785
Мижоздан инкассо топшириғини олган банк, банк-эмитент деб ата-
лади. Тўлов ва/ёки акцептни бажаришни талаб қилиш учун айнан маъсул
шахсга тақдим
этган банк, ижрочи банк деб аталади.
Агар банк-эмитент ҳам тўловчининг, ҳам маблағни олувчининг ҳисоб-
касса хизматларини амалга оширган ҳолатларда у бир вақтнинг ўзида бажа-
рувчи банк бўлади. Бундай вазифани банк-эмитент банк қоидаларига
мувофиқ маблағни олувчи ҳисоб-китоб ҳужжатларини ўзининг банкини
четлаб ўтиб айнан шу банкка жўнатганида бажаради.
2.
Инкассо тартибида тўловлар акцепт билан ҳам ва тўловчининг
акцептисиз ҳам амалга оширилиши мумкин.
Агар ҳисоб-китоб тўловчининг акцепти (акцепт шакл) билан амалга
оширилса ёки сўз фақат мажбур шахсдан акцепт олиш ҳақида кетаётган
бўлса, у ҳолда банк-эмитентга қуйидаги мажбуриятлар қўйилади: а) масъул
шахсга тўлов ва/ёки акцептни бажарилганлиги тегишли ҳужжатлар билан
тақдим этилишини таъминлаш; б) олувчининг ҳисоб рақамига тегишли
маблағни ўтказишни таъминлаш ёки агар тўловчи томонидан тўлов ёки
акцепт бажарилган бўлса унга акцептли ҳужжатларни топшириш.
Агар ҳисоб-китоблар тўловчининг акцептисиз амалга оширилса, олувчи
томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қонун талабларига тўлиқ мос
келса, у ҳолда банк-эмитентга низосиз (акцептсиз) тўловчининг ҳисоб
рақамидан — агар унда пул бўлса маблағни ўчириш ва уни тўловни
олувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш мажбурияти юклатилади.
Инкассо топшириқни бажараётган банк-эмитент ўз мижозининг номи-
дан ва унинг ҳисобидан ҳаракат қилаётгани учун, у мижознинг вакили
бўлиб ҳисобланади.
3.
Мижознинг топшириғини олган банк-эмитент, уни бажариш учун
бошқа банкни (ижрочи банкни) жалб қилишга ҳақли,
бунинг учун унга
тегишли ҳужжатларни жўнатган ҳолда. Инкассо операциялари амалга
ошириш бўйича қонун ҳужжатлари ҳисоб-китоб ҳужжатларини бир
банкдан бошқа банкка жўнатишга улар орасида шарт нома муносабатлари
бўлмаганда ҳам йўл қўяди.
Банк орқали ўтказишдан фарқли равишда ижрочи банк ФК нинг
241-моддасига (мажбуриятни бажаришни учинчи шахсга юклаш) асосан
инкассо топшириғини бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас. Инкасса-
циялаш мажбур шахсдан пул олишни кўзда тутади. Бундай ҳолда мажбур
787
олувчи кредиторнинг вакили бўлиб ижрочи банк ҳисобланади. Бундан келиб
чиқадики, тўловчининг маблағи олувчи билан етказиб берилган маҳсулот
учун (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) ҳисоб-китоб қилиш мажбурияти
ижрочи банк жойида тугалланган деб ҳисобланади. Бу пуллик мажбуриятни
бажарилган деб қарзни тўловчининг ҳисоб рақамидан ўчирилган пайтидан
ҳисоблаш мумкин. Айнан мана шу пайтдан бошлаб тўловчининг ҳисоб-китоб
қилинган пуллик мажбурияти тегишли равишда бажарилган деб ҳисобланади.
4. Инкассо бўйича ҳисоб-китоб тартиби Ўзбекистон Респуб ликаси
Марказий Банки Бошқармасининг 2002 йил 12 январь № 60-сонли (№ 1/4)
Қарорида тасдиқланган Ўзбекистон Респуб ликасида нақд пулсиз ҳисоб-
китоб қилиш ҳақида Низомнинг 6-§ бўйича йўлга қўйилади.
5. Инкассо тартиби бўйича ҳисоб-китоб қилингандан сўнг тўловчининг
пуллик мажбурияти унинг ҳисоб рақамидан ўчирилгандан сўнг бажарилган
деб ҳисобланади, бундан кейин тўловни олувчи олинмаган маблағларни
инкассо операциясида қатнашган банклардан талаб қилиш ҳуқуқини
қўлга киритади.
Банк-эмитент ва ижрочи банк тўловни олувчининг вакили бўлганлиги
учун, улардан ҳар бири ишончли вакил сифатида топшириқни бажармаган-
лик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликка тортилиши
мумкин. Яна шундан келиб чиқиш керакки, бу банклар ва тўловни олувчи
ўртасида шарт нома муносабатлари мавжуд, шунинг учун улар фақат шарт-
номавий жавобгарликка тортилиши мумкин (шарт номавийдан ташқари эмас).
Бу хулоса, олувчи банкка (банк-эмитентга) нисбатан шак-шубҳасиз бўлса,
тўловчи банк (ижрочи банк)ка нисбатан тегишли равишда тушунтиришга
зарурат пайдо бўлади. Ижрочи банк ва тўловни олувчи ўртасида аниқ бир
инкассо операциясини бажариш бўйича шарт номавий муносабатлар юзага
келади. Шунинг учун шарҳланаётган модданинг 5-қисмига мувофиқ бажа-
рувчи банк маблағни олувчи олдида унинг топшириғини етарли даражада
бажармаганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: