Жан Жак Руссо француз файласуфи, ёзувчиси,педогоги,талантли мусиқашунос ва маърифатпарваридир. У 1712-1778 йилларда яшаб ижод этган. Француз адабиёти тарихига Ж.Ж.Руссо сентиментализм оқимининг асосчиси сифатида киради. Унинг «Юлия, ёки янги Элоиза» романи замондошлари орасида мисли кўрилмаган даражада муваффақият қозонади. Руссонинг бу романи эпстоляр (хат) жанрида ёзилган бўлиб, унда Речардсон ижодининг излари сезилиб туради. Романда табиий ахлоқ билан сохта одат анъаналари ўртасидаги зиддият кўрсатилади. Бу зиддиятнинг асл моҳияти севишганлар ўртасидаги ижтимоий тенгсизликдир. Ўша замон одатига кўра дворян қизи Юлянинг қуйи табақа вакили Сан Перга турмушга чиқиши қонун хилоф ҳисобланган. Шу сабабли Юля ўзининг қалб жавҳарига зид иш тутиб бахтли бўла олмайди Унинг бевақт ўлими ички азобларга чек қўяди. XVIII аср маърифатпарвар гуманистлари каби, Руссо ҳам шахснинг табиатан тенг ҳуқуқлилигини тан олади. Шу билан бирга, сентименталист Руссо учун эркин шахс сезгиси, табиатнинг ўз овози бўлиб, ҳақиқатнинг, эзгуликнинг ва гўзалликнинг мужассам тимсоли эди.
Пьер Огюстен Карон Бомарше маърифатчилик даврининг талантли драматурги, публицисти бўлиб майдонга чиқди. Бомаршенинг фаолияти, драматик ва публицистик асарлари учинчи табақа вакилларининг манфаатларини ёқлайди. Эски феодал тартибларга зарба бериб, янги, илғор ғояларнинг тантанаси учун хизмат қилади. Бомарше драматург сифатида «Севилиялик сартарош» (1775 й.), «Фигаронинг тўйи» (1780 й.) комедиялари билан шуҳрат қозонади. Драматург «Евгения» драмасига «Жиддий драматик жанр ҳақида тажриба» номли сўзбоши ёзиб, ўзининг саҳна асарларига бўлган талабларини илгари суради.
«Севилиялик сартарош» Бомарше мўлжаллаган Фигаро ҳақидаги трилогиянинг биринчи қисмидир. Асар воқеалари Испанияда кечади. Комедиянинг қаҳрамони эпчил, ақилли йигит Фигародир. У ёшлигидан бошлаб кўп қийинчиликларни бошидан кечиради, турли ишларни қилиб охири Севилия шаҳрига келиб сатарошлик қилади. Фигаронинг ёрдами билан граф Альмавива севган қизи Розинага уйланишига муаффақ бўлади.
Комедиянинг ҳар бир саҳнасида Фигаронинг ишбилармонлиги, чаққонлиги, халққа яқинлиги яққол кўриниб туради. У ҳар қадамда юқори табақа вакилларидан устун эканлигини намоиш қилб боради. Бу билан муаллиф ўзи ҳам мансуб бўлган учинчи табақа вакилларининг афзалликларини таъкидлайди. Асарнинг иккинчи қисмида, яъни «Фигаронинг тўйи» да қаҳрамоннинг сартарошликдан хўжайиннинг ишончли вакили даражасига бориб етганлигини эътироф этади. Граф Альмавива ҳалокатга маҳкум қилинган эски (дворян) задогонлар дунёсининг вакили, ахлоқсиз,енгилтак киши. Қонун ва ҳокимият граф томонида лекин Бомарше унга қарши ақилли шахсни қарама-қарши қилиб қўяди. Сюзанна, графиня ва Фигаро бирлашиб Альмавиванинг кирдикорларини ошкор қиладилар.
Франциядан кейин Германияда шакиллана бошлаган маърифатчилик адабиётининг илк вакиллардан бири
Do'stlaringiz bilan baham: |