Збекистон республикасининг


борди-ю унинг ҳақи тўланган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

борди-ю унинг ҳақи тўланган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб 
беришни талаб қилишга ҳақли.
Сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида кўрсатилганидан 
ортиқ миқдорда товар берган тақдирда, сотиб олувчи бу ҳақда ушбу 
Кодекс 416-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда 
сотувчига маълум қилиши лозим. Агар сотиб олувчидан хабар 
олганидан сўнг сотувчи оқилона муддатда тегишли товарни тасарруф 
қилмаса, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб 
олувчи товарнинг ҳаммасини қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Сотиб олувчи олди-сотди шартномасида кўрсатилганидан ортиқ 
миқдорда товар қабул қилиб олган тақдирда, агар тарафларнинг 
келишуви билан бошқа баҳо белгиланган бўлмаса, тегишли товар 
учун шартномада белгиланган баҳода ҳақ тўланади.
1. Шарҳланаётган моддада шартнома мажбуриятининг товар миқдори 
тўғрисидаги шартларини лозим даражада бажаришга ва улар бажарилмагани 
ёки лозим даражада бажарилмагани туфайли вужудга келган зарарни 
қоплашга доир талаблар баён этилган. Шартноманинг товарни белгиланган 
миқдорда топшириш шарти бажарилмаган ҳолда, сотиб олувчи товарнинг 
етишмаётган миқдорини топширишни талаб қилишга ёки топширилган 
товардан ва унинг ҳақини тўлашдан бош тортишга, борди-ю унинг ҳақи 
тўланган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб беришни талаб қилишга 
ҳақли. Сотувчи сотиб олувчига шартномада белгиланган миқдордан кам 
товар топширган тақдирда, сотиб олувчи сотилган товардан ва унинг 
ҳақини тўлашдан бош тортиши мумкинлиги ҳақидаги қоидалар шартномада 
бундай бош тортиш мумкин эмаслиги тўғридан-тўғри назарда тутилмаган 
ҳолларда қўлланади.
2. Сотувчи сотиб олувчига шартномада кўрсатилганидан ортиқ миқдорда 
товар бергани, умумий қоидага мувофиқ, сотиб олувчига товарни қабул 
қилиш ва унга ҳақ тўлаш мажбуриятини юкламайди, худди шунингдек, 
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, унинг товарни 
қабул қилиш ва унга ҳақ тўлаш ҳуқуқини ҳам белгиламайди. Сотиб олувчи 
сотувчи ўзига шартномада кўрсатилганидан ортиқ миқдорда товар бергани 


27
ҳақида қонун ҳужжатларида ёки шартномада кўзда тутилган муддатда, 
агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, оқилона муддатда сотувчига 
маълум қилиши шарт. Сотиб олувчи ўзига шартномада кўрсатилганидан 
ортиқ миқдорда берилган товарни фақат сотувчи сотиб олувчидан хабар 
олганидан сўнг оқилона муддатда уни тасарруф қилмаган тақдирда қабул 
қилиш ҳуқуқига эга.
3. Сотиб олувчи шартномада кўрсатилганидан ортиқ миқдорда қабул қилиб 
олган товарга, агар тарафларнинг келишуви билан бошқа баҳо белгиланган 
бўлмаса, тегишли товар учун шартномада белгиланган баҳода ҳақ тўлайди.
4. Сотиб олувчи шартномада кўрсатилганидан ортиқ миқдорда келган 
товарни қабул қилиш ва унга ҳақ тўлашдан бош тортишга бу ҳақда сотувчига 
оқилона муддатда хабар қилиш, товар лозим даражада сақланиши ва 
қўриқланишини таъминлаш, яъни уни асраш учун зарурий харажатларни 
амалга ошириш орқали ҳақлидир. Сотувчи оқилона муддатда товарни 
тасарруф қилиши ва товарни сақлаш харажатларини тўлаши шарт. Сотувчи 
оқилона муддатда товарни қайтариш ёки уни бошқача усулда тасарруф 
қилиш тўғрисида кўрсатма бермаган тақдирда, сотиб олувчи товарни 
сотувчига қайтариш чораларини сотувчининг ҳисобига кўришга, товарни 
қайтариш мумкин бўлмаган ҳамда унинг бузилиш ёки нобуд бўлиш хавфи 
туғилган ҳолда эса, товарни оқилона нархда сотишга ҳақли. Сўнгги зикр 
этилган ҳолда сотиб олувчи сотилган товар учун олинган пулни ўзининг 
товарни тасарруф этиш харажатларини чегириб қолган ҳолда сотувчига 
қайтариши лозим.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish