Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш



Download 3,18 Mb.
bet71/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

5-§. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш
Айрим ҳолларда жиноят содир қилишни бошлаган шахс жиноятни охирига етказишга тўла имконияти бўла туриб, уни охирига етказишдан бош тортади. Буни жиноят ҳуқуқида жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб айтилади.
ЎзР ЖК 26-моддасига мувофиқ шахс жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини ёки жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатларни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек, жиноий оқибат келиб чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда шундай оқибат келиб чиқишининг олдини олса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади. Демак, қонуннинг бу мазмунига кўра, шахс жиноятга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш босқичида кўзланган жиноий ниятни амалга ошириш учун тўла имконияти бўлгани ҳолда, жиноий қилмишини ўз ихтиёри билан тўхтатади. ЎзР ЖК 26-моддасиниг 2-қисмига биноан жиноятдан ихтиёрий қайтиш жавобгарликни истисно қилади, яъни шахс жиноий жавобгар-ликдан тўла озод қилинади.
Айнан ана шу жиноят-ҳуқуқий институтда Ўзбекистон жиноят ҳуқуқининг инсонпарварлик принципи аниқ ифодасини топган. Ваҳоланки, жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш жиноят ҳисобланади. Шунга қарамай, жиноятнинг ана шу босқичларини бажариб, уни охирига етказиш учун тўла имконият бўлишига қарамай, ўз жиноий фаолиятини тўхтатилганлигига қонун чиқарувчи асосий аҳамиятни қаратади.
Шахсни жиноят содир қилишдан ихтиёрий қайтганлик деб ҳисоблаш учун қуйидаги иккита шарт (белги) бўлиши керак:
а) шахс жиноятни охирига етказишдан ўз ихтиёри билан қайтган бўлиши;
б) ихтиёрий қайтиш уни давом эттиришнинг иложи бўлмаганлигидан эмас, балки ихтиёрий қайтиш қатъий ва давом эттиришдан тамоман воз кечилган бўлиши керак.
Ўз ихтиёри билан қайтиш деганда жиноий фаолиятни давом эттиришга тўла имконият бўлганига қарамай ўз хоҳиши билан уни тўхтатиш тўғрисида қарор қилган бўлиши керак. Муҳими, шахс жиноятни охирига етказиш мумкинлигини англагани ҳолда уни давом эттиришни тўхтатганлиги ихтиёрий қайтишнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Шахс жиноий фаолиятини давом эттиришга бирон-бир тўсиқ йўқлигини англаган бўлиши керак. Масалан, уйга ўғрилик қилиш учун кирган шахс уйда ҳеч ким йўқ деб ўйлайди. Аммо уйнинг бошқа хонасида уйнинг эгаси бўлиб, қўрққанидан яшириниб олади. Бундан бехабар ўғри уйдаги аҳволни кўриб, ҳеч нарсани олмай чиқиб кетади. Шундай ҳолда жавобгарликдан ва жазолашдан қўрқиб жиноятни давом эттиришдан воз кечиб чиқиб кетса, жиноятдан ихтиёрий қайтиш деб топилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жиноятдан ихтиёрий қайтишнинг шартлари бўлган бўлса, ихтиёрий қайтишнинг мотиви аҳамиятга эга эмас. Шахс жабрланувчига раҳми келганлигидан, фош бўлишидан, жиноий жавобгарлик ва жазодан қўрққанидан ва ҳоказо мотивларда ихтиёрий қайтган бўлиши мумкин. Жиноятдан ихтиёрий қайтишнинг мотиви турли-туман бўлишидан қатъи назар, муҳими жиноятдан қайтиш ихтиёрий бўлиши керак. Бунда жиноий фаолиятни тўхтатишни бошқа шахс томонидан талаб қилинганлиги туфайли эмас, онгли равишда шахснинг ўз ихтиёри билан қайтган бўлиши керак. Шахс қариндошларининг, дўстларининг илтимоси билан жиноий фаолиятни тўхтатса, жиноят содир қилишдан ихтиёрий қайтиш деб ҳисобланиши мумкин. Аммо жиноят ҳақида хабар топган ички ишлар органи ходимининг талаби билан жиноий фаолиятни тўхтатса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб топилмайди. Шунингдек, жиноятни давом эттиришга бирон-бир тўсиқ вужудга келиб қолганлиги туфайли жиноий фаолиятни давом эттира олмаслигини англаб жиноий фаолиятни тўхтатса,жиноят содир қилишдан ихтиёрий қайтиш деб топилмайди. Масалан, эшикни ёки сейфни оча олмаслиги, фош бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавфнинг яқинлашиб келаётганлиги ва ҳоказолар. Тунда ўғриликка келган шахс дўкондаги сигнализацияни ўчира олмай жиноий фаолиятини тўхтатади, суд уни жиноятдан ихтиёрий қайтган деб жиноий жавобгарликдан озод қилади. Ушбу иш Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилиб, айбдор ўз ихтиёри билан жиноятни давом эттиришни тўхтатган эмас, балки жиноий фаолиятни давом эттиришнинг иложи қолмаганлиги туфайли жиноий фаолиятни тўхтатган, деган хулосага келади ва айбдор жиноий жавобгарликка тортилади.
Шахсни жиноят содир этишдан қайтганлиги аниқ ва қатъий бўлиши керак. Агарда фош бўлиш вазияти яқинлашиб қолганлиги туфайли жиноятни тўхтатган бўлса, ихтиёрий қайтиш деб топилмайди.
Жиноят содир этишдан қайтиш ихтиёрий ва қатъий бўлиши керак деганда шахс жиноятни вақтинча тўхтатган бўлмай уни содир этишдан бутунлай воз кечган бўлиши керак. Агарда жиноят қуроли ёки воситасини алмаштириш мақсадида, бошқа қулайроқ вазиятни кутиш, уй эгаларини узоқроқ вақт уйида бўлмаслигини кутиб, талон-торож қилиш мўлжалланган жиноят предметига жабрланувчи муҳим ўзгартиришлар киритиши, тузатишини кутиб ва ҳоказо сабабларга кўра, жиноятни тўхтатса, жиноятдан ихтиёрий қайтиш, деб топилмайди.
Жиноят содир қилишдан ихтиёрий қайтган деб ҳисоблаш учун шахс ўша жиноятнинг объектив томонини ифодаловчи ҳаракатларни бажаришни бутунлай тўхтатган бўлиши керак. Субъектив томондан эса, энди уни амалга оширишни истамаган-лигидир. Шунинг натижасида жиноятнинг асосий белгиси ҳисобланган ижтимоий хавфлилиги ўз аҳамиятини йўқотади. Демак, қилмиш ўзининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотади.
Жиноятдан ихтиёрий қайтиш фақат жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш босқичларидагина бўлиши мумкин. Демак, жиноят содир қилишдан ихтиёрий қайтиш бевосита жиноят босқичлари билан боғлиқдир.
Жиноятдан ихтиёрий қайтиш фақат тўғри қасддан содир этиладиган жиноятлардагина бўлиши мумкин. Ҳар қандай жиноятга тайёргарлик кўришда уни содир қилишдан ихтиёрий қайтиш мумкин. Жиноятга тайёргарлик кўриш босқичида ихтиёрий қайтиш фаол ҳаракатлар орқали (тайёрланган қуролни синдириб, яроқсиз ҳолатга келтириш, тайёрланган заҳарни тўкиб ташлаш, тайёрланган ҳужжатларни йўқ қилиш ва ҳоказолар) ихтиёрий қайтиш мумкин. Аммо шахсни жиноятга тайёргарлик кўришдан ихтиёрий қайтган деб ҳисоблаш учун тайёрлаган қуролларни ёки бошқа жиноят содир этишда фойдаланиши мумкин бўлган воситаларни йўқ қилган бўлиши шарт эмас. Балки бунда жиноятни содир этишга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини тўхтатганликнинг ўзи етарлидир. Яъни шахс жиноий ниятини амалга оширишни тўхтатиш тўғрисида қарор қилган бўлиши керак.
Жиноятга суиқасд қилиш босқичида жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб топиш асосан жиноятга суиқасд қилишнинг тури билан боғлиқдир. Тамом бўлмаган суиқасд қилишда жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш мумкин. Бунда жиноятни давом эттиришдан ўз ихтиёри билан тўхтатганлигининг ўзи етарлидир. Яъни шахс жиноятни давом эттириш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмайди. Масалан, шахс бировни ўлдириш мақсадида қулай вазиятни кутади. Аммо шундай вазият вужудга келганида жазодан қўрқиб жиноий ниятни амалга оширишдан воз кечади.
Тамом бўлмаган суиқасдда жиноят содир этишдан қайтиш фаол ҳаракатлар орқали ҳам содир этилиши мумкин, лекин бундай турдаги суиқасдда фақат фаол ҳаракатлар орқали жиноят содир этишдан қайтиш шарт бўлмай, жиноий ҳаракатни давом эттиришдан воз кечганлигининг ўзи етарлидир.
Юридик адабиётларда тамом бўлган суиқасдда ҳам жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш мумкин деб ҳисоблайдилар. Аммо бундай ҳолда жиноятдан ихтиёрий қайтиш жуда кам учрайди. Тамом бўлган суиқасдда жиноятдан ихтиёрий қайтган деб ҳисоблашнинг айрим шартлари бўлиб, булар: биринчидан, шахс фаол ҳаракатлар қилиб жиноятни охирига етказилишининг олдини олади. Моддий жиноятларда қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатнинг келиб чиқишига фаол ҳаракатлар орқали йўл қўймасликдан иборат. Иккинчидан, тажовуз қилган шахс содир этаётган жиноятининг объектив томонининг ривожланишига йўл қўймайди. Учинчидан, шахснинг фаол ҳаракатлари туфайли жиноий оқибатнинг келиб чиқишининг олди олинади. (Масалан, айбдор жабрланувчининг бошига оғир предмет билан бир неча бор уради, аммо қўрққанидан “Тез ёрдам” чақириб, ўзи жабрланувчининг жароҳатини боғлаб, унга ёрдам бера бошлайди ва келиб чиқадиган оқибатнинг олди олинади.
Формал таркибли жиноятларда жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтган деб ҳисоблаш учун шахс жиноий ҳаракатни охирига етказилишига йўл қўймаслиги керак. Масалан, пора бериш тўғрисида мансабдор шахс билан келишган киши пора предметини мансабдор шахснинг столи устига қўяди, лекин жиноятдан ихтиёрий қайтиб дарҳол стол олдига қайтиб келади ва пора предметини олиб кетади.
Тамом бўлган суиқасдда шахс фаол ҳаракатлари билан жиноий оқибатнинг келиб чиқишини (объектив томонининг ривожлани-ши)ни тўхтата олмаса, унинг иложи бўлмаса ва шунга қарамай, оқибат келиб чиқса, жиноятдан ихтиёрий қайтиш деб топилмайди.
Масалан, қуролдан отиб, сўнг уни ҳаётини сақлаб қолиш юзасидан шахснинг барча ҳаракатларига қарамай ўлим юз берса, уйга ўт қўйиб юбориб, сўнг ўтни ўчиришга қарата қилинган барча ҳаракатларга қарамасдан ўтни ўчиришнинг иложи бўлмаса, жиноятдан ихтиёрий қайтиш деб бўлмайди.
Юқорида баён қилганимиздек, жиноят содир қилишдан ихтиёрий қайтиш жиноий жавобгарликни истисно қилади. Аммо айрим ҳолда шахс жиноятдан ихтиёрий қайтиш вақтигача бошқа жиноятнинг таркибининг барча аломатлари бўлган жиноятни содир қилади. Бундай ҳолда шахс ЎзР ЖК 26-моддаси 3-қисмининг мазмунига кўра, қилмишда қандай жиноят таркибининг белгилари мавжуд бўлса, ўша жиноятда айбланиб жавобгар қилинади. Масалан, шахс ғараз мақсадларда қасддан одам ўлдириш учун Ҳозирқонуний равишда тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш босқичида жиноий ниятдан воз кечади. Бундай ҳолда шахс одам ўлдиришга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш жиноятини содир этишдан қайтганлиги учун жавобгарликка тортилмайди. Аммо шахс жиноятга тайёргарлик қилиш вақтида қурол олганлиги учун Ҳозирқонуний равишда ўқ отар қуролни эгаллашда (ЎзР ЖК 247-моддаси) айблаб жавобгар қилинади.
Агар шахс шундай жиноятни содир қилиш мақсадида дўкондан болта ёки хўжалик пичоғи сотиб олиб, сўнг жиноят содир қилишдан ихтиёрий қайтса, умуман жиноий жавобгарликка тортилмайди. Чунки болта, хўжалик пичоғини сотиб олиш, сақлаш жиноят ҳисобланмайди.
Агарда жиноят иштирокчиликда содир қилиниб жиноятнинг бажарувчиси жиноят содир этишдан қайтса, иштирокчиликнинг ташкилотчиси, далолатчиси ёки ёрдамчиси, бажарувчиси содир қилиш мўлжалланган жиноятга суиқасд қилишда айбланиб жавобгар қилинади. Жиноятнинг ташкилотчиси, далолатчиси ёки ёрдамчиси жиноятдан ихтиёрий қайтса ва унинг ҳаракатлари туфайли жиноий оқибат келиб чиқмаган бўлса, у жиноятдан ихтиёрий қайтган деб жавобгарликдан озод қилинади. Бажарувчи эса, жиноятга суиқасд қилишда айбланиб жавобгар қилинади. Жиноятнинг ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчилари жиноятдан ихтиёрий қайтиб, жиноий оқибатнинг олдини олиш учун ҳаракат қилганларига қарамай (ўз кучлари ёки милицияга хабар бериб), жиноий оқибат келиб чиқса, уларнинг ҳаракатини жиноятдан ихтиёрий қайтиш деб топилмайди. Балки суд бундай ҳолатни жазо тайинлашда ҳисобга олади. Чунки жиноятдан ихтирий қайтиш қонунда назарда тутилган оқибат келиб чиққунча бўлган бўлиши керак. Шунга кўра, жиноят иштирокчиликда содир қилинганда ундан ихтиёрий қайтишдан алоҳида бир шахснинг жиноятдан ихтиёрий қайтиши фарқ қилади. Жиноят иштирокчиликда содир этилиб, ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчининг жиноятда ихтиёрий қайтиши дифференцияланган. Иштирокчилар ичида энг хавфлиси гуруҳнинг ташкилотчисидир. Ташкилотчи жиноятни ташкил қилади ва раҳбарлик қилади. Далолатчи жиноятга қизиқтиради, ёрдамчи эса жиноят содир этилишига шароит яратади. Жиноят иштирокчиларининг ҳар бирининг ҳаракат қилиш мазмуни бир хил бўлмай, ташкилотчи иштирокчилар ичида энг хавфли шахс ҳисобланади. Шунга кўра, қонунда бажарувчи жиноятдан ихтиёрий қайтганда бошқа иштирокчилари жавобгарликдан озод қилинмайди. Уларнинг қилмишида жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноятга суиқасд қилиш жиноят таркибининг белгилари бўлади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish