Xalq deputatlari zomin tuman kengashiga saylov o’tkazuvchi 21-qutchi okrug saylov komissiyasi qarori obi-hayot qfy



Download 217,5 Kb.
Sana21.06.2022
Hajmi217,5 Kb.
#688665
TuriКодекс
Bog'liq
ВСК Вазифалар тақсимоти қарори



XALQ DEPUTATLARI ZOMIN TUMAN KENGASHIGA SAYLOV O’TKAZUVCHI 21-QUTCHI OKRUG SAYLOV KOMISSIYASI
QARORI

Obi-hayot QFY


___-сон _____ йил “____” ___________
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗОМИН ТУМАН КЕНГАШИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ДАВРИДА 21-ҚУТЧИ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 22-моддасига мувофиқ Зомин туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 21-Қутчи округ сайлов комиссияси


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1. Халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида 21-Қутчи округ сайлов комиссияси аъзоларининг вазифалар тақсимоти иловага асосан тасдиқлансин.


2. 21-Қутчи округ сайлов комиссияси аъзолари ўз вазифаларини ижро этишда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига
ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг услубий тавсияларига риоя этсинлар.
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш 21-Қутчи округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари М.Эшонқулова зиммасига юклансин.


21-Қутчи округ
сайлов комиссияси раиси Б.Жонизоқов

Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашига сайлов ўтказувчи
21-Қутчи округ сайлов комиссиясининг
______ йил “___” ________даги
___-сон қарорига

ИЛОВА


21-ҚУТЧИ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ
Ж А Д В А Л И






Ижрочилар

Амалга оширилиши лозим
бўлган вазифалар


1.

Раис

Округ сайлов комиссияси фаолиятигараҳбарлик қилади

Округ сайлов комиссияси мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади ва уни ўтказиш тартибини белгилайди

Округ сайлов комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари билан муносабатларда округ сайлов комиссияси номидан иштирок этади

Округ сайлов комиссияси жойлашган бинонинг жиҳозланишини ташкил этади

Округ сайлов комиссиясининг қарорлари, участка сайлов комиссияси раислари, депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари, депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари гувоҳномаларини ҳамда бошқа ҳужжатларни имзолайди.

Жисмони ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлари комиссия аъзолари ўртасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди

Округ сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги вазифаларини белгилайди.

Сиёсий партияларнинг кузатувчилари, ваколатли вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари билан ҳамкорликни амалга оширади.

Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнидаги ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ҳуқуқбузарликка оид материалларни тўплаб, юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга мурожаат қилади.

Ўзбекистон Республикаси бюджетидан участка сайлов комиссияси фаолиятини таъминлаш учун ажратилган маблағларни участка сайлов комиссиялари ўртасида тақсимлайди ва уларнинг мақсадли фойдаланишини назорат қилади.

Округ сайлов комиссиясининг ваколатли муддати тугагандан кейин комиссия фаолиятига оид ҳужжатларни ҳамда моддий қийматликларни туман ҳокимлигига топширади.

Сайлов кодексига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Округ сайлов комиссияси раиси ўз ваколатлариини бажара олмаган, шунингдек округ сайлов комиссияси бўлмаган тақдирда, унинг ваколатлари раис ўринбосари ёки округ сайлов комиссияси қарори билан комиссия аъзоларидан бирининг зиммасига юклатилади.

2.

Раис ўринбосари

Округ сайлов комисссияси раиси ўз ваколатларини бажара олмаган тақдирда, унинг ваколатларини амалга оширади.

Комиссия аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Округ сайлов комиссияси аъзоларининг малакасини ошириш ва уларнинг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни ташкил этади.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан алоқалар ўрнатади, уларда комиссия фаолиятини ҳар томонлама ёритилишини ташкиллаштиради.



Сиёсий партияларнинг кузатувчиларини, ваколатли вакилларини, оммавий ахборот воситалари вакилларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни тегишли сайлов комиссияси томонидан берилган ҳужжатлар асосида рўйхатга олишни ташкиллаштиради.

Жисмоний ва юридик шахсларни, шунингдек уларнинг вакилларини қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил этади.

Округ сайлов комиссияси аъзоларини жалб этган ҳолда комиссия қарорлари ижросини таъминлайди.

Округ сайлов комиссияси раиснинг топшириқларини бажаради.

Ўз ваколатлари диорасида окург сайлов комиссиясининг бошқа аъзоларига топшириқлар беради.

Сайлов кодексига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

3.

Котиб

Округ сайлов комиссияси раисининг ўринбосари ўз ваколатларини бажар олмаган тақдирда, унинг ваколатларини амалга оширади.

Округ сайлов комиссияси мажлисларини ташкиллаштиради, муҳокама этиладиган масалалар бўйича қарор ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг тайёрлайди.

Округ сайлов комиссияси аъзоларини комиссия мажилиси ўтказилиши вақти ва жойи ҳақида хабардор қилади.

Участка сайлов комиссияси аъзоларининг Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР) билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Округ сайлов комиссияси раиси ва раис ўринбосари топшириқларини бажаради.

Округ сайлов комиссиясининг фолиятига тааллуқли иш ҳужжатларини номенклатура асосида юритиб боради.

Сайлов кодексига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Навбатчилик графигини ишлаб чиқади ва комиссия раисга тасдиқлатади.

Юқори ташкилотлардан келган ва юкори ташкилотларга чиқарилган хат ва ҳужжатларни рўйхатга олади, уларнинг ижросини таъминлайди

Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш ва сайловга оид ҳужжатларни юритиш ҳамда белгиланган тартибда архивга топшириш вазифаларини амалга оширади.

4.

Аъзолар

Сайлов округи ҳудудида Сайлов кодексининг ижроси устидан назоратни амалга оширади, унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди ҳамда сайловни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан тушунтиришлар беради.
Сайлов участкаларини тузади, округ бўйича уларнинг тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади.

Участка сайлов комиссияларини тузади ва уларнинг таркиби ҳақидаги маълумотларни эълон қилади.

Участка сайлов комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштиради

Ҳар бир сайлов участкасининг чегараси ва участка сайлов комиссиялари жойлашган жойи ҳамда овоз бериш хоналари ҳақида сайловчиларнинг хабардор этилишини ташкил этади.

Участка сайлов комиссияларига ташкилий-услубий ёрдам беради, уларни сайловга оид қонун ҳужжатлари матнлари, Марказий сайлов комиссиясининг низомлари, йўриқномалари ва бошқа ҳужжатлари билан таъминлайди.

Депутатликка номзодларга сайлов кампаниясида иштирок этиш учун тенг шароитларни таъминлайди.

Депутатликка номзодларнинг сайловчилари билан учрашувларини ташкил этишда кўмаклашади.

Депутатликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олади ва уларга тегишли гувоҳномалар беради.

Сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитади.

Сайловчилар рўйхатларини тузилишини ва уларнинг ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини кузатиб боради.

Пул маблағларини участка сайлов комиссиялари бўйича тақсимлайди. Участка сайлов комиссияларнинг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади ҳамда сайловни моддий техника жиҳатдан таъминлашнинг бошқа масалаларини кўриб чиқади.

Сайлов окурги бўйича сайлов натижаларини аниқлайди ва уларни тегишинча вилоят сайлов комиссиясига тақдим этади.

Сиёсий партияларнинг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчиларига мандат беради.







Сайловчилар, кзатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакилларига муддатидан олдин овоз бериш ўтказиладиган вақт ва жой ҳақидаги маълумотларни етказади.







Такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов, шунингдек бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови ўтказилишини ташкил этади.







Сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қрорлар қабул қилади.







Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ маърифий тадбирларни (ўқув машғулотлари, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари) шу жумладан, участка сайлов комиссияларпи аъзолари учун ўтказади.







Сайлов кодексига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.




Download 217,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish