Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Навоий кон металлургия комбинати


Хулоса: Бу темада ишлаб чикаришда хавфсизлик конун-коидалар тугри ташкил килинса бахтсиз ходисалар сони камаяди. Назорат саволлари



Download 0,66 Mb.
bet20/25
Sana21.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#44187
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligining nazarij asoslari

Хулоса: Бу темада ишлаб чикаришда хавфсизлик конун-коидалар тугри ташкил килинса бахтсиз ходисалар сони камаяди.


Назорат саволлари.

  1. Хавфсизлик техникаси.

  2. Тог-кон ва метауллургияда ишлатиладиган ускуналарнинг айрим турларига куйиладиган хавфсизлик талаблари.

  3. Хавфсизликни таъминлашда кулланиладиган асосий техник воситалар.

  4. Хавфсизликка жавобгар шахслар.



Адабиётлар
1. Ёрматов Г ва Исомухаммедов Ё . – Мехнат мухофазаси. Тошкент. «Мехнат», 2002 й.
2. Юлдошев У ва бошкалар – Мехнатни мухофаза килиш. «Мехнат». 2001 й.
3. СниП III-4-80 Техника безопасности, Москва-1989г.
4. Правила техника безопасности при эксплуатации электроустановок. М. 1988г


10-Мавзу: Электр хавфсизлиги асослари.


Максад: Ишлаб чакаришда электр хавфсизлигини ташкил килиш ва ундан химоя килиш тадбирлари ким томонидан тузилади.


Режа:

  1. Электр токинингн инсон организмига таъсири.

  2. Электр токидан сакланиш ва шахсий химоя чоралари.

  3. Электр токидан химоя килиш воситалари.

  4. Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш.

  5. Ерга улагич қаршилиги

  6. Ерга улаб муҳофаза қилиш

  7. Нолга улаб муҳофаза қилиш



Электр токининг инсон организмига таъсири.
Электр токи урганда киши организмида бир канча мураккаб узгаришлар содир булади, жумладан, киши хушидан кетиши, нафас ололмай колиши, упка кафаси огриши ва асаб системаси ёмонлашуви мумкин. Одамни катта кучланишдаги ток урганда ион таркиби бузилиб, тери жизганак булиши хам мумкин. Киши танасининг токни таъсирига каршилиги токнинг турига (узгарувчан ва узгармас), узгарувчан токнинг тегиб турган кисмига, организмдаги токнинг утиш йулига боглик. Одам организми учун узгармас ва узгарувчан ток бир хилда хавфли, аммо узгарувчан ток 3-5 марта хавфлирок узгармасга нисбатан. 0,05 А ток организм учун хавфли 0,1 А эса халокатлидир. Электр токи уришининг 80% ни 1000 В гача булган кучланишли электр жихозлар билан ишлашда электр хавфсизлигига риоя килмаслик окибатида руй беради.
Ток уришининг 4 хил тури булади:
I – ток урган киши хушидан кетмайди, аммо организм бушашади.
II – хушидан кетади, аммо юраги уришдан тухтамайди, нафас олиб туради
III – хушидан кетади, юрак фаолиятига таъсир килади ёки нафас олмайди.
IV – Клиник улим.


Электр токидан сакланиш ва шахсий химоя чоралари.
Корхонадаги электр ёрдамида ишлатиладиган машина ва механизмлар, электр жихозлари, трансформаторлар, прожекторлар, металлдан тайёрланган вагон-уйчалар, хаммаси ерга уланиши лозим. Ерга улангичларнинг каршилиги МС-08 ёки М-416 ва М-417 маркали асбоблари билан текшириш мумкин. Текшириш натижасига кура акт тузилиб, килинган ишлар хужжатлаштирилади. Электр асбоблари билан ишлаётган ишчи албатта резинали кулкоп хамда диэлектрик калиш кийиб олиши зарур. Барча электр жихозлари ва электр токи таъсир этиши мумкин булган жойларга огохлантирувчи белгилар куйилади.


Электр токидан химоя килиш воситалари.
Электр токидан химоя киладиган воситалар асосий ва кушимча воситаларига булинади:
Асосий воситаларга: 1000 В дан ортик кучланишли электр мосламаларга хизмат курсатишда фойдаланадиган изоляцияли штангалар, ток улчовчи клешлар, нарвонлар, майдонча, ушлагичлар, 1000 в гача булганларга хизмат киладиган дастлабки асбоблар: отвёрка, омбир ва тишлагичлар, диэлектрик кулкоплар хамда изоляцияланган клешлар.
Кушимча воситалари: диэлектрик этиклар, калишлар, изоляцияланган такликлар ва диэлектрик ташамалар киради.
Булардан ташкари юкорида ишлаётганда мантёр белбоглари, богичли мантёр ковуши, мухофаза арконлари киради.
(135225 кг 5 минут).


Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш.
Электр токи урган кишини зудлик билан ток таъсиридан куткариб, унга уз вактида 1-медицина ёрдами курсатилади. Ток урган кишининг ток таъсиридан тезрок куткариш учун дархол токни манбадан учириш керак. Бунинг иложи булмаса шикастланган кишини ток утаётган симдан ажратиб, холирок жойга олиб борилади. Ток урган кишини токнинг таъсиридан куткариб олингач, у хушида булса, текисрок ерга охиста ёткизиб тоза хаво билан таъминлаш ва то врач келгунча уни тинч куйиш керак. Агар ток урган киши бехуш булса, врач келгунча сунъий нафас олдирилади ва юраги массаж килинади. Сунъий нафас олдираётганда жарохатланган киши зах ерда, бетон полда ётмаслиги, унинг остига бирон-бир материал тушалиши зарур. Совук пайтларда ток урган кишини иссикрок ураш, бадани совиётган булса, иситиш керак. Бу каби ёрдам курсатиш усулларини ишлаб чикишда ишлаётган хар бир киши билиши ва уддалаши лозим.
Саноат электр энергиясидан кенг кўламда фойдаланищ йўлга қўйиланлиги сабабли электр токи таъсирида рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ва улардан сақланиш муҳим масалалар қаторига кириб бормоқда.
Электр токи таъсирининг энг хавфли томони шундаки, бу хавфни олдинроқ сезиш имконияти йўқ.
Шунинг учун ҳам электр токи хавфига қарши ташкилий ва техник чора-тадбирлар белгилаш, тўсиқ воситалари билан таъминлаш, шахсий ва жамоа муҳофаза тизимларини ўрнатиш ниҳоятда муҳим.
Умуман электр токи таъсири фақат биргина биологик таъсир билан чегараланиб қолмасдан, балки электр ёйи таъсири, магнит майдони таъсири ва статик электр таъсирларига бўлинадики, буларни билиш ҳар бир киши учун керакли ва зарурий маълумотлар жумласига киради.
Клиник ўлим ҳолати бу ҳаёт билан ўлим оралиғи бўлиб, маълум вақтгача инсон ички имкониятлар ҳисобига яшаб туради. Бу вақтда унда ҳаёт белгилари: яъни нафас олиш, қон айланищ бўлмайди, ташқи таъсирларга фарқсиз бўлади, оғриқ сезмайди, кўз қорачиғи кенгаяди ва ёруғликни сезмайди. Аммо бу даврда ҳали ундаги ҳаёт бутунлай сўнмаган, ҳужайраларда маълум модда алмашинув жараёнлари давом этади ва бу организмнинг минимал ҳаёт фаолиятини давом эттиришига етарли бўлади. Шунинг учун ташқи таъсир натижасида ҳаёт фаолиятини йўқотган организмнинг баъзи бир қисмларини тиклаш натижасида уни ҳаётга қайтариш имконияти бор. Клиник ўлим ҳолати 5-8 минут давом этади. Ҳеч қандай ёрдам бўлмаган тақдирда энг олдин бош мия қобиғидаги ҳужайралар парчаланади ва клиник ўлим ҳолати биологик ўлим ҳолатига ўтади.
Биологик ўлим – қайтариб бўлмайдиган жараён бўлиб, организмдаги билогик жараёнлар бутунлай тўхташи билан тавсияланади, шунингдек организмдаги оқсил парчаланади. Бу клиник ўлим вақти тугагандан кейин рўй беради.
Одамнинг қуруқ, зарарланмаган териси 2000 дан 20 000 Омгача ва ундан юқори қаршиликка эга бўлгани ҳолда, намланган, зарарланган тери қаршилиги 40÷5000 Ом қаршиликка эга бўлади ва бу қаршилик инсон ички аъзолари қаршилигига тенг ҳисобланади. Умуман техник ҳисоблар учун инсон организми қаршилиги 1000 Ом деб қабул қилинган.
Инсон организми орқали 50 Гц ли саноат электр токининг 0,6-1,5 мА оқиб ўтса, буни у сезади ва бу миқдордаги ток сезиш чегарасидаги электр ток деб аталади.
Агар инсон организмидан оқиб ўтган токнинг миқдори 10-15 мА га етса, унда организмдаги мускуллар тартибсиз қисқариб, инсон ўз организми қисмларини бошқариш қобилятидан маҳрум бўлади, яъни электр токи бўлган симни ушлаб бўлса, панжараларини оча олмайди, шунингдек унга таъсир кўрсатаётган электр симини олиб ташлай олмайди. Бундай чок чегара миқдордаги ушлаб қолувчи ток дейилади. Ток миқдори 25-50 мА га етса, унда ток таъсири кўкрак қафасига таъсир кўрсатади, бунинг натижасида нафас олиш қийинлашади. Ток таъсири узоқ вақт давом этса, яъни бир неча минутга чўзилса, унда нафас олишнинг тўхтаб қолиши натижасида одам ўлиши мумкин. Ток миқдори 100 мА ва ундан ортиқ бўлса, бундай ток юрак мускулларига таъсир кўрсатади ва юракнинг ишлаш ритми бузилади, натижада қон айланиш тизими бутунлай ишдан чиқади ва бу ҳолат ҳам ўлимга олиб келади.
Токнинг тури ва частотаси ҳам зарарли таъсир кўрсатишда муҳим роль ўйнайди. Энг зарарли ток 20-100 Гц атрофидаги электр токи ҳисобланади. Частотаси 20 Гц дан кичик ва 100 Гц дан катта токларнинг таъсир даражаси камаяди.
Катта частотадаги электр токларида ток уруш бўлмайди, лекин куйдириши мумкин. Агар ток ўзгармас бўлса, унда токнинг сезиш чегарасидаги миқдори 6-7 мА ушлаб қолувчи чегара миқдори 50-70 мА, ярим секунд давомида юрак фаолиятини ишдан чиқариши мумкин бўлган миқдори 300 мА гача ортади.


Ерга улагич қаршилиги
Ерга улагич орқали ерга оқиб ўтиб кетаётган электр токи ерга улагич қаршилигига дуч келади. Бу қаршилик асосан уч қисмдан ташкил топади: ерга улагичнинг ўзининг қаршилиги, ерга уагич билан тупроқ ўртасидаги қаршилик ва тупроқнинг қаршилиги. Ерга улагичнинг ўз қаршилиги ва ерга улагич билан тупроқ ўртасида пайдо бўладиган қаршилик тупроқнинг ток ўтказишига кўрсатадиган қаршилигига нисбатан жуда кам миқдорни ташкил қилади. Шунинг учун биз ерга улагич қаршилигини ҳисоблаганда тупроқдаги қаршиликни ҳисоблаш билан чекланамиз.

I=U/R
Ҳар қандай ерга улагичнинг умумий қаршилиги Ом қонуни асосида ҳисоблаб топилади: U=I R; бунда U – кучланищ, I – ерга улагич орқали оқиб ўтаётган ток (А), R – ерга улагич қаршилиги (Ом).


Техника хавфсизлиги шартига биноан ерга улагич иложи борича кам қаршиликка эга бўлиши керак. Шунинг учун ва яна бир қанча мулоҳазалар асосида (қадам кучланиши) саноат корхоналарида контур асосида жойлаштирилган ерга улагичлар гуруҳидан фойдаланилади. Агар инсон танасининг ҳар қандай қисми электр тармоғига тушиб қолса, уни ток уриш хавфи пайдо бўлади. Бундай холатни чизма равишда тасвирлаб, токка тушиб қолишни икки фаза орасига тушиб қолиш ҳамда бир фазали токка тушиш билан белгилаш мумкин.
Одам бир фазали токка тушиб қолди деб фараз қилайлик. Унда токнинг оқиш йўли фазадан одам танаси орқали ерга ўтиб кетиши мумкин.
Саноатда қўлланиладиган электр токи асосан 380 В кучланишга эга бўлади. Бундай ток уч фазадан иборат бўлиб, ҳар бир фаза ерга нисбатан 220 В кучланишга эга бўлади. Бундай токка тушган одам танасидан оқиб ўтган ток миқдорини Ом қонуни асосида аниқлаш мумкин.
I=U/R
Бунда I – одам организми орқали оқиб ўтган ток миқдори; U – фазанинг кучланиши; R – ток оқиб ўтишига кўрсатиладиган қаршилик. Бир фазага тушиб қолган одам учун кучланиш 220 В ни ташкил қилади. R эса қатор қаршиликлар йиғиндисидан ташкил топади
R=Rт + Rn + Ro + R1
Бунда Rт – одам танасининг қаршилиги, техник ҳисобларда 1000 Ом қабул қилинади; Rn – одам турган полнинг қаршилиги, агар ёғочдан бўлган пол бўлса, унинг қаршилиги 20000÷60000 Ом оралиғида бўлади; Ro – оёқ кийим қаршилиги, бу қаршилик ҳам оёқ кийимининг материалига қараб 20000÷50000 Ом атрофида; R1 – сим (нейтрал)нинг ерга улангандаги қаршилиги (одатда умуман ҳар қандай ерга улагич қаршилиги 4 Омдан катта бўлмаслиги талаб қилинади).
Агар биз электр токи таъсирида бўлган одам ўтказгичдан иборат полда турса, оёқ кийими ҳам электр ўтказувчи бўлса, унда

бўлади. Бу миқдордаги электр токи инсон учун хавфли ҳисобланади (фибриляция токига нисбатан 2,2 марта кўп).
Шундай ҳолатда электр токига тушиб қолганда баъзи бир омиллар бундай токнинг зарарлаш натижасини ўзгартириб юбориши мумкин. Масалан электр токига тушиб қолган одам қуруқ ёғоч полда ва оёғида ток ўтказмайдиган резина оёқ кийими бўлсин. Унда одам танасидан ўтиб кетган ток миқдори



бўлади. Бу эса инсон танаси учун узоқ муддат таъсир кўрсатганда йўл қўйиладиган миқдорлан кам. Бундан ташқари резинадан қилинган оёқ кийими ва қурқ ёғоч пол ҳисоблашда қабул қилинган қаршиликка нисбатан кўпроқ қаршиликка эга бўлганлигини ҳисобга олсак, бу миқдор янада камаяди.
Ушбу мисоллардан кўриниб турибдики, электр токининг зарарли таъсирини камайтиришда одам оёқ куйиб турган пол ва унинг оёқ кийими ҳал қилувчи омил ҳисобланади.
Агар электр токига тушиб қолиш уч фазали ва уч симдан нейтрали изоляция қилинган, ер билан ўтказгич орасидаги электр сиғими катта бўлмаган ҳолатда юз берса, унда одам танаси орқали оқиб ўтган ток, электр манбаига изоляция қилинган ўтказгич орқали қайтиб келади, ўз-ўзидан маълумки, изоляция қаршилиги катта.


Ерга улаб муҳофаза қилиш
Ҳар қандай электр қурилмаси, агар унинг металл корпусларида электр кучланиши ҳосил бўлиш хавфи бўлса, қайси жойда ва қандай бинода ишлатилишидан қатъи назар, унинг корпусини ерга улаб қўйилади ва бу электр қурилмаларини ерга улаб муҳофаза қилиш деб аталади.
Ерга улаб муҳофаза қилишнинг асосий моҳияти ишлатилаётган электр асбобларининг металл корпусларида электр кучланиши пайдо бўлса, уни ерга ўтказиб юборишдан иборат (10.1 - расм).


Rц Rц


J3

8.1 – расм


Электр қурилмаларни ерга улаб муҳофаза қилишнинг асосий хусусияти, қурилма корпусига ўтиб кетган кучланишни хавфсиз кучланиш даражасига тушириш, шунингдек, ерга уланган жой атрофида потенциаллар айирмаси ҳосил бўлмаслиги таъминлашдан иборат.


Нолга улаб муҳофаза қилиш
Электр қурилмаларининг ток ўтмайдиган металл қисмларини олдиндан нол сим билан улаб қўйиш нолга улаб муҳофаза қилиш деб юритилади.
Муҳофазаловчи нол сими, электр манбаи ғалтагининг нейтрал қисмларини мустаҳкам ерга улаш билан бошланиб, уч фаза билан бирликда тўртинчи нол сим тариқасида бутун тармоқ бўйлаб тортиб борилади ва иложи борича кўпроқ (маълум масофаларда) ерга улаб борилади.
Нолга улаб муҳофаза қилишнинг вазифаси ерга улаб муҳофаза қилишники билан бир хил, яъни электр асбоби корпусига оқиб ўтиб кетган кучланишни зарарсизлантиришдан иборат. Нолган улаб муҳофаза қилишнинг ишлаш услуби шундайки, корпусга ўтиб кетган электр токини ноль сими билан улаш ҳисобига қисқа тўқиниш вужудга келтириш билан, электр қурилмасига келаётган ток кучининг ортиб кетишига эришилади ва бунинг натижасида электр қурилмасини муҳофаза қилиш учун ўрнатилган сақловчи эрувчи қурилмани ёки сақловчи автоматни ўчириш билан электр қурилмасига келаётган электр токи узиб қўйилади. Бундай вазифани бажарадиган сақловчи эрувчи қурилмалар ёки автоматлар олдиндан электр қурилмасидаги электр токининг маълум миқдорда ошишига мўлжаллаб ўрнатиб қўйилади.



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish