520
665-модда. Маиший пудрат шарт номаси бўйича иш лозим
даражада ёки умуман бажарилмаган тақдирда
буюрт мачининг ҳуқуқлари
Маиший пудрат шарт номаси бўйича иш лозим даражада ёки
умуман бажарилмаган тақдирда буюрт мачи ушбу Кодекснинг
434–436-моддаларига мувофиқ сотиб олувчига берилган ҳуқуқлардан
фойдаланиши мумкин.
Шарҳланаётган модда сифат тегишли даражада бўлмаган товарни
сотиш, сотувчининг талабларини қаноатлантиришдаги баҳолардек
фарқни тўлаш ва мажбуриятни асл ҳолида бажариш ҳақидаги чакана
олди-сотди шарт номасининг қоидаларини маиший пудратга қўллашни
назарда тутади. Аммо шуни назарда тутиш керакки, барча кўрсатилган
қоидалар маиший пудрат шарт номаси билан боғлиқ ҳолда унинг пред-
мети ва уни яратиш шароитининг алоҳида хусусиятларига кўра ҳамма
қоидаларини ҳам маиший пудрат муносабатларининг барчасига нисбатан
қўллаб бўлмайди. Худдий шундай, тегишли сифатда бажарилмаган ишни
алмаштиришга доир қоидаларни пудрат шарт номасига нисбатан қўллаб
бўлмайди. Алмаштириш ўрнига буюрт мачи такроран ишни бажарили-
шини талаб қилишга ҳақли.
«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг
19-моддасига мувофиқ ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хиз-
матлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шарт номада белгиланган муддатда,
ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.
Ишни бажариш (хизмат кўрсатиш) муддати иш бажарилиши (хиз-
мат кўрсатилиши) лозим бўлган санага (даврга), шунингдек ижрочи
ишни бажаришга (хизмат кўрсатишга) киришиши лозим бўлган санага
(даврга) қараб белгиланиши мумкин. Агар иш бажариш, хизмат кўрсатиш
шарт номанинг амал қилиш муддати давомида қисмларга бўлиб-бўлиб
адо этиладиган бўлса (вақтли матбуотни етказиб бериш, техник хизмат
кўрсатиш ва бошқалар), ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш)нинг
босқичма-босқич муддатлари (даврлари) назарда тутилиши керак.
Агар ижрочи шарт номани ижро этишга ўз вақтида киришмаса
ёки шарт номанинг белгиланган муддатда бажарилмаслиги аён бўлиб
қолса, истеъмолчи ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги
521
шарт номадан воз кечишга ва етказилган зарарнинг қопланишини
талаб қилишга ҳақли.
Агар ижрочи шарт нома шартларини иш (хизмат)ни ёмонлаштирган
даражада жиддий бузган бўлса ёхуд ишда (хизматда) бошқа жиддий
нуқсонларга йўл қўйган бўлса, истеъмолчи ўз хоҳишига кўра нуқсонлар
бепул бартараф этилишини, бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) баҳоси
нуқсонларга мутаносиб равишда камайтирилишини, худди шундай
сифатли шу хилдаги материалдан бошқа буюм бепул тайёрлаб берилишини
ёхуд ишнинг такроран бажарилишини ёинки шарт нома бекор қилиниб,
кўрилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: