Ayupov R.X., Boltaboeva G.R.
олганлар. Сизнинг ишлаётган соҳангизда сиздан ақллиси, тиришқоғи ва
сиздан малакалиси имкон борича камроқ бўлсин. Шунда муваффақиятингиз
тўла кафолатланади. Ҳозирги пайтдаги юқори ўнликка мансуб бўлганлар
аввал пастки ўнликка мансубликдан бошлаганлар ва ўта ҳаракатчанликлари
туфайли юқори натижаларга эришганлар. Ҳозирги пайтда муваффақиятга
эришганларнинг кўпчилигининг иши аввал унчалик яхши бўлмаган. Ҳозирги
пайтда ўз танлаган соҳасида биринчи ўринлардан бирида бўлган инсон
авваллари охирги ўринлардан бирида бўлган. Шунинг учун ҳам кўпчилик
қила олган ишни албатта сиз ҳам албатта қила оласиз ва ўз соҳангизда
ажойиб мутахассис бўлиб, олий натижаларга эриша оласиз.
Муваффақиятга эришиш учун жуда ҳам ажойиб қоидани келтирамиз:
Сиз жуда яхши мутахассис бўлганингиздан кейингина сизнинг ҳаётингиз ҳам
жуда яхши бўлади. Сизнинг мукаммаллашишингизга чегаралар бўлмагани
учун ҳаётингиз янада яхши бўлишига ҳам ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Ўз фаолият соҳангизда мукаммалликка эришиш ва бу соҳадаги юқори
ўнликка кириш ҳақида қарор қабул қилишингиз ҳаётингиздаги
бурилиш
нуқтаси бўлади. Ҳудди шу қарор ҳақиқий ва тўлақонли муваффақият
калитидир. Ундан ташқари, ушбу қарор ўз-ўзини ҳурмат, ўз қадрига етиш ва
шахсий ғурурнинг фундаменти ҳамдир. Агар сиз ҳақиқатан ҳам ўз
соҳангиздаги биринчилардан бўлсангиз, ўзингиз хақингизда ҳам жуда
ижобий равишда фикрлай бошлайсиз. Касбни жуда ҳам мукаммал эгаллаш
сизнинг шахсиятингизга ҳам ижобий таъсир қилади ва сиз бошқа
инсонлар
билан ҳам бошқача муомала қила бошлайсиз. Ўз соҳангиздаги энг яхши
мутахассис эканлигингизни билганингиздан сўнг, сиз ўзингизни
янада
бахтли ва ғурурли ҳис қиласиз.
Сизнинг ўзингиздан-ўзингиз сўрайдиган ва унга албатта жавоб
беришингиз лозим бўлган жуда муҳим бўлган бир савол: «
Мендаги қандай
бир кўникма ёки малака мен уни мукаммал равишда эгаллаган тақдиримда
менинг ҳаётимга энг катта ижобий таъсир кўрсатади?»
Ayupov R.X., Boltaboeva G.R.
Албатта, барча ишларда юқори даражадаги кўникма ва
малакага эга
бўлиш қийин, аммо сизнинг муваффақиятга эришингиз учун муҳим бўлган
бирор бир малака ёки кўникмани иложи борича мукаммал ривожлантириш
учун бутун куч ва имкониятларингизни ишга солишингиз мумкин. Ҳудди шу
ишни ўзингиз учун асосий мақсад қилиб олинг ва уни қоғозга ёзинг.
Бажарилиш
муддатини белгиланг, режа тузинг. Ундан сўнг ҳар куни
муттасил равишда ишлаб, ўз танлаган фаолият соҳангизда
иложи борича
яхши бўлишга ҳаракат қилинг. Мукаммалликка эришиш учун қабул қилинган
ушбу мажбурият ҳаётингизни қанчалик ўзгартириб юборганини кўриб, сиз
ҳайратда қоласиз. Фақатгина шу мажбуриятни қабул қилишнинг ва уни
оғишмай бажаришнинг ўзигина сизни ўз меҳнати
туфайли бадавлат
бўлганлар сафига киритиши мумкин.
МАШҚ
Ўз жорий иш фаолиятингиздаги охирги натижа билан энг кўп
жиҳатдан боғлиқ бўлган энг асосий жойларни аниқланг. Ўз ишингизда юқори
натижаларга эришиш учун ишингизнинг қайси томонларини аъло даражада
бажаришингиз лозим? Сиз нимада кучли ва нималарда кучсизсиз? Бугуннинг
ўзидаёқ ўз меҳнат фаолиятингизнинг шундай йўналишини танлаб олингки,
унда тиришқоқлик билан ишлаш келажакда сиз учун энг катта наф бериши
мумкин бўлсин.
Do'stlaringiz bilan baham: