Збекистон республикасининг


-модда. Транспорт воситасини тижорат мақсадида



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   507
567-модда. Транспорт воситасини тижорат мақсадида
ишлатиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш
бўйича ижарага олувчининг мажбурияти
Агар транспорт воситасини ижарага бериш шарт номасида бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, транспорт воситасини тижорат 
мақсадида ишлатиш муносабати билан ёнилғи ва ишлатиш жараё
-
нида сарфланадиган бошқа материаллар ҳақини тўлаш, йиғимлар 
ва бошқа чиқимларни тўлаш ижарага олувчи зиммасида бўлади.
Транспорт воситасини тижорат мақсадида фойдаланиш — бу унинг 
техник имкониятларини тижорат мақсадидаги хўжалик талабларини 
қондириш учун фойдаланишдир (фойда олиш мақсадида). У транспорт 
воситасидан ҳаракатланиш воситаси сифатида энг аввало (юк, йўловчи 
ва жиҳозларни) ташиш учун фойдаланишни назарда тутади.
Транспортнинг айрим турларидан, шунингдек, хўжалик тайинланиши-
даги бошқа мақсадларда ҳам фойдаланилиши мумкин (масалан, денгиз 
ва дарё кемаси балиқ овлаш учун). Шунинг учун тижорат мақсадида 
ишлатиш техник фойдаланишдан фарқ қилади.


323
Шуни назарда тутиш мумкин бўладики, “тижорат мақсадида ишлатиш” 
терминининг ўрнига луғавий маъносига мос келадиган аниқ, масалан 
“фойдаланиш” (тегишлича “фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар”) 
терминини, ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Бундай термин ижарага олувчини тадбиркорлик хусусиятига доир 
бевосита чеклашлар билан боғламайди. Унда транспорт воситасининг 
ижараси билан боғлиқ илмий-изланиш мақсадида, атроф-муҳит ҳолатини 
назорат қилиш билан боғлиқ мақсадлар, об-ҳаво кузатишлари ва ҳ.к. 
билан боғлиқ мақсадларга эҳтиёж юзага келиши мумкин.
Транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатишга доир харажат-
лар уни техник нормал ҳолатда сақлаб туриш бўйича чора-тадбирлар 
ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган ижарага олувчи томонидан транспорт 
воситасидан фойдаланиш даражасидан келиб чиқадиган (масалан, ёнилғи 
тўлови) харажатлардир. Шунинг учун, транспорт воситасининг ишлаши 
давомида мунтазам алмаштирилиши лозим бўлган ёнилғи, мой, бошқа 
материаллар, қисмлар ва транспорт воситасининг рейси давомида зарур 
бўлган бошқа материаллар харажатлари ундан тижорат мақсадида фой-
даланишга доир харажатлар қаторига киради.
Жорий ва капитал таъмирлаш, шунингдек транспорт воситасини унинг 
техник фойдаланилиши (масалан, мойлаш ашёлари, коррозияга қарши 
қопламалар) яроқлигини қўллаб туришга доир сақлаш учун зарур қисмлар 
ва материаллар қиймати бундай харажатларга кирмайди.
Тижорат мақсадида ишлатиш харажатларига рейс давомида мажбурий 
тўланадиган хусусан, давлат ва ҳудудий ҳокимият органлари томонидан 
ўрнатилган мажбурий йиғимлар каби бошқа харажатлар ҳам киритилади.
Мазкур норма диспозитив хусусиятга эга бўлиб, агар тарафлар шарт-
номада бошқача белгиламаган бўлсалар қўлланилади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish