Збекистон республикасининг


- ганлик учун олинадиган ҳақ транспорт уставлари ва кодексларида бел



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet341/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

-
ганлик учун олинадиган ҳақ транспорт уставлари ва кодексларида бел
-
гиланган тартибда тасдиқланадиган тарифлар асосида жорий этилади.
Ташувчи томонидан юк эгасининг талаби билан бажариладиган 
ва тарифларда назарда тутилмаган иш ва хизматлар учун тараф
-
ларнинг келишувига мувофиқ ҳақ тўланади.
Агар қонун ҳужжатларида, ташиш шарт номасида бошқача тартиб 
назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, 
ташувчи ташиш учун топширилган юкларни ўзига тегишли кира 
ҳақини ва ташиш бўйича бошқа тўловларни таъминлаш мақсадида 
ушлаб туриш ҳуқуқига эга.
1. Шарҳланаётган модда
 
ташиш учун ҳақ тўлашга бағишланган ва кира 
ҳақини аниқлашнинг турли хил тартибини кўзда тутади. Шарҳланаётган 
модданинг 1-қисми йўловчи, багаж ва юк ташиганлик учун тарафлар 
келишуви билан белгиланган миқдорда ҳақ олинишини билдиради. Маз-
кур модданинг иккинчи қисми умумий фойдаланишдаги транспортда 
ташишга тааллуқли бўлиб, бунда йўловчи, багаж ва юк ташиганлик 
учун олинадиган ҳақ, транспорт уставлари ва кодексларида белгиланган 
тартиб да тасдиқланган тарифлар асосида белгиланади.
Шу билан бирга, қонунчилик томонидан ушбу қоидалардан муайян 
тоифадаги шахсларга имтиёзлар ўрнатиш ёки ташишни баҳоли тартибга 
солиш шаклида ифодаланган истиснолар кўзда тутилиши мумкин.
Маълум бир шахслар ташиш учун ҳақ тўлашдан озод этилиши ёки 
маълум бир тоифадаги фуқаролар учун имтиёзлар ўрнатилиш мумкин. 
Масалан, «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни 
тартибга солиш тўғрисида»ги қонуннинг 1-қисмида шаҳар йўловчилар 
транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга 
бўлган шахслар тоифаси белгиланган. Уларга:
1941–1945 йиллардаги уруш қанташчилари жумласидан бўлмиш 
хабрий хизматчилар;


630
1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг 1 гуруҳ ноги-
ронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати 
ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медалар билан такдирланган 
шахслар;
Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги 
жанговар ҳаракатларда катнашган собик байналмилалчи жангчилар 
жумласидан бўлмиш фуқаролар;
ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва 
контраки буйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий 
хизматчилар; (Ўз Р 22.12.2009 й. ЎРҚ-238-сон Конуни тахрирридаги 
хатбоши)
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган
ва уни бошданкечирган шахслар;
кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожис ногиронга ҳамроҳлих қилувчи 
шархслар киритилган.
Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик 
палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги 
қонуннинг 20-моддаси депутнинг ва сенаторнинг транспортдан фойда-
ланиш соҳасидаги имтиёзларни белгилайди. Яъни, депутат ва сенатор 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво, темир йўл, автомобиль йўловчи 
лар транспортида (такси ва шаҳар йуловчилар транспортидан ташқари) 
бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланади.
«Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунга биноан темир йўллар 
инфратузилмасидан фойдаланиш давлат томонидан баҳовий тартибга солиш 
тармоғига киради, темир йўл транспортида ташиш тарифлари декларация 
қилиниши ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланиши керак.
2. Ташувчилар юк эгасининг талаби бўйича ташувчининг мажбурияти 
доирасига кирмайдиган иш ва хизматларни бажариши мумкин. Тарифда 
кўзда тутилмаган бундай иш ва хизматлар учун ҳақ тарафларнинг кели-
шуви бўйича тўланади. Темир йўл транспорти томонидан йўловчиларни 
ташишда бундай хизматларга буфет ва ресторанни ташкил этиш киради.
3. Шарҳланаётган модданинг 4-қисми ташишга нисбатан ўзига 
тегишли кира ҳақини ва ташиш бўйича бошқа тўловларни таъминлаш 
мақсадида ушлаб туришнинг умумий қоидаларини аниқлаштиради. 


631
Таъкидлаш лозимки, умумий ушлаб қолишдан фарқли ўлароқ, ташишда 
қонунга ёки шарт номага мувофиқ ушлаб қолишга чеклашлар ёхуд бошқа 
тартиблар ўрнатилиши мумкин (ФК 290–291-моддалари шарҳига қаранг).

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish