Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet8/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

Демократик принципи — ЎзР ЖК нинг 6-моддасида жиноят ҳуқуқининг демократик принципи баён қилинган. Жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоалар жиноят содир этган шахснинг ахлоқини тузатиш ишига қонунда назарда тутилган ҳолларда жалб қилинишлари мумкин.
ЎзР Конституциясининг 7-моддасида “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир”, дейилади. Шунга кўра, бу принцип бозор иқтисодиёти тизимига асосланган ҳуқуқий демократик давлатнинг энг муҳим принципларидан ҳисобланиб, жиноят қонунининг нормаларини амалда қўлланишида жамоатчиликнинг ёки уларнинг вакилларининг жиноят қонуни нормаларини амалда тадбиқ этишда жамоатчиликнинг қатнашувидир. Айниқса, жазо тайинлаш ва озодликдан маҳрум қилишдан бошқа турдаги жазога ҳукм қилинганларни тарбиялашда бевосита жамоатчилик кучидан фойдаланишда жиноят ҳуқуқининг демократик принципи намоён бўлади. Айниқса, вояга етмасдан жиноят содир қилганларни тарбиялашда жамоатчилик фаол жалб қилинади. ЎзР ЖК нинг 87-моддасининг 1-қисмида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахс, агар содир этган қилмишининг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо қўлламасдан туриб тузатиш мумкин деган хулосага келинса, шахс жавобгарликдан озод қилиниб, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияда кўришга топширилиши мумкинлиги назарда тутилган.
Жиноят ҳуқуқида шартли ҳукм қилиш, муддатидан илгари жазодан шартли озод қилиш ва бошқа жазодан озод қилиш нормалари назарда тутилганки, айрим ҳолларда шахсга нисбатан жиноят қонуни нормаларида назарда тутилган мажбурлов чоралари ёки давлат тузилмалари томонидан қўлланадиган чораларга нисбатан шахснинг ўзи яшаётган ёки ишлаётган жойидаги кишиларнинг таъсири самаралироқ натижалар бериши мумкин.
Инсонпарварлик принципи — ЎзР ЖК нинг 7-моддасида жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.
Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак.
Жазолашдан кўзланган мақсадга ЖК Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкин.
Инсонпарварлик принципи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасидаёқ белгилаб қўйилган бўлиб, унда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш мақсад қилинади.
Жиноят ҳуқуқининг инсонпарварлик принципи жиноят содир қилган шахсга ҳам, жабрланувчига ҳам бирдай тааллуқлидир. Жиноят ҳуқуқининг инсонпарварлик принципи, энг аввало, ижтимоий тузумнинг ижтимоий сиёсий моҳияти, жиноят қонунининг мақсад ва вазифалари билан боғлиқдир.
Жиноят ҳуқуқининг жиноят содир этган шахсларга нисбатан инсонпарварлик принципи, энг аввало, жиноят содир қилган шахсга нисбатан жиноий жазо чораси қўлланилар экан, жисмоний азоб бериш, инсоний қадр-қимматни камситишга асло йўл қўйилмайди.
Ҳар бир фуқаро, жиноят содир қилган ёки умуман жиноят содир қилмаганлигидан қатъи назар, Ўзбекистон фуқароси ва Ўзбекистон қонунларининг ҳимояси остидаги шахсдир. Ҳар бир жиноят содир қилган шахсга нисбатан қонунда кўрсатилганидан бошқача муносабатда бўлишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси 2-қисмида «Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги қийноққа дучор этилиши мумкин эмас», деб таъкидланган бўлиб, бу жиноят содир қилган шахсларга ҳам тааллуқлидир. ЎзР ЖК нинг 42-моддасида жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қилиш, маҳкум томонидан янги жиноят содир этилишини, шунингдек, бошқа шахсларнинг жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланишининг ўзи жиноят ҳуқуқининг инсонпарварлик принципидир. Шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини, мулкини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш билан фуқароларда тинч, бехавотир ва осойишта яшашини таъминланишининг ўзи ва бунга фуқароларда ишонч ҳосил қилинганликнинг ўзи жиноят ҳуқуқининг муҳим инсонпарварлик принципи ҳисобланади.
Жиноят қонунини либераллаштириш муносабати билан жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилишни назарда тутувчи жиноят ҳуқуқий нормаларнинг кенгайтирилганлиги инсонпарварлик приниципининг янада чуқурлашганлигини билдиради.
Жазолашдан кўзланган мақсадга Жиноят кодекси Махсус қисмининг айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган моддасида назарда тутилган енгилроқ жазони тайинлаш орқали эришиб бўлмайди деган қатъий хулосага келинсагина оғирроқ жазо чораси қўлланиши мумкинлиги жиноят ҳуқуқининг инсонпарварлик принципининг катта ютуғидир.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish