) ва бир ҳукумат номи “Ҳукумати Аълойи Маймана” бўлган.21 1352-1356 (1973-1977) йиллардаги вилоятлар ва кичик маъмурий бирликлар бўлинмаси асосида Афғонистон 63 шаҳар ва 29 вилоятга бўлинган. Аммо, Булардан биронтасининг номи “Туркистон” ёки “Қатаған” бўлмаган.22 Асрлар давомида катта маъмурий ҳудудларнинг номлари сифатида қўлланиб келган туркий этник номидан келиб чиққан “Қатаған” (ўзбек қабилаларидан бирининг номи)23 ва “Туркистон” (туркийлар яшайдиган жой)24, на вилоят номи сифатида, на туман номи сифатида, ҳатто бир қишлоқ номи сифатида ҳам қолдирилмаган. Лекин, умумхалқ орасида иккала ном ҳозиргача тирик ва ишлатилади.
Шароит ва имкониятдан келиб чиққан ҳолда, паштуча ва форсчага ўзгарган туркий жой номларининг айримларига мисол сифатида қуйидагиларни эслаб ўтамиз:



Download 53,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish