Ўзбекистон республикаси судьялар олий кенгаши ҳузуридаги одил судлов муаммоларини ўрганиш



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/47
Sana30.03.2022
Hajmi0,49 Mb.
#517267
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Маъмурий кулланма китоб 3 для рассылки

Қ А Р О Р Қ И Л Д И : 
 
“Xolmurod 
Mirza” 
фермер 
хўжалигининг 
аризаси 
қаноатлантирилсин. 
Бектемир туман ҳокимининг 2017 йил 10 мартдаги 274-сонли 
қарорининг “Xolmurod Mirza” фермер хўжалигидан унга ижарага 
берилган 65,8 га ер участкасини қайтариб олиш тўғрисидаги қисми 
ҳақиқий эмас деб топилсин. 
Бектемир туман ҳокимлигидан давлат даромадига 149 775 сўм 
миқдорида давлат божи ундирилсин. 
Ҳал қилув қароридан норози тараф 20 кун муддат ичида шу суд 
орқали Тошкент шаҳар маъмурий судига апелляция тартибида шикоят 
бериши, прокурор протест келтириши мумкин. 
Раислик қилувчи
 
(имзо)
Г. Ибодов
 
 


72 
НАМУНА
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 
Ўзбекистон Республикаси номидан 
2017 йил июнь ойининг 22 куни Тошкент вилояти Зангиота 
туман маъмурий судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, 
раислик этувчи судья Р. Алиев,
А.Фозиловнинг котиблигида, аризачи П.А. Ким, манфаатдор 
шахснинг вакили юрисконсульт Л.Дадамухамедов,
низо предметига 
мустақил талабларни билдирмаган учинчи шахс якка тартибдаги 
тадбиркор С.Николаевларнинг иштирокида, аризачи “Alex-max” 
масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент вилояти Зангиота 
туман ҳокимлигига нисбатан давлат органининг ҳужжатини қисман 
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни кўриб 
чиқиб, куйидагиларни 
 
А Н И Қ Л А Д И: 
2016 йил 9 январда “Проектэнергосеть” акциядорлик жамияти 
ҳамда “Alex-max” МЧЖ (бундан буён матнда аризачи деб 
юритилади) ўртасида 1-сонли олди-сотди шартнома тузилган бўлиб, 
унга асосан Зангиота туман, Олмазор кўчаси, 22-а-уй манзилида 
8 678 кв.м. ер участкасида жойлашган насос станцияси биноси 
аризачига сотилган. 
Сотиб олинган мол-мулкдан фойдаланиш давомида аризачи 
томонидан Зангиота туман ҳокимининг 2015 йил 3 октябрдаги
548-сонли қарори билан якка тартибдаги тадбиркор С.Николаевга
Зангиота туман, Олмазор кўчаси манзилда жойлашган 0,2 га ер 
участкаси ажратилганлиги аниқланган. 
Якка 
тартибдаги 
тадбиркор 
С.Николаевга 
ажратилган
ер участкаси аризачига тегишли бўлган насос станцияси ҳудудида 
жойлашган деб хисоблаб, аризачи Зангиота туман ҳокимининг
2015 йил 3 октябрдаги 548-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш 
тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган. 
Суд мажлисида аризачи “Alex-max” МЧЖ директори П.Ким 
билдирилган талабни қувватлаб, низолашаётган қарорни ҳақиқий 
эмас деб топишни сўради. 
Зангиота туман ҳокимияти вакили Л.Дадамухамедов аризада 
келтирилган важларга эътироз билдириб, ер участкаси якка 
тартибдаги тадбиркорга “Проектэнергосеть” акциядорлик жамияти 


73 
хамда “Alex-max” МЧЖ ўртасидаги олди-сотди шартнома 
тузилишидан олдин ажратилганлиги, насос станциясининг кадастр 
ҳужжатларини расмийлаштиришда йўл қўйилган хатолик оқибатида 
якка тартибдаги тадбиркорга ажратиладиган ер участкаси насос 
станцияси биноси жойлашган ер участкасига киритилганлиги, 
бунинг учун кадастр хизмати ходими интизомий жавобгарликка 
тортилганлигини баён қилди. 
Якка тартибдаги тадбиркор С.Николаев аризачининг талабига 
эътироз билдириб, Зангиота туман иқтисодий судига “Alex-max” 
МЧЖнинг якка тартибдаги (хусусий) тадбиркор С. Николаев, 
Зангиота туман ер ресурслари ва кўчмас мол-мулк кадастри бўлими 
ҳамда Зангиота туман хокимлигига нисбатан мол-мулкни бошқа 
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисида 
киритган даъвоси бўйича иш “Проектэнергосеть” акциядорлик 
жамиятини низо предметига мустақил талабларни билдирмаган 
учинчи шахс сифатида жалб қилган холда кўрилган бўлиб, унда 
Зангиота туман ҳокимининг низолашаётган қарорига ҳамда якка 
тартибдаги С.Николаевнинг ер участкасига асосли эгалик қилишига 
баҳо берилганлигини баён қилди. 
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб 
ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга 
кўра билдирилган талабни асоссиз деб топади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Ер 
кодекси 
23-моддасининг 
биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ер участкаларини эгалик 
қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш 
(реализация қилиш) ер ажратиш тариқасида амалга оширилади. Ер 
участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар, шаҳарлар 
ҳокимлари 
томонидан 
қонун ҳужжатларида 
белгиланадиган 
тартибда амалга оширилади. 
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Зангиота туман ҳокимининг 
2015 йил 3 октябрдаги 548-сонли қарори билан якка тартибдаги 
тадбиркор С.Николаевга Зангиота тумани, Олмазор кўчаси 
манзилда жойлашган 0,2 га ер участкаси ажратилган. 
Мазкур 
ер 
участкаси 
“Проектэнергосеть” 
акциядорлик 
жамиятига тегишли ва 2016 йил 9 январдаги 1-сонли олди-сотди 
шартномасига асосан аризачига сотилган насос станцияси биноси 
жойлашган ер участкасига туташ жойлашган. 
Зангиота туман ер ресурслари ва кўчмас мол-мулк кадастри 
бўлимининг 2016 йил 10 июндаги 3-54/112-сонли хатига кўра, 


74 
низолашаётган қарор билан С.Николаевга ажратилган ер участкаси 
насос станцияси ҳудудида жойлашмаган. 
Мазкур ҳолат, шунингдек, Зангиота туман иқтисодий судининг 
“Alex-max” МЧЖнинг якка тартибдаги (хусусий) тадбиркор 
С.Николаев, Зангиота туман ер ресурслари ва кўчмас мол-мулк 
кадастри бўлими ҳамда Зангиота туман ҳокимлигига нисбатан
мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб 
олиш тўғрисидаги киритилган даъвоси бўйича қабул қилинган ва 
қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан ҳам тасдиқланади. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 12-моддасининг 
биринчи қисмига мувофиқ давлат органининг ёки фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ 
бўлмаган ҳамда фуқаронинг ёки юридик шахснинг фуқаролик 
ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини 
бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши 
мумкин. 
Мазкур 
ҳолатда 
Зангиота 
тумани 
ҳокими 
томонидан
ер участкаси С.Николаевга қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда ажратиб берилган, шу боис, низолашаётган қарор қонун 
ҳужжатларига мувофиқ бўлиб, аризачининг фуқаролик ҳуқуқларини 
ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди. 
Бундай холатларда аризачининг талаби асоссиз бўлиб, уни 
қаноатлантиришни рад этилиши, суд ҳаражатларини эса аризачи 
зиммасида қолдириши лозим. 
Юқоридагилардан 
келиб 
чиқиб 
ҳамда 
Ўзбекистон 
Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 203-206 ва
271-моддаларини қўллаб, суд 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish