Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/79
Sana25.02.2022
Hajmi2,38 Mb.
#273419
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   79
Bog'liq
Axloq va Nafosat falsafasi o'quv qo'llanma

Меҳнат эстетикаси 
 
Меҳнат – инсоннинг ақлий ёки жисмоний кучи билан амалга ошириладиган 
мақсад фаолияти. У кундалик маънавий ва моддий жиҳатдан одамзот ҳаётини 
фаровонлаштириш, маънавий ҳамда моддий қадриятларни яратиш воситаси. 
Меҳнатда инсон айни пайтда ҳам ақлий ҳам жисмоний томондан тарбияланиб, 
маънавий юксалиб боради. Бироқ меҳнат оғир мажбуриятга айланган жойда унинг 
бу хусусиятлари йўқолади. Шу сабабли меҳнат ҳар жиҳатдан юксак самара бориши 
учун эркин бўлиши, меҳнат жараёни ижодий ва қизиқарли кечиши лозим. Зотан 
ўзига ёққан, эркин меҳнат турини бажараётган кишиларнинг “Бу ишни мен ўйнаб 
қилиб қўяман” қабилидаги гаплари, эркин меҳнатни ўйинга қиёслашлари бежиз 
эмас. Ўйин – санъатнинг асоси эканини назарда туцак, бу билан ўз касбини, ишини 
севган одамлар уни ижод даражасига кўтаришга ҳаракат қилади. Зотан севмоқ – 
эркинлик, ижод эса эркинлик меваси. Меҳнат эркинлигини, унга эркин 
муносабатни шакллантириш ҳамма замонларда ҳам муҳим масала бўлиб келган. 
Оғир меҳнатни енгиллаштириш, эркинлаштириш мақсадида инсон қадимдан уни 
бадиийлаштиришга, эстетиклаштиришга интилган. Бунга ҳалқ оғзаки ижодидаги 
меҳнат турларига бағишланган қўшиқлар яхши мисолдир. Улар меҳнат 
жараёнининг қизиқарли, “ичдан” бўлмаса ҳам, унга “ташдан” гўзаллик, 
мусиқийлик, бадиийлик кўришига хизмат қилган. 
Ҳозирги пайтда меҳнат жараёнининг ҳам “ичдан”, ҳам “ташдан” гўзал 
бўлишини таъминлашни уйғун тарзда амалга ошириш долзарб аҳамият касб этган. 
Бунда яна дизайннинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлаш лозим. 
Меҳнат эстетикасида дизайнга бўлган талаб кўпйқламалик табиатига эга. 
Унда фақат техникавий гўзаллик эмас, ботунисича технологик жараён ва ишлаб 
чиқариш жойи – макон гўзаллиги ҳам дизайн қонун-қоидаларига бўйсуниши: 
инсон – техника – макон тизимининг эстетиклашиши рўй беради. 


175 
Меҳнат билан нафосатнинг ўзаро алоқаси тўғрисида украиналик эстетик 
олим Д.Ю. Кучерюк диққатга сазовар фикрлар билдиради: “Меҳнатнинг мазмуни 
айнан ўзини қадрият сифатида намоён қилиши билан белгиланади, – деб ёзади у. – 
Нафосат ҳам меҳнатнинг мазмуний жиҳатига алоқадор”

. Бунга мисол тариқасида у 
инсон ўз руҳий-физиологик қувватининг меҳнат жараёнини бошқариш маҳоратига 
эгалигидан руҳланишини ва бутун вужуди билан эстетик қувончни ҳис этишини 
таъкидлаб ўтади. Дарҳақиқат, бундай ҳолатда инсоннинг ижодий муносабати, 
руҳий кўтаринкилиги меҳнат билан эстетиканинг уйғунлашиб кетишига олиб 
келади, 
нафосат 
меҳнат 
жараёнини 
жонлантирадиган 
ҳодисага, 
уни 
гўзаллаштирадиган қудратга айланади. Бунинг учун инсон – техника – макон 
тизимида дастгоҳлардан тортиб, девору иморатларгача, гултувакдан тортиб, 
дарпардаларгача дизайнернинг ижодий ёндашуви лозим бўлади; бунда ранглар 
нафосати ҳам алоҳида рол ўйнайди. 
Нима учундир биз, меҳнат эстетикаси деганда, кўпинча фақат жисмоний-
моддий меҳнат жараёнларидаги нафосатни тушунамиз ва асосан уни зўр бериб 
тадқиқ этишга уринамиз. Ваҳоланки, маънавий-ақлий соҳалардаги меҳнат ҳам 
жиддий эътиборга, эстетик таҳлилга лойиқ. Масалан, театр санъатидаги меҳнатни 
олиб кўрайлик. Улуғ режиссёримиз Маннон Уйғур янги спектаклни тайёрлашда 
“ўзи ҳам тинмаган, бошқаларни ҳам тиндирмаган”. Репетиция пайтида тушликка 
чиқишга вақт тополмаганидан унга уйидан овқат олиб келишган. Спектаклдан сўнг 
тунлари таҳлил билан шуғулланган, театр санъатининг муҳим масалаларига доир 
қоидаларини қоғозга туширган. Буюк француз ёзувчиси Балзакниннг эса кунига 
14-16 соатлаб ишлагани ҳаммага маълум. Меҳнат туфайлигина санъаткор ўз 
истеъдодини намоён қила олади, айни пайтда ана шу “ўзини қийнаш”дан у бутун 
борлиғи билан қувонч ҳиссини туяди. Бадиий ижод эстетик фаолият сифатида 
санъаткор учун доимо “ширин азоб”, “гўзал аъмол” – эстетик завқ манбаи. 
Фанда ҳам меҳнатнинг ўрни, у олимга берадиган эстетик завқ, қувонч 
санъатдагидан кам эмас. Илмий меҳнат табиатан эстетик кечинмаларга бой, чунки 
унда билимга бўлган иштиёқни, ижод ҳиссини ва инсоннинг ҳайратланиш 
қобилиятини намоён қилувчи ботиний куч мавжуд. Тўғри, бир пайтлар фан 
ҳиссиётга берилмасдан, совуққон ва ҳолисона ҳақиқатни билишга асосланади, 
деган фикр ҳукмрон эди, буни сабаби қилиб унинг мажозий тафаккурдан 
йироқлиги кўрсатиларди. Ҳозирги пайтда унинг акси исбот талаб қилмайдиган 
ҳақиқатга айланган. Зотан фан тарихи унда икки сифатни – ахлоқий-шахсий ва 
эстетик ибтидонинг мавжудлигини таъкидлаб туради. Буни В.А. Энгелгарт шундай 
ифодалайди: “Ижод... – санъатнинг моҳияти. У худди шу даражада фаннинг ҳам 
моҳиятидир. Ҳар икки ҳолатда инсоннинг яратиш, яъни, ўзлигини намоён қилиш 
қобилияти муҳим. Илмий кашфиёт, ҳудди санъат каби, ижодкорнинг муайян 
хусусиятларини ўзида сақлаб қолади ва кейинги ҳаёти давомида бутун инсоният 
бойлигига айланади”

. Зотан ижодий меҳнатни ўз ҳаётининг маъноси деб билган 
илм фидойисигина ҳақиқий олимдир. 

Кучерюк Д.Ю. Эстетика труда. Киев, Виша школа, 1989. С. 276. 

Энгельгарт В.А. Познание явлений жизни. М., 1984. С.276. 


176 
Ҳозирги кунда санъаткор ва олимнинг ижодий меҳнати фақат ички, 
ҳиссиётлар билан алоқадор шаклда эмас, балки ташқи – техника нуқтаи назаридан 
ҳам эстетиклашган. Чунончи, бугунги ёзучи ўз меҳнат жараёнини компьютерсиз, 
диктофонсиз тасаввур қилолмайди, рассомлар, қўшиқчилар ва бошқалар 
компьютпр технологиясидан фойдаланадилар, электрон чолғу асбоблари ҳам 
маълум маънода техниканинг эстетиклашувидан далолат беради. Бундай 
мисолларни кўплаб келтириш мумкин, барча ҳодисаларда дизайнер томонидан 
мукаммаллаштирилган гўзаллик ижодкорнинг маънавий-руҳий кўмакчисига 
айланишини кўриш мумкин. 
Меҳнат эстетикаси техника эстетикаси каби атроф-муҳитни гўзаллаштириш 
тизими билан боғлиқ. Корхона ҳовлисидаги яшил олам, фаввора, дарахтлар, 
ҳайкалларнинг уйғунлиги ичкаридаги бинолар пештоқлари ва деворларида акс 
этган кўргазмали амалий санъат намуналари, бинолар ичининг юксак дид билан 
безатилиши – ҳаммаси инсон меҳнатини гўзаллаштиришга, меҳнат жараёнининг 
эстетик завқ билан амалга ошувини таъминлашга хизмат қилади. 
Шундай қилиб, меҳнат эстетикаси меҳнат жараёнидаги нафосатни фақат 
саноат ишлаб чиқариши билан чегараланмайди, дизайндан кенг фойдаланган ҳолда 
ўзини атроф-муҳитни гўзаллаштириш тизмидаги асосий омиллардан бири 
сифатида намоён этади ва техника эстетикаси билан доимий ҳамкорликда иш олиб 
боради. 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish