1.Ишни олдиндан топширинг. Иш режасини тузган заҳотингиз кимга, нимани топширишни белгилаб олинг.
2. Ходимларингизнинг имконият ва қобилиятларини ҳисобга олиб иш топширинг.
3. Шунингдек ходимларингизни руҳлантириш ва мотивациялаш-фаолиятга ундаш заруриятидан келиб чиқиб иш топширинг.
4. Ишни иложи борича тўласича топширинг, уни майдаламанг.
5. Ходимингизга гап алоҳида ҳодиса ёки узоқ муддатли иш топшириш ҳақида бораётганлигини тушунтиринг
6. Бир хил вазифаларни иложи борича ҳар доим битта ходимга топширинг.
7. Ходимингиз вазифани зиммасига ола олишига ва хоҳлашига ишонч ҳосил қилинг.
8. Битта ишни бир-бирига билдирмасдан иккита ходимга топширишдан эҳтиёт бўлинг.
9. Ходимга иш билан бирга уни бажариш учун барча ваколат ва ҳуқуқни ҳам беринг.
10. Ходимингизга вазифаси ҳақида имкони борича тўлароқ ва аниқроқ йўл-йўриқ ва маълумот беринг ва топшириқни тўғри тушунганлигига ишонч ҳосил қилинг (ходим вазифани баён қилишда нимани тасаввур қилганингизни эмас, нима деган бўлсангиз шуни бажаради, холос).
11. Вазифанинг мазмун ва мақсадини тушунтиринг.
12. Катта ва муҳим вазифаларни буйруқ билан, керак бўлса ёзма ҳолда топширинг.
13. Янги ва мураккаб вазифалар ҳақида 5 босқичли метод билан кўрсатма беринг:
а) ходимни тайёрлаш;
б) вазифани тушунтириш;
в) ишни қандай қилишни кўрсатиш;
г) кейинги бажаришни назорат остида ходимга ишониш ва уни тўғрилаш;
д) ишни тўласича ходимга ўтказиш ва фақат натижасини назорат қилиш.
14. Ходимингизга унга топширилган вазифани муваффақиятли бажаришини таъминлаш мақсадида касбий таълим имкониятини беринг.
15. Ходимга иш билан боғлиқ ҳар қандай керакли маълумотни олишига ижозат беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |