Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


Иш бўйича ҳукм чиқарилганидан кейин маҳкумнинг биринчи иш бўйича чиқарилган ҳукмгача яна бошқа жиноятда айбли эканлиги аниқланган тақдирда жазо тайинлаш



Download 3,18 Mb.
bet127/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

Иш бўйича ҳукм чиқарилганидан кейин маҳкумнинг биринчи иш бўйича чиқарилган ҳукмгача яна бошқа жиноятда айбли эканлиги аниқланган тақдирда жазо тайинлаш. Суд амалиётида шундай ҳодисалар бўладики, шахс бир неча жиноятларни содир қилади, дастлабки тергов органларига, шу жумладан судга содир этилган жиноятларнинг фақат биттаси ёки иккитаси маълум бўлиб, бошқалари маълум бўлмайди. Суд эса маълум бўлган ва тўла исботланган жиноят учун ҳукм чиқаради, маълум бўлмаган жиноят латент жиноят сифатида қолади. Айбдор содир қилган жиноятларнинг бир қисми учун ҳукм чиққанидан кейин шу ҳукмгача яна бошқа жиноятлар содир этганлиги аниқланса, жазо бир неча жиноятлар юзасидан тайинланадими ёки бир неча ҳукмлар юзасидан тайинланадими, деган савол туғилади.
Ушбу масала қонунда аниқ белгилаб қўйилиб, уни ҳар хил талқин қилинишига чек қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 3-қисмида бу қуйидагича ифодаланган: “Агар иш бўйича ҳукм чиқарилганидан кейин маҳкумнинг биринчи иш бўйича чиқарилган ҳукмгача яна бошқа жиноятда айбли эканлиги аниқланса ҳам жазо ўша тартибда (ЖКнинг 59-моддаси 1-қисми тартибида) тайинланади”, дейилади.
Демак, бу ерда шахс бир неча жиноятларни содир қилган бўлиб, улардан фақат судга маълум бўлган ва тўла исботланган жиноят учун ҳукм эълон қилинган вақтгача содир қилган жиноятлари назарда тутилмоқда. Бунда биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазо (асосий ва қўшимча)ни ўтаб бўлгунча шу ҳукмгача содир этилиб, лекин ҳукмдан кейин аниқланган жиноятлар тўғрисида айтилмоқда.
Қўқон шаҳар судида кўрилган А.нинг жиноят ишини мисол тариқасида келтириш мумкин. А. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасининг 2-қисми “а” бандида назарда тутилган (анча миқдордаги мулкни фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш) жиноятни содир қилганликда айбланиб уч йил муддатга ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинади. Жазонинг бир йил у икки ойини ўтаб бўлганидан кейин шу ҳукмгача яна ЖКнинг 169-моддасининг 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганлиги аниқланади.
Суд А.нинг содир қилган жиноятини 169-модданинг 2-қисми “б” банди билан тўрт йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, олдинги ҳукм бўйича тайинланган ахлоқ тузатиш ишини 61-модданинг қоидаларига асосланиб ҳар уч кунини озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига ҳисоблаб бир йил озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштиради ва 59-модданинг қоидаларини қўллаган ҳолда тўла қўшиш орқали беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни тайинлайди. А.нинг бир йил-у икки ой ахлоқ тузатиш ишини ўталган қисмини тўрт ой олти кун ҳисоблаб озодликдан маҳрум қилишнинг тўрт ой олти кун қисмини ўтаган ҳисоблансин, деб ҳукмда кўрсатилган.
Бизнинг фикримизча, суд А.га нисбатан жазо тайинлашнинг 59 ва 61-моддаларида белгиланган барча қоидаларига риоя қилган. Лекин суд ушбу масалани амалда тўғри ҳал қилган бўлсада, қонунда ноаниқлик мавжуд. Бу камчилик қуйидагилардир:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 3-қисмининг охирги жумласида “Бундай ҳолда жиноятлар мажмуи тариқасида суд томонидан тайинланган жазо муддатига биринчи ҳукм юзасидан жазонинг ўталган қисми қўшилади”, дейилади.
Албатта ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан, ҳам жазонинг ўталган қисмининг ўзини янги ҳукм бўйича тайинлашда жазога қўшиш ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Бу ерда ушбу модданинг таҳририни ишлаб чиқишда ёки нашр қилишда йўл кўйилган хато бўлиши мумкин. Бизнинг фикримизча, “жазо муддатига биринчи ҳукм юзасидан жазонинг ўталган қисми ҳам қўшилади”, деган мазмунда берилиши керак.
Таҳлил этилаётган қоида бўйича жазо тайинлаш биринчи ҳукм юзасидан тайинланган асосий ва қўшимча жазоларни ўтаб бўлгунча қўлланилади. Агарда шахс биринчи ҳукм бўйича тайинланган асосий жазони ўтаб бўлса ва фақат қўшимча жазоси ўталмай қолган бўлса, бундай ҳолда ҳам 59-модданинг 3-қисми қоидалари асосида жазо тайинланади ва кейинги ҳукм бўйича тайинланган жазога биринчи ҳукм юзасидан тайинланган жазонинг қолган қўшимча жазо қисмини қўшиб тайинлайди.
Агар биринчи ҳукм юзасидан тайинланган жазо тўла ўтаб бўлинганидан кейин жиноят аниқланган бўлса, ундай ҳолда 59-модданинг учинчи қисми тартибида жазо тайинлашга ҳожат қолмайди. Бунда агар ЖКнинг 64-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтмасдан аниқланган бўлса, ўша жиноятнинг ўзи учун жавобгар қилинади. Агар бу жиноят биринчи ҳукмдан олдин содир этилган бўлса, умумий асосларда жазо тайинланаверади. Агарда биринчи ҳукм бўйича содир этилган жиноятдан кейин содир этилган бўлса, суд 56-модданинг 1-қисми “н” бандига асосан оғирлаштирувчи ҳолат деб жазо тайинлаши мумкин.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish