Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я с и ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси ва криминалогия


)   тўғридан-тўғри якка тартибдаги профилактика фаолиятини олиб  бориш босқичи



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/45
Sana29.11.2022
Hajmi0,9 Mb.
#874984
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45
Bog'liq
Қурбоналиев М.И диплом иши

2)
 
тўғридан-тўғри якка тартибдаги профилактика фаолиятини олиб 
бориш босқичи.
 
Бу босқичда қонун ва қонуности меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларда қайд этилган тартибда белгилаб олинган якка тартибдаги 
профилактик чора-тадбирлар амалга оширилади. Ушбу жараёнда вазият 
тақозоси билан белгилаб олинган якка тартибдаги профилактик чора-
тадбирлар ўзгартирилиши ёки қўшимча равишда профилактик чоралар ҳам 
қўлланилиши мумкин бўлади; 
3)
 
якунловчи босқичи
.
 
Бу босқичда олиб борилган профилактик 
тадбирлар натижаси таҳлил этилади, муайян муддатда якка тартибдаги 
профилактика ўтказилган шахсга кўрилган профилактик чора қандай таъсир 
кўрсатилганлиги ошкора ва ноошкора йўллар билан текширилади. Шундан 
сўнг, якка тартибдаги профилактика амалга оширилаётган шахсга нисбатан 
олиб борилаётган ишларни қай йўсинда ташкил этиш масаласи ҳал этилади. 
Мисол учун, муддатидан илгари профилактик ҳисобдан чиқариш ёки 
маъмурий назорат муддатини узайтириш юзасидан тақдимнома киритиш ёхуд 
режага кўра якка тартибдаги профилактик ишларни давом эттириш мумкин 
бўлади. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ҳуқуқбузарликларнинг якка 
тартибдаги профилактикасининг усул ва шакллари, профилактик чора-
тадбирлари мазкур фаолиятнинг мазмунини ташкил этади. Бу борадаги 
билимлар ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасининг 
самарали ташкил этилиши ва амалга оширилишини кафолатлайди. 
Профилактика суҳбати
– шахсни жамиятда қабул қилинган хулқ-
атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтириш, ғайриижтимоий 


52 
хулқ-атворнинг ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатларини ҳамда ҳуқуқбузарлик 
содир этганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликни тушунтириш 
мақсадида ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга 
мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган ҳамда профилактик ҳисобга олинган 
шахсларга нисбатан амалга оширилади. 
Профилактика суҳбатини жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар 
хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги, паспорт-виза, 
назорат-лицензия, мулк ва объектларни қўриқлаш қоидаларига риоя қилиш 
устидан бевосита текширув ва назоратни амалга оширувчи ҳамда унда 
иштирок этишга жалб этилган ички ишлар органининг масъул вакили, шу 
жумладан профилактика (катта) инспектори амалга оширади. 
Профилактика суҳбатини амалга ошириш жараёнида профилактика 
(катта) инспектори «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги 
қонун»нинг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий принциплари» 
номли 5-моддаси «ишонтириш усулининг устуворлиги» принципига қатъий 
риоя қилиши шарт. 
Шахс ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атворини ёки содир этган 
ҳуқуқбузарлигининг моҳиятини англаб етса ва пушаймон бўлса, ходим 
профилактик суҳбат билан чегараланади. Аксинча, шахс ўзининг 
ғайриижтимоий хулқ-атворини ёки ҳуқуқбузарлик содир этишининг 
моҳиятини англаб етмаса ва пушаймон бўлмаса, у ҳолда шахсга нисбатан 
расмий огоҳлантириш қўлланилади. 
Шахс расмий огоҳлантириш бланкасига имзо қўйишдан бош тортган 
ҳолларда ходим расмий огоҳлантириш бланкасига бу ҳақда ёзиб қўяди. 
Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини 
бевосита амалга оширувчи соҳавий хизматлар ходимлари томонидан эълон 
қилинган расмий огоҳлантиришлар, ушбу соҳавий хизматларда жамланиб, 
жамланган маълумотларни тегишли таҳлилларни амалга ошириш учун ҳар 
ойнинг охирида Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизматига тақдим этиб 


53 
борилади.
 
Шахс расмий огоҳлантирилганидан сўнг уч кун муддат ичида расмий 
огоҳлантиришни амалга оширган масъул мансабдор шахс, расмий 
огоҳлантирилган шахс ҳақида унинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчини 
(маъмуриятни) ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органини қуйидаги ҳолларда хабардор қилиши мумкин: 
шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга эга эканлигини англаб етмаган ва 
қилган ишидан пушаймон бўлмаган ҳолларда; 
шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атвори унинг иш (ўқиш) жойидаги 
жамоага, шунингдек яшаб турган жойидаги маҳалла фуқароларининг 
тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солиши ёки тарбияси ва руҳиятига салбий 
таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолларда; 
шахсда ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга 
мойилликнинг шаклланишига туртки берган омил ёхуд шахснинг 
ҳуқуқбузарлик содир этишига имкон берган шарт-шароит бевосита унинг иш 
(ўқиш) жойидаги жамоа ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг муносабати ёхуд 
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг 
ҳаракатсизлиги(бефарқлиги, лоқайдлиги) билан боғлиқ бўлган ҳолларда. 
Ички ишлар органлари шахснинг расмий огоҳлантирилганлиги ёки 
ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ҳолати, шунингдек унга имкон бераётган 
сабаблар ва шарт-шароитлар ҳамда уларни бартараф этиш ҳақида юборган 
хабарномасига ўз муносабатини билдирмаган ва бир ойлик муддатда жавоб 
бермаган корхона, муассаса, ташкилот, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органларига нисбатан қонун доирасида чора кўрилишини 
таъминлайди. 
Эътиборли томони шундаки, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқ-
бузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунининг 32-моддасида 
келтирилган ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон 
бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш 23-моддадаги 


54 
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган 
шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритишдан 
мазмунан фарқ қилади. 
Сабаби ушбу ҳолатда содир этилган ҳуқуқбузарликлар сабаби ва шарт-
шароитлари бевосита ғайриижтимоий хулқ-атворли шахс, ҳуқуқбузарликлар 
содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахснинг ўқиш, 
иш ёки яшаш жойидан биридаги муҳитга тўғридан-тўғри (бевосита) алоқадор 
бўлмаслиги мумкин. Ва айнан шунинг учун ҳам хабардор қилинувчи 
ғайриижтимоий хулқ-атворли шахс, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил 
бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган қўл остидаги ходим, назоратидаги 
ўқувчи ва маҳалла фуқаросининг жамоа муҳитига салбий таъсир кўрсатиши 
мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилади. Бу ҳолатда улар берилган хабар асосида 
ички имконияти ёки меҳнат келишувига биноан шартномани бекор қилиши, 
мураббий бириктириши ёки якка тартибда тарбиявий ишларни олиб бориши 
ёхуд бошқа ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.
Тақдимномада эса тегишли давлат органига, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органига, жамоат бирлашмасига, жамоага ёки мансабдор шахсга 
мажбурият юклатилиб ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва 
уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф қилишлари талаб 
этилади. Чунки, ушбу сабаб ва шароитлар айнан уларнинг фаолиятидаги 
камчиликлар, хатоликлар ёки эътиборсизликлар деб баҳоланади. 
Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини 
бевосита амалга оширувчи соҳавий хизматлари ҳуқуқбузарликлардан 
жабрланганларга, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқ-
бузарликлар содир этган шахсларга нисбатан ижтимоий реабилитация қилиш 
ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда қўллайди. 
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган 
ёки муассасалар томонидан ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга, 


55 
ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган 
шахсларга нисбатан қуйидагилар асосида ижтимоий реабилитация қилиш ва 
ижтимоий мослаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиши мумкин: 
педагогик ёрдам; психологик ёрдам; тиббий ёрдам; ижтимоий ёрдам (иш, 
ўқиш, яшаш жойи билан таъминланиши, оиласи ва яшаш жойидаги маҳалла 
аҳли билан киришиб кетишида ёрдамлашиш кабиларда); моддий ёрдам; 
ҳуқуқий ёрдам. 
Ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар томонидан такроран ҳуқуқбузарлик 
содир этилишининг олдини олиш мақсадида якка тартибдаги профилактика 
иши ички ишлар органлари Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизматининг 
милиция таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари, одам савдоси 
билан боғлиқ ва ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш 
бўлинмаси, гуруҳи (катта) инспекторлари, вояга етмаганлар ўртасида 
назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси (катта) инспекторлари 
томонидан олиб борилади. 
Профилактика (катта) инспектори томонидан «Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддаси талаблари асосида 
қуйидаги шахсларга нисбатан профилактик ҳисоб иши юритилади: 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish