554
қабул қилиб олиш, иккинчидан, иш учун ҳақ тўлаш. Ушбу моддада
Фуқаролик кодекси нинг 666-моддасидаги буюрт мачининг қурилиш
пудрати шарт номаси бўйича пудратчи учун барча шарт-шароитларни
таъминлаб бериш мажбуриятига шарҳ берилган. Ушбу моддадан келиб
чиқиб, қўшимча мажбуриятларни уч гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи
гуруҳга пудратчига қурилиш ишларини амалга ошириш учун керак
бўладиган бино ва иншоотни тақдим этиши ҳақидаги мажбурият киради.
Иккинчи гуруҳга тегишли юкларни унинг манзилига юклаш, етказиб
бериш кирса, учинчи гуруҳ ўз ичига қурилиш объектига вақтинчалик
энергия, сув-буғни туташтирилган тармоқ орқали таъминлаш ва бошқа
хизматлар кўрсатиш киради.
Шунга эътиборни қаратиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли қарори билан
тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил
этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида Низом 18-бандига
биноан буюрт мачи томонидан қуйидагилар таъминланади:
ер
участкасини танлаш ва ажратиш,
бирламчи-рухсат берувчи
ҳужжатларни ва қурилиш ҳудудини тайёрлаш, лойиҳаолди ишларини
ташкил этиш, лойиҳанинг, иш ҳужжатларининг (объектни фойдаланишга
тайёр ҳолда қуриш ҳолларидан ташқари) ва танлов ҳужжатларининг
тасдиқланадиган қисмини келишиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;
лойиҳаловчи ва пудратчини (бош пудратчини) танлов савдолари орқали
танлаш;
ишларни бажариш ва молиялаштириш жадваллари билан биргаликда
шарт номалар тузиш;
қурилиш объектини давлат архитектура-қурилиш назорати органла-
рида рўйхатдан ўтказиш;
пудратчига қуриш учун бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни бериш;
бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган бино-
ларда, шунингдек объект қурилиши ҳудудида яшаётган шахс ларни
кўчириш;
молиялаштириш, пудратчи томонидан қабул қилинган шарт нома
мажбуриятларига ва шарт номада қайд этилган бошқа функцияларга риоя
қилиниши устидан назорат қилиш;
техник кузатиш ва объект қурилиши устидан техник назорат қилиш;
555
қурилиши тугалланган объектни белгиланган тартибда фойдаланиш
учун қабул қилиш;
кафолатли даврда аниқланган нуқсонлар бартараф этилиши устидан
назорат қилиш.
Буюртмачи қонун ҳужжатлари ва шарт нома шартларига мувофиқ
бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги вазифаларни аниқ тақсимлаш,
шунингдек уларнинг мулкий жавобгарлиги даражаси қонун ҳужжатларига
ва танлов савдоси шартларига мувофиқ аниқ бир пудрат шарт номасини
тузишда аниқлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: