Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Ўртача таъмирлаш техник мазмуни, мураккаблиги, бажариладиган 
иш ҳажми ва даврийлигига кўра, капитал таъмирлашдан фарқ қилади ҳамда 
сарфланувчи маблағ, вақт ва кучни нисбатан камроқ талаб этади. Жорий 
таъмирлаш каби у ҳам машина ёки ускунадан фойдаланувчи корхонанинг 
ўзида амалга оширилиши мумкин. 
Жорий таъмирлашда  асосан асбоб-ускуналар тозаланади, мойланади, 
текширилади, майда камчиликлари бартараф қилинади, яъни ускуналарнинг 
фойдаланишга доимий тайёрлиги таъминланади. 
 
7.5. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий кўрсаткичлари 
Асосий воситаларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат 
унумдорлигига бевосита таъсир этувчи қисми актив асосий воситалар деб 
аталади (машиналар, ускуналар ва шу кабилар), билвосита таъсир этувчи 
қисми эса пассив асосий воситалар (бинолар, иншоотлар) деб аталади. 
Асосий воситалар таркибида актив ва пассив турлари салмоғи турли 


141 
тармоқларда фарқланади. Асосий фондларни пассив қисми салмоғи қўйидаги 
соҳаларда юқори бўлади: озиқ-овқат, тикувчилик, гўшт, сут саъноати, 
қурилиш материаллари ва ёқилги саноатида. Қўйидаги саноат корхоналарида 
асосий фондларни актив қисми салмоғи юқори: тўқимачилик, химия, нефтни 
қайта ишлаш саноатлари, электро энергия, машинасозлик комплексларида. 
Асосий фондлардан фойдаланишни баҳолашда фонд самарадорлиги 
даражаси ва фонд сиғими умумий иқтисодий кўрсаткичлар бўлиб 
ҳисобланади. 
Фондларнинг самарадорлиги даражаси асосий фондларнинг бир сўмига 
ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорини билдиради. Уни қуйидаги формула 
билан ҳисоблаб чиқиш мумкин. 
бунда: Фс - фондларнинг самарадорлик даражаси; 
Ям - товар ёки соф маҳсулот ҳажми, сўм; 
Аф - асосий ишлаб чиқариш фондларининг йиллик ўртача қиймати, сўм. 
Асосий ишлаб чиқариш фондлари самарадорлик кўрсаткичининг 
ортиши ишлаб чиқариш фондларидан яхши фойдаланганликдан дарак 
беради. 
Фонд сиғими асосий ишлаб чиқариш фондининг самарадорлик 
даражасига тескари кўрсаткич бўлиб, қуйидаги формула билан аниқланади: 
Фонд сиғими деб, бир сўмлик ялпи маҳсулогга тўғри келаётган асосий 
фондлар қийматига айтилади. 
Фонд самарадорлиги ўсиб бориши учун меҳнат унумдорлигининг ўсиш 
тезлиги фонд билан таъминланиш ўсишидан юқори бўлиши керак. 
Фонд билан таъминланиш ишлаб чиқаришнинг асосий фондлар билан 
таъминланганлик даражасини ифодалайди, у эса қуйидаги формула билан 
аниқланади: 
Бу ерда: Фт — фонд билан таъминланганлик; 
Аф – асосий фондлар қиймати; 
Ссх – саноат ишлаб чиқариш ходимларининг умумий сони. 
Фонд самараси, фонд билан таъминланганлик ва меҳнат унумдорлиги 
кўрсаткичлари бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқдир, яъни 
Бунда: Му - меҳнат унумдорлиги, сўм. 


142 
Асосий фондларни эскириши уларнинг сифат холатини ифодалайди ва 
қуйидаги формула билан аниқланади: 
 
Бунда: Мх – асосий фондларни ишлатилишининг ҳақиқий муддати, йил 
ҳисобида; 
Мн - асосий фондларнинг нормативдаги хизмат қилиш муддати, йил 
ҳисобида. 
Шуни таъкидлаш керакки, фонд самарадорлиги даражаси ишлаб 
чиқарилган маҳсулотга, ишлаб чиқариш ҳажми асосий фондларнинг фаол ва 
суст қисмларидан қандай фойдаланаётганлигига боғлиқдир. Шу мақсадда 
машина ускуналардан экстенсив ва интенсив фойдаланиш кўрсаткичлари 
қўлланилади. 
Экстенсив фойдаланиш деганда, машина ускуналардан қанча муддат 
фойдаланганлик, сменалик коэффициенти (суткасига ишлаш соатлари 
оширилиши, машина ускуналарининг бир текис ишлаган кунлари миқдори 
кўпайтирилиши, сменалараро бекор туриб қолишларнинг қисқартирилиши) 
тушунилади. Бу эса экстентив (иш вақтида) фойдаланиш коэффициенти 
(Кэкс) орқали ифодаланади: 
 
бунда: Ак – асосий ишлаб чиқариш фондларининг корхона балансига 
ўтган вақтдаги календар вақти, сана; 
Ан – асосий ишлаб чиқариш фондларининг корхона балансига ўтган 
вақтдаги календар вақти, соат. 
Интенсив фойдаланиш коэффициенти қуйидагича аниқланади. 
 
Бунда: Вх - вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг амалдаги 
ҳажми; 
Вн - худди шу даврда белгиланган техникавий норма ёки режа бўйича 
маҳсулот ҳажми. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish