Збекистон республикасининг


манфаатдор шахснинг ҳақиқий ёки эҳтимол тутилган ниятларидан



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet451/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   447   448   449   450   451   452   453   454   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

манфаатдор шахснинг ҳақиқий ёки эҳтимол тутилган ниятларидан 
келиб чиқиб ҳамда ишнинг ҳолатларига кўра зарур ғамхўрлик ва 
эҳтиёткорлик билан қилинмоғи керак.
Ушбу бобда назарда тутилган қоидалар бундай ҳаракатлар 
фаолиятининг мақсадларидан бири бўлган давлат органлари ва 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бошқа шахслар 
манфаатлари йўлида амалга оширадиган ҳаракатларга нисбатан 
қўлланмайди.
1. Ҳаётда шундай вазиятлар юз берадики, бир шахс бошқа бир 
шахс манфаати йўлида ундан бирор-бир ваколат олмаган ҳолда, маъ-
лум ҳаракатларни амалга оширади. Бу турдаги мажбуриятлар ҳали рим 
ҳуқуқи давридаёқ 
неготиорум гестио
— топшириқсиз бегона ишларни 
юритиш(ёки умуман бегона ишлар ҳақида ғамхўрлик). 
Неготиорум гестио
рим терминига «топшириқсиз» сўзи римлик юристлар томонидан емас, 
кейинги адабиётларда мазкур мажбуриятнинг зарурий белгиси — шарт-
нома йўқлигини таъкидлаш учун қўшимча қилинган. Мазкур ҳолатда 
шарт нома ҳам, деликт ҳам ҳисобланмайдиган бир томонлама битимлар 
ёки бир қанча бошқа фактлар мажбуриятнинг тузилиши асоси бўлиб 
ҳисобланган. Римлик юристлар бундай мажбуриятларга «шарт номадан 
келиб чиқувчи мажбуриятлар» номини бераётиб, шундай амалий хулоса 


822
қилганларки, бундай ҳолатларда томонларнинг жавобгарлиги чегараси 
ва шароитлари ҳақида вужудга келувчи баҳсли масалалар шунга мос 
келувчи ўхшаш шарт номаларга мувофи равишда ҳал қилинади.
1
Бегона шахснинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилиш 
«де-юри» институти фуқаролик ҳуқуқида 1961 йилги ССР иттифоқи ва 
иттифоқдош республикалари фуқаролик қонунчилиги Асослари қабул 
қилиниши билан ўз тасдиғини топган. Унинг 118-моддасида шундай маж-
бурият топшириқсиз бошқа шахснинг манфаати ёки тегишли ваколатсиз 
бошқа шахснинг мулкий манфаатларига таҳдидни бартараф этиш бўйича 
ҳақиқий ҳаракатлари йўлида қилинган битим сифатида тулиши мумкинлиги 
ҳақидаги қоидалар мустакамлаб ўйилган. Шу билан бирга, адабиётларда 
таъкидланганидек, Асослар кўриб чиқилаётган мажбуриятларнинг вужудга 
келиши шароитларига тааллуқли қатор принципиал масалаларни ҳал қилиш 
билан чегараланиб, шу билан бирга вужудга келувчи муносабатларни бироз 
муфассал тартибга солинишини кўзда тутмаган.
2
Таъкидлаш керакки, 1963 йилги Ўзбекистон ССР фуқаролик кодекси 
мазкур институтни нисбатан муфассал тартибга солган — бу ҳақда 
тегишли 43-боби «Социалистик мулкни қутқариш оқибатида вужудга 
келувчи мажбуриятлар», 44-боби — «Топшириқсиз бегона шахснинг 
ишини юритиш оқибатида вужудга келувчи мажбуриятлар» ва 45 боби 
«Мулкни сақлаш ёки унга асоссиз ега бўлиш оқибатида вужудга келувчи 
мажбуриятлар» боблари шундан гувоҳлик беради.
Юқорида баён қилинганлар муносабати билан шуни айтиш мумкинки, 
амалдаги ФК 47-бобида шарҳланаётган институт ўзининг келгусидаги 
ривожланишини олган.
2. Бегона шахснинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилиш 
муносабатлари шарт номадан ташқари, бир томонлама характерга ега. 
Мазкур муносабатлар асосан табиий, айрим ҳолларда ахлоқий тушу-
ниш бўйича(ахлоқий-этик аспект), фуқаронинг соғлиги ёки ҳаётига ёки 
доимий турар жойи бўлмаган ёхуд ўз манфаатларини ҳимояси ҳақида 
ўзлари ғамхўрлик қила олмайдиган шахсларнинг (квартирадан мулкни 
1 Sm. Novitskiy I. B. Rimskoe pravo. — M.: 1994. S. 209.
2 Sm. Grajdanskoe pravo. Ch. 2/pod red. A. P. Sergeeva, Yu. K. Tolstoga. — M.: 1997. 
S. 671.


823
чиқариб ташлаш, ёнғин вақтида болаларни ва ёрдамга мутож кишиларни 
қутқариш, қўшнининг касал боласини унинг йўқлигида даволаш ва унга 
ғамхўрлик қилиш ва бошқалар) мулкий манфаатларига зарар етказишни 
бартараф қилиш мақсадида вужудга келади. Шу ўринда таъкидлаш 
керакки, назарий адабиётларда бегона шахснинг манфаатини кўзлаб 
топшириқсиз ҳаракат қилиш фактик ва юридик йўналишларга бўлиниши 
ҳақида фикр мавжуд. Бундан олдинги хатбошида фактик ҳаракатларга 
мисоллар келтирилди. Юридик ҳаракатлар қандайдир битимни тузишда 
(ўзини ёмон ҳис қилиши муносабати билан уни қолдиришга мажбур 
бўлиб, бозордаги қўшнисига тегишли маҳсулотни сотиш, ваколатли шахс 
томонидан бошида келишилганидан кўра бошқа шартларда шарт нома 
тузиш) ифодаланиши мумкин.
Бегона шахснинг манфаатини кўзлаб ҳаракат қилиш институтини 
томонлари бўлиб манфаатдор шахс ва амалда топшириқсиз бегона 
шахс нинг манфаатини кўзлаб ҳаракат қилаётган шахс (амалдаги шахс) 
ҳисобланади. Улар юридик шахс ҳам жисмоний шахс ҳам бўлиши мумкин. 
Лекин, шу ўринда кўрсатиб ўтиш керакки, мазкур ҳолатда бегона шахснинг 
манфаатини кўзлаб ҳаракат қилиш улар фаолиятининг масадларидан 
бири бўлган давлат органлари ва фуқороларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органлари учун қонун чиқарувчи томонидан мустасно ҳолат қилинган 
(ФК 826-модда 2-қисми).
3. Мазкур мажбуриятнинг предмети бегона шахснинг манфаатини 
кўзлаб ҳаракат қилиш (бегона шахснинг ишини юритиш) ҳисобланади. 
Шу ўринда ушбу ҳаракатлар нафақат мулкий муносабатларни, балки 
шахсий номулкий муносабатларни ҳам (соғлиққа, ҳаётга таҳдидларни 
бартараф этиш, шахсий дахлсизликни таъминлаш ва бошқалар) бевосита 
ифодалайди.
Бегона шахснинг манфаатини кўзлаб ҳаракат қилиш институтининг 
мазмунини шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ташкил қилади.
Бегона шахснинг манфаатини кўзлаб ҳаракат қилиш мазкур бода ўз 
ичига олинган қоидаларга тўғри келиши учун улар қуйидаги шартларга 
мувофиқ келиши зарур ва шу ўринда топшириқсиз бегона шахснинг 
манфаатини кўзлаб ҳаракат қилаётган амалдаги шахснинг хулқ-атворини 
ҳуқуқий деб тан олишга йўл қўювчи қонунда кўзда тутилган маълум 
белгиларни тушуниш керак.


824
Назарий адабиётларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, айрим муаллиф-
лар манфаатдор шахснинг ҳаракатлари шартларининг, тўғридан-тўғри 
кўзда тутилмаганларини ҳам қўшиб, уларнинг турли миқдорини белги-
лайдилар. Масалан, ФК 826-моддаси 1-қисмида, ёки Фуқаролик кодекси 
тегишли бобининг кейинги моддалари мазмунидан келиб чиқади, шуни 
ҳам назарда тутиш керакки, улар турли хил изчилликда жойлашган (маса-
лан, ҳаракатлар уларни амалга ошираётган шахснинг ташаббуси билан 
бошланиши керак; топшириқсиз бегона шахснинг манфаатини кўзлаб 
ҳаракат қилиш рақобатдош шароитда, унинг мақсади ва заруриятига 
мувофиқ равишда бўлиши керак; ҳаракатлар бошқа шахснинг манфаатини 
кўзлаб амалга оширилган бўлиши керак, яъни шу шахс учун обьектив 
фойдали бўлиши керак; ҳуқуққа хилоф масадларни кўзламаслиги ва 
ҳуқуққа қарши характер касб этмаслиги керак; манфаатдор шахснинг 
реал ёки эҳтимолий мақсади билан зиддиятга киришмаслиги лозим ва 
бошалар).
Биз бегона шахснинг манфаатини кўзлаб топшиқрисиз ҳаракат қилишни 
тўрт белгисини ажратиб кўрсатишни масадга мувофиқ деб билувчи 
қараш
3
тарафдоримиз, чунки айнан улар ФК 826-моддаси 1-қисмида кўзда 
тутилган. Шу ўринда уларни қуйидаги изчилликда жойлаштириш зарур:
а) топшириқнинг, бошқа кўрсатма ёки манфаатдор шахснинг олдиндан 
ваъда қилинган розилигининг йўқлиги;
б) шахсга ёки мулкий манфаатдор шахсга етказиладиган зарарни 
бартараф қилиш, унинг мажбуриятларини ёки ҳуқуққа хилоф бўлмаган 
бошқа манфаатларини бажариш масадида амалга оширилган ҳаракатлар;
в) муқаррар фойдадан, манфаатдор шахснинг ҳақиқий ёки эҳтимолий 
мақсадларидан келиб чиқиб амалга оширилган ҳаракатлар;
г) бегона шахснинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилаётган 
шахс эҳтиёткорлик ва ғамхўрлик билан иш ҳолатлари бўйича зарурият 
билан ҳаракат қилади.
Шундай қилиб, юқорида баён қилинганларни инобатга олиб таъкидлаш 
мумкинки, топшириқсиз бегона шахснинг манфаатини кўзлаб қилинадиган 
ҳаракатлар, биринчидан, нафақат тўридан-тўгри топшириқнинг (ишонч-
нома ёки шарт нома билан расмийлаштирилган), балки турли хил бошқа 

Sm. Svalova N. A.


825
(ҳеч бўлмаса оғзаки) кўрсатмалар ёки манфаатдор шахснинг олдиндан 
ваъда қилинган розилигининг йўқлиги ҳолатида амалга оширилиши керак. 
Шу ўринда кўзда тутиладики, охирги белги нафақат шу сабаб билан 
ўзининг хоҳиш-истагини билдирмаяпти, балки кўп ҳолларда ҳаттоки 
унинг манфаатларига ҳаракат қилаётганини билмайди ҳам. Агар, санаб 
ўтилган пунктлардан бири мавжуд бўлса, бу ҳаракатларга улар восита-
чилик қилаётган шарт нома қоидалари татбиқ этилиши лозим(пудрат, 
хизмат кўрсатиш, омонат салаш, топшириқ ва бошқалар).
Иккинчидан, бегона шахснинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат 
қилиш оддийгина уни амалга ошираётган шахснинг ихтиёри билан эмас, 
фақатгина манфаатдор шахснинг мулкига(ёнаётган иншоатдан қимматбаҳо 
расмларни чиқариш) ёки шахсга (инсоннинг соғлиги учун таҳдидларни 
бартараф этиш, ҳаётини қутқариш) етказилаётган зарарни бартараф этиш, 
унинг мавжуд мажбуриятларин ижро этиш(даьволанишдаги қўшниси учун 
коммунал ва бошқа тўловларни тўлаш), ёки унинг бошқа ҳуқуққа хилоф 
бўлмаган манфаатлари йўлида(вақтинчалик қўшнисининг уй ҳайвонларига 
ғамхўрлик қилиш) каби мақсадларда амалга оширилиши лозим.
4. Мазкур бобнинг биринчи қисми кўрсатмаларидан яна шу ҳам 
маьлум бўладики, бегона шахснинг манфаатини кўзлаб ҳаракат қилиш 
манфаатдор шахснинг тахминий ёки ҳақиқий фойдаси ёки аниқ фой-
дасидан келиб чиқиб, ишнинг зарурий ҳолатлари бўйича ғамхўрлик ва 
эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши лозим. Шундан келиб чиқиб 
айтиш мумкинки, шахс бажарилган мажбуриятга мос келувчи ёки қўлга 
киритилган натижани сезиларли даражада афзал билувчи ҳаддан ташқари 
харажатлар қилмаслиги лозим. Мазкур ҳаракатлар манфаатдор шахснинг 
ўзи томонидан айнан шундай вақтда ёки фуқоролик ҳуқуқий муносабат-
ларнинг тежамкор, оқилона, ғамхўр, эҳтиёткор иштирокчиси сифатида 
қандай амалга ошириш керак бўлса, шундай амалга ошириш лозим.
Бегона шахснинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилиш 
санаб ўтилган барча белгиларга бир вақтда жавоб берса юридик аҳамиятли 
ҳисобланади. Улардан биттасини мавжуд бўлмаслиги бегона шахснинг 
манфаатини кўзлаб ҳаракат қилаётган шахсга етказилган реал зарарни 
қоплашдан бош тортишга манфаатдор шахсга беради.
5. ФК 826-моддаси 2-қисмига мувофиқ, бегона шахснинг манфаатини 
кўзлаб ҳаракат қилиш фақат улар ҳаракатланаётган шахснинг касбий маж-


826
буриятига кирмаса ёки уларни бажариш тўғридан тўғри қонунда назарда 
тутилмаган бўлсагина мазкур институт томонидан тартибга солинади. Шу 
муносабат билан, бошқа шахсларнинг манфаатлари йўлида ҳаракат қилиш 
мажбурияти бўлган ўзини ўзи бошқариш органлари ва давлат органлари 
хизматчилари томонидан амалга оширилган ҳаракатларга мазкур бобда 
назарда тутилган қоидалар татбиқ этилмайди. Масалан, ёнғинни ўчириш 
бўйича ёнғин хафвсизлиги ходимларининг, пенсионерларга пенсияни 
етказиш ёки кўчириш бўйича ижтимоий муҳофаза органлари мансабдор 
шахсларининг фаолияти ьазкур бобга тушмайди.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   447   448   449   450   451   452   453   454   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish