Збекистон республикасининг


-модда. Айрим турдаги транспорт воситаларини ижарага



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   507
572-модда. Айрим турдаги транспорт воситаларини ижарага 
бериш хусусиятлари
Айрим турдаги транспорт воситаларини ижарага бериш хусу
-
сиятлари, ушбу параграфда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, 
қонун ҳужжатлари билан белгиланиши мумкин.
ФКнинг транспорт воситалари ижараси тўғрисидаги ушбу кўрилаётган 
шарҳлардаги нормаларидан ташқари ижара муносабатлари транспорт 
уставлари ва кодекслари нормалари билан ҳам тартибга солинади. Улар-
даги қоидалар айрим турдаги транспорт воситаларининг ижараси хусу-
сиятларини намоён қилади.
Транспорт уставлари ва кодекслари транспортнинг айрим — темир 
йўл, автомобиль, ички сув, денгиз ва ҳаво обьекти ҳисобланган турлари 
махсус тартибга солувчи манбалар ҳисобланади.
Ижара тўғрисидаги умумий қоидалар транспорт воситаларини 
бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизматлар билан ёки хизмат-
ларсиз ҳам Ўз. Р ФКнинг 557-моддаси талабларига мувофиқ тартибга 
солинади. Транспорт воситаларининг ижараси хусусиятлари транспорт 


331
уставлари, кодекслари ва бошқа қонун ости ҳужжатлари билан белги-
ланиши мумкин.
4-§. БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАР ИЖАРАСИ
573-модда. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шарт номаси
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шарт номаси бўйича ижарага 
берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик 
қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш 
мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Агар ушбу Кодекснинг корхонани ижарага бериш тўғрисидаги 
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу пара
-
графнинг қоидалари корхоналар ижарасига татбиқ этилади.
1. Бинолар ва иншоотлар ижараси шарт номаси ижара шарт номаларининг 
турларидан бири бўлиб, унинг махсус хусусиятларини тартибга солиш, 
унинг объекти хусусиятидан келиб чиқади. Шунинг учун Ўз. Р ФКнинг 
34-боби 1 параграфидаги ижара тўғрисидаги умумий қоида ушбу шарт-
номага фақатгина ушбу бобнинг 4 параграфида бошқача ҳол кўзда тутил-
маган бўлсагина тааллуқлидир.
Шарт нома объекти бўлиб, бинолар ва иншоотлар ҳисобланади. Бино — 
унда одамлар туриши мўлжаллнган архитектура-қурилиш қурилмасининг 
кўринишларидан бири.
Ўз. Р Шаҳарсозлик кодексининг 2-моддасида берилган тушунчага кўра 
бино–функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва хар 
хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, 
ёпиқ хажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки хар иккала мақсадга хизмат 
қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими.
Туриш мақсадига қараб улар турар жойларга ва нотурар жойларга 
бўлинади. Тураржой биносидан бутунлигича ёки аҳамиятли қисмидан 
одамлар яшаши учун фойдаланилади. Уни шундай деб тан олиш учун 
у яшаш жойларига нисбатан белгиланган санитар-техник нормалар ва 
қоидалар талабларига мувофиқ келиши керак.
Ўз. Р Уй-жой кодексининг 9-моддасига мувофиқ –фуқароларнинг 
доимий яшаши учун мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга 


332
қарши, техник талабларига жавоб берадиган, шунингдек белгиланган 
тартибда махсус уйлар (ётоқ хоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, 
ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек 
болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга 
мўлжалланган жойлар турар-жой деб ҳисобланади. Турар-жой худди 
бинога ўхшаб кўчмас мулк ҳисобланади.
Ўз. Р Уй-жой кодексининг 9-моддаси 3-қисми кўп квартирали уйлар-
даги турар-жойларни саноат эҳтиёжлари учун ишлатиш, ижара ёки 
арендага беришни ман этади. Кўп турар квартирали уйдаги турар-жойга 
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ушбу жой яшаш учун 
мўлжалланмаган жойлар туркумига белгиланган тартибда ўтказилганидан 
кейингина жойлаштириш мумкин (Ўз. Рнинг 2007 йил 8 январдаги ЎРҚ-
77-сон қонуни қисмида).
Нотурар-жой деб бутунлигича фуқаролар яшаши мақсадидан ташқари 
ишлаб чиқариш ёки ижтимоий (маъданий, тиббий, таълим) ва бошқа 
мақсадларда ишлатиладиган, бино тушунилади.
Бинонинг қисми хона деб номланади. Нотурар-жой биноси ўзига 
турар-жой хонасини ҳам, нотурар-жой хонасини ҳам киритиши мумкин. 
Шунинг учун бинони турар-жойга ёки нотурар-жойга ўтказишнинг 
қўшимча мезони бўлиб, унинг турар-жой ва нотурар-жой қисмларининг 
ўзаро мувофиқлиги ҳисобланади
Қурилма деганда--бинодан (уйдан) ташқари хар қандай қурилиш-
архитектура ёки техник объект шу жумладан гидротехник (шлюзлар, 
акведуклар, маёқлар ва бошқалар), транспорт шу жумладан транспорт 
инфраструктураси-темир йўл ва автомобил йўллари, кўприклар, пристан-
лар, электр узатувчи линиялар, труба проводлар ва бошқалар тушунилади.
Ўз. Р ШКнинг 2-моддасида белгиланган тушунчага мувофиқ иншоот-
хар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, 
буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, 
одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, 
тўсма ёки хар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат 
хажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими.
Аниқ бир объектни маълум турдаги иншоот деб аниқлаш тушунчаси 
тегишли объектнинг умум техноген табиати ва унинг техник хусусиятидан 
келиб чиқиб, тегишли норматив ҳужжатларда кўзда тутилган.


333
Иншоот ишлаб чиқариш-техник каби бошқа ижтимоий вазифага хам 
эга бўлиши мумкин.
Шарт номанинг предмети бўлиб, бино тўлиқлигича ёки унинг хона деб 
номланувчи алоҳида қисми бўлиши мумкин. Бино ва хоналар ишлатилиш 
мақсадларига боғлиқ равишда турар-жой ва нотурар-жойларга бўлинади.
Турар-жой хоналарини фуқароларга вақтинчалик эгаллаш ва яшаш 
учун фойдаланишга бериш турар-жой хоналарининг ижара шарт номаси 
тўғрисидаги нормалар билан тартибга солинади. Турар-жой хоналарини 
тўлов учун юридик шахсларга фуқароларнинг яшаш учун вақтинчалик 
эгаллаш ва (ёки) фойдаланишга бериш ижара шарт номаси асосида амалга 
оширилади.
Шарт нома тушунчаси шахслар доираси бўйича чекловларни кўзда 
тутмайди. Ўз навбатида ижарага олувчи тарафидан ҳам, ижарага 
берувчи тарафидан ҳам фаолияти мақсадидан қатъий назар, ҳам жис-
моний ҳам юридик шахслар, бўлишлари мумкин. Аммо, муайян бир 
ҳолатда бундай истиснолар ҳам бўлиши мумкин. Энг аввало, бу бино 
ёки иншоотнинг вазифаси, улардан фойдаланиш мақсадига боғлиқ. 
Агар ижарага олувчи ишлаб чиқариш, омбор, техник объектларни 
тадбиркорлик мақсадида ишлатмоқчи бўлса, бунда шарт нома тараф-
лари-тадбиркорлардир.
Ижтимоий-маданий вазифадаги нотижорат мақсадида фойдаланила-
диган объектлар предмети сифатида бўлганда шарт номанинг тарафлари 
бўлиб, нотижорат ташкилотлари ҳисобланади. Қўшимча талаб бўлиб у 
ёки бошқа техник объект эгалиги учун, хусусан, агарда объектнинг ўзи 
ёки ундан фойдаланишда амалга ошириладиган фаолият атрофдагиларга 
ошиқча хавф туғдирса лицензиянинг мавжудлиги ҳисобланади.
Шарт нома консенсуал, икки тарафлама ва ҳақ эвазига тузилади. 
Шарҳланаётган модданинг 1-қисмидаги шарт нома тушунчаси унинг 
текинга тузилишини кўзда тутмайди, у ижара шарт номасининг умумий 
тушунчаси мазмунидан келиб чиқади (Ўз. Р ФК 535-модда). Бундан 
ташқари Ўз. Р ФК 577-моддаси ижара тўғрисидаги шартни шарт номанинг 
муҳим шарти деб кўрсатади.
2. Бино ёки иншоотлар корхонанинг мулкий комплекси таркибий қисми 
ҳисобланганлиги боис, шарҳланаётган параграф нормалари корхоналар-
нинг ижарасига, агарда корхоналарнинг ижараси тўғрисидаги махсус 


334
нормаларда бошқача қоидалар кўзда тутилмаган бўлса, таллуқлидир. 
(Шарҳланаётган боб 5-параграфига қаранг).
Корхоналар ижарасига Ўз. Р ФК 575, 576-моддаларининг бино ёки 
иншоот жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ, Ўз. Р ФК 577-мод-
дасидаги ижара тўлови миқдорлари тўғрисидаги, шунингдек Ўз. Р ФК 
578-моддасидаги бино ёки иншоотларни бериш тўғрисидаги қоидалари 
қўлланилади.
Шу билан бирга бино ёки иншоотларнинг ижараси шарт номасининг 
шакли ва давлат рўйхатидан ўтказилиши тўғрисидаги қоидалар корхона-
лар ижараси тўғрисидаги шарт номалар шаклига қўлланилмайди, чунки 
Ўз. Р ФК 580-моддаси 1-қисми алоҳида норма билан мустаҳкамланган.
Бино ёки иншоотларнинг ижара шарт номаси давлат рўйхатидан 
фақатгина уларнинг муддати бир йилга тенг ва ундан ортиқ бўлганидагина 
ўтказилади, корхоналар ижараси шарт номаси эса, ижара муддатидан 
қатъий назар нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши 
шарт.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish