Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти


ЛАНДШАФТ ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ



Download 2,49 Mb.
bet11/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

ЛАНДШАФТ ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
Ландшафт ёки географик комплекй ҳақидаги таълимотнинг асосчилари машҳур немис олими А.Гумбольдт (1769—1859 йй.) ва буюк рус олими В.В.Докучаевдир (1846—1903 йй.). Лекин ландшафтшунослик фан сифатида мамлакатимизда Советлар ҳокимияти даврида шаклланди.
Қадимги халқларнинг табиат билан муносабати, табиий ресурслардан фойдаланишдаги фаолияти туфайли табйий комплексларни характерловчи чўл, дашт, ўрмон, тўқай каби иборалар вужудга келдики, булар турли типдаги ландшафтларни англатади. Масалан. чўл деганда кишилар ўсимликлар дунёсига камбағал бўлган ўлкаларнигина тушуниб қолмасдан, чўл табиатининг ўзига хос хусусиятларини, яъни иқлимининг қуруқ ва континентал зканини, тупроқ қоплами ва ҳайвонот дунёсини ҳам тушунадилар.
Тарихий тараққиётнинг маълум босқичида хўжаликни юргизиш, маҳаллий табиий шароит ва ресурслардан тўлиқ ва ҳар томонлама фойдаланиш территорияларни районлаштириш эҳтиёжини туғдирди. Бундай эҳтиёж Россияда XВИИИ асрнинг охирида капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши ва хўжалик ихтисослашувининг чуқурлашуви натижасида кучайди. Россияда бир бутун умумий назарияга асосланган бўлмасада, табиий районлаштиришга доир анча ишлар қилинди.
Ҳар қандай илмий назария ўзидан олдинги фан ютуқлари асосида майдонга келади. Илмий ландшафтшуносликнинг вужудга келиши учун бир қанча шартшароитларнинг бўлиши зарур эди: 1) планетамизнинг шакли, ҳажми ва ҳаракати ҳақида аниқ тушунчаларга эга бўлиш; 2) қуруқлик билан сувликларнинг нисбати, Ер юзаси шаклларининг асосий хусусиятлари, иқлим, ер ости ва усти сувлари, тупроқ, ўсимлик қоплами ҳамда ҳайвонот дунёси ҳақида етарли маълумотлар бўлиши; 3) Ердаги табиий ҳодисаларнинг физик, химик ва биологик қонуниятларини аниқ билиш зарур эди. Бошқача қилиб айтганда, ландшафтшунослик ва илмий географиянинг юзага келиши учун маълум миқдорда фактик ва картографик материаллар бўлиши ҳамда табииёт фанлари етарли даражада ривожланган бўлиши зарур. Ана шундай шароит ўтган асрнинг охирларида вужудга келди.
Ер шари турли қисмларининг табиати ҳақидаги географик тасаввурлар XВ аср охиридан—уйғониш ва Буюк географик кашфиётлар давридан бошлаб кенгайди ва материаллар тўпланди. Ҳозирги замон табииёт фанлари ҳам худди ана шу вақтдан ривожлана бошланди.
Ландшафт ҳақидаги таълимот география фанининг айрим тармоқлари — иқлимшунослик, геоморфология ва ҳоказоларнинг илмий асосга қўйилиши ва ривожланиши билан боғлиқ. Ландшафтшунослик учун биогеография ва тупроқшунослик фанларининг аҳамияти ҳам катта бўлди. Биогеограф ва тупроқшунослар жонли ва жонсиз табиат ўртасидаги ўзаро мураккаб алоқаларни кашф этдилар ва географик умумлашмаларгача (синтезгача) етиб бордилар. Лекин, бу фанлар мустақил фан тармоқлари сифатида XИX асрнинг охирларидан ривожлана бошлади. Ҳозирги замон табиий географиясининг ривожланиши ҳам худди шу даврдан бошланган.
В. В. Докучаевнинг географик ғоялари ва ландшафт ҳақидаги таълимотнинг вужудга келиши. В.В.Докучаевнинг илмий мероси кўп қиррали ва жуда бойдир. Лекин географиянинг бундан кейинги ривожланиши учун В. В. Докучаев томонидан асос солинган илмий тупроқшунослик ва унинг тупроқни махсус табиий ҳосила эканлиги ҳақидаги кашфиёти катта аҳамиятга эга бўлди. Докучаевнинг дастлабки асарлари босилиб чиққунға қадар тупроқни ер юзасидаги тоғ жинсларининг энг устки, нуроқ қатлами ёки ҳайдаб экин экиладиган оддий қатлам деб қаралар эди. Чет эл географлари, ҳатто А. Гумбольдт ҳам, тупроқни тоғ жинсларидан фарқ қилмаганлар ҳамда уни махсус табиий комплексдеб тушунмаганлар. Докучаев фикрига кўра, тупроқ бошқа ҳамма географик омилларнинг биргаликда таъсири билан вужудга келган ҳосила бўлиб, географик комплекснинг аниқ ифодасй, маҳсулоти ва унинг кўзгусидир. Географик комплекслар ҳақидаги тасаввур тупроқсиз тўлатўкис тасаввур бўла олмайди.
Докучаев тупроқ хусусиятларини ўрганиб, географик комплекс ҳақидаги ғояни илгари сурди.
Докучаев табиий ҳодисаларнй алоҳида олиб ўрганишни тарғиб қиладиган метафизикларга қарши фақат назариётчи сифатидагина эмас, йирик амалиётчи сифатида ҳам курашди. Унинг бутун илмий фаолияти қишлоқ хўжалиги масалалари билан ва илмий ғоялари дашт зонасини ўрганиш, бу ерда қурғоқчиликка қарши кураш, деҳқончиликнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш билан узвий боғланган. Табиий ҳодисаларни бошқариш учун табиатни бир бутун ҳолида, унинг барча элементларини биргаликда ўрганиш зарурлигини Докучаев қайтақайта таъкидлади. У ана шундай принципни қўллаб, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини табиий зоналар бўйича тўғри юритишнинг географик асосларини ишлаб чиқди.
В. В. Докучаев муайян территорияларнинг табиий шароитини комплекс ўрганиш принципини дунёда биринчи бўлиб амалга оширди. У дастлаб 1882—1886 йилларда Нижний Новгород губернасида, 1888—1898 йилларда эса Махсус дашт экспедициясини ташкил этиб, Россия текислигининг дашт зонасида комплекс тадқиқот ишлари олиб борди.
Бу экспедициялар янги тоифадаги географтекширувчиларнинг ҳақиқий мактаби бўлди. Худди шу даврда география фанида илғор материалистик ғояни тарғиб қилган Докучаев география мактаби ташкил топа бошлади.
Докучаев география мактаби мамлакатимизда Н. М. Сибирцев, А. Н. Краснов, Г. Н. Висоцкий, К.Д.Глинка, Л. С. Берг, С.Ф.Морозов, В. И. Вернадский, С. И. Панфильев, С. С. Неуструев, Б. Б. Полинов каби буюк фан арбобларини етиштириб берди. Докучаев ва унинг издошлари ўтган асрнинг охиригача халқ тажрибаср ва табиатшунослик фани тўплаган географик фикрларни ижодий ривожлантирдилар.
Уз ижодий умрининг охирларида Докучаев жонли ва жонсиг табиат компонентлари ўртасидаги нисбат ҳамда ўзаро алоқалар, уларнинг ривожланиш қонунлари ҳақида махсус фан бўлиши керак деган фикрга келди. Лекин у бу фанни ривожлантиришга улгура олмади. Докучаев томонидан 1898—1900 йилларда эълон қилинган қатор мақолаларда баён этилган табиат зоналари ҳақида таълимот ана шу махсус фаннинг бошланиши, муқаддимаси бўлди. Докучаев зоналликни бутун дунё қонунияти сифатида биринчи бўлиб талқин қилди. Ҳар бир табиий, яъни табиийтарихий зона қонуний табиий комплекс бўлиб, унда жонли ва жонсиз табиат ўзаро узвий боғланган ва бирбирларини тақозо қилиб туради. Зоналар ҳақидаги бундай тушунча, гарчи Гумбольдт билан Северцов шундай тушунчага яқинлашиб қолган бўлсаларда, Докучаевдан олдин ўтган олимларда учрамайди.
Докучаев кашф қилган янги фан (ландшафтшунослик) ўз номи билан аталмаган бўлсада, лекии унинг ўқувчилари ўша вақтдаёқ бу фан географиянинг ҳақиқий моҳиятини ташкил этишини тушуниб етган эдилар. Докучаев вафотидан сўнг Л. С. Берг унинг табиийтарихий зоналари аслида ландшафт зоналари эди ва у асослаб бермоқчи бўлган фан эса ландшафтлар географияси эди, деб ёзди.
А. Н. Краснов ўз устози Докучаев изидан бориб, 1895 йилда география табиий комплексларни ўрганиши зарур, деган хулосага келди ва ана шундай комплекслар қаторига у дашт, чўл ва шу кабиларни киритди. Сўнгра Краснов Ер шарининг йирик географик комплексларига қисқача таъриф берди. Красновнинг географик комплекслари умуман олганда Докучаев зоналарига мос келади.
Г. Ф. Морозов Докучаев география мактабининг кўзга кўринган вакилларидан бири эди. У ўзининг география ҳақидаги таълимотларида географиянинг айниқса тадрижий тараққиёт характерини ва амалий аҳамиятини қайд қилди.
Назариянинг ривожланишини ҳаёт талабларига мослашга интилиш Докучаев мактабининг характерли хусусиятидир, Географик комплекс ҳақидаги таълимотга асосланиб, Докучаев ва унинг издошлари ерларга қишлоқ хўжалиги нуқтаи назаридан баҳо бериш, қурғоқчиликка қарши кураш, ўрмончшшк ҳамда даштларда ўрмон барпо қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқдилар.
Докучаев ишлаб чиққан зоналлик принципи қишлоқ хўжалигининг турли соҳалари ва ўрмончилик масалаларини ишлаб чиқишда катта аҳамият касб этди ва Октябрь революциясигача бўлган даврдаги табиий географик районлаштиришга асос бўлди.
Ландшафт ҳақидаги таълимотнинг вужудга келиши географик комплекслар ва табиат зоналари тўғрисидаги Докучаев ғояларини ривожлантиришда қўйилган улкан бир қадам бўлди. Ландшафтшуносликнинг вужудга келиши табиатшунослик фанларининг ривожланиши тарихида қонуний бир босқичдир. Ландшафт ҳақидаги илмий тушунча Г. Н. Висоцкий, Г. ф. Морозов, Л. С. Берг, А. А. Борзов, Р. И. Аболин каби қатор текширувчилар томонидан 1904—1914 йиллар орасида деярли бир вақтда, лекин мустақил равишда баён этилди. Бу ҳол ўша вақтга келиб, ландшафт ҳақидаги таълимотнинг етилиб қолганлигини кўрсатади.
Фанга «ландшафт» тушунчасини биринчи бўлиб Л. С. Берг киритди. У 1913 йилда географиянинг предмети ландшафт бўлиши керак, деган фикрни аниқ баён этди. Берг ўша вақтда ландшафтни ер юзасининг тузилиши, иқлим, ўсимлик ва тупроқ қоплами биргаликда ҳосил қилувчи ва Ернинг муайян зонаси доирасида типик равишда такрорланиб турувчи табиий область деб таърифлади. Шу билан бирга у ландшафт билан табиат зоналари ўртасидаги нисбатни тушунтириб, зоналар бир хил ландшафтлар энг кўп тарқалган областлардир деди ва уларни ландшафтлар зоналари деб атади.
Географик ландшафт принципи асосйга ҳурилган илмИй ўрмончиликнинг асосчиси бўлган Г. ф. Морозов ҳам Л. С. Берг ғояларига яқин фикрни айтган. У биринчи бўлиб ўрмонни «географик ҳодиса», географик комплексларнинг махсус типи деб қаради.
Морозовнинг яқин маслакдоши, дашт ўрмончилиги, тупроқшунослик, геоботаника ва гидрология каби қатор географик фанлар соҳасида иш олиб борган Г. Н. Висоцкий 1904 йилдаёқ ландшафт ҳақидаги тушунчани баён қилиб, ландшафтни «жой» (местность) ёки «табиий округ» деб атади. «Жой»ларнинг ўзига хос асосий белгиси улар экологик шароитларининг ҳар хиллигидир, «жой»лар бирбиридан ўсимлик ўсадиган жой типлари мажмуининг хусусиятлари билан фарқ қилишини ҳам кўрсатиб ўтди. Шундай қилиб, ландшафт морфологияси ҳақидаги ғояни биринчи марта Г. Н. Висоцкийнинг. бу мулоҳазаларида учратамиз, у фитотопологик (ёки ҳозирги тушунча бўйича ландшафт) карталари яратишга доир фикрларини ҳам айтган. Бундай карталар, унинг фикрича,. қишлоқ хўжалигини тўғри юргизишнинг илмий асослари бўлиб хизмат қилиши лозим эди.
П. И. Броунов 1910 йилда географиянинг ўрганиш предмети доим бирбири билан туташиб ва ўзаро таъсир этиб турувчи литосфера, гидросфера, атмосфера ва биосферадан иборат «Ериинг ташқи қобиғи» бўлиши керак, деган фикрни айтди. У аиа шу ўзаро таъсирни ўрганиш табиий географиянинг асосий вазифаси ва унинг мустақил фан эканини исботлайдиган омил деб таъкидлади.
Броуновнинг бундай илмий ғоялари ўша вақтда қенг тарқалмади ва қўллабқувватланмади, шунйнг учун ҳам географик , ландшафт билан умумий географик тушунча ўртасида маълум узилиш пайдо бўлди. Ҳатто Л. С. Берг ҳам ландшафтшунослик бу географиянинг ўзйдир, умумий ер билими эса махсус геоғрафия фани эмас, деган. Баъзи географлар (Д. Н. Анучин, А. А. Борзов, А. Н. Краснов) умумий ва хусусий географик қонунларни ўрганиш зарурлигини таъкидладилар, лекин улардан ҳеч бири бу икки йўналишни амалда умумлаштириб бера олмади. Умумий ва маҳаллий географик қонуниятлар нисбатини тушунишга Р. И. Аболин жуда яқинлашди. Унинг фикрига кўра, рельеф, грунт, тупроқ, ўсимлик ва бошқа компонентлар бирбирлари билан шу даражада боғланган ва ўзаро таъсир зтиб турадики, натижада улар ягона ҳамда биргаликда мураккаб географик ҳодисани, экватордан қутбларгача бўлган қуруқликларни эгаллаб ётган ҳосилани — эпигенемаларни ҳосил қилади. «Эпигенема»лар ёки комплекс ландшафт қобиғи кенглик зоналлигига мос ҳолда «эпизона»ларга, жойнинг геологик тарихига боғлиқ бўлган ҳолда эса «эпиобласт»ларга бўлинади. Ҳар бир областъ доирасида маҳаллий табиий шароитларнинг ўзига хослиги оқибатида турли «эпитип»лар (масалан, ботқоқлик) вужудга келади. Ниҳоят, Аболин Ер юзасининг бир хусусиятга эга бўлган бўлинмас майдонларини «эпиформа» деб атайди.
Шундай қилиб Аболин Ер юзасини юқоридан қуйигача— ландшафт қобиғидан оддий географик комплексларгача бўлгаи бўлинишининг географик системасини баён этди. У ўзининг бу фикрларини ботқоқлик ландшафтларининг келиб чиқишига қараб классификация қилишда амалда тадбиқ қилди. Лекин, Аболин системаси умумий географик жиҳатдан ишлаб чиқилмай қо. либ кетди ва бунинг устига у географларга етарлича маълум бўлмай қолди.
География фаюшинг Улуғ Октябргача бўлган ривожланиши ҳақидаги фикрларини умумлаштириб, қуйидагича хулоса қилиш мумкин: ҳозирги замон табиий географияси ландшафт ҳақидаги тушунчалар асосида таркиб топди. Бу тушунчаларнинг методологикСаҳамияти шундан иборат бўлдики, улар табиий комплекслар тўғрисидаги ҳамда ўзаро таъсир этиш ҳақидаги ғояларни метафизик ва идёалистик назария таъсиридан халос бўлишига ҳамда табиий географияда ва у билан бирга бошқа табиий фанларда диадектикматериалистик дунёқарашнинг мустаҳкамланишига олиб келди. Ландшафт ҳақидаги тушунча табиатшунослар орасида Октябрь революциясидан олдинги даврдаёқ кенг тарқала бошлади, лекин ландшафт ҳақидаги тўлиқ маънодаги таълимот у вақтда ҳали ишлаб чиқилмаган эди.
СССРда ландшафтшуносликнинг ривожланиши. Октябрь революциясидан сўнг мамлакатимизда географиянинг ривожланиши янги босқичга қадам қўйди. Табиий ресурсларни ўрганиш қатъий план асосида олиб борила бошлади ва умумдавлат иши бўлиб қолди. 1920 йилларнинг бошиданоқ кам ўрганилган чекка ўлкалар ва автоном республикаларнинг территориясини ўрганиш учун йирик экспедициялар ташкил этила бошлади.
Революциядан илгари Россияда илмий ихтисос сифатида география бўлмаган, у вақтдаги географлар бу фанни ўзича ўрганган мутахассислар бўлиб, география билан йўлйўлакай шуғулланганлар. 1918 йилда Совет ҳукуматининг қарори билан Ленинградда биринчи география олий ўқув юрти — География институтига асос солинди. Бундан кейин кўпгина университетларда география факультетлари ташкил этилди. СССР Фанлар Академияси, иттифоқдош республикалар фанлар академиялари қошида ва университетларда география илмий текшириш муассасалари барпо этила бошланди. Булар, шунингдек география назариясининг диалектик материализм асосида қайта ишлаб чиқилиши ландшафтшуносликнинг бундан буёнги ривожланишига асос бўлди.
Совет ландшафтшунослигининг 1920 йилларни ўз ичига олувчи биринчи даврида, янги йирик назарий хулосалар қилинмаган бўлсада, территориал тадқиқот ишлари тажрибасида ландшафт теяси кенг қўлланила бошланди. Турли фан вакилларининг иштирокида ўтказилган бундай тядқиқот ишлари табиий географик комплексларни ажратиш ва ўрганиш зарурлигини тасдиқлади ҳамда ландшафт ҳақидаги таълимотни бойитди.
Қишлоқ хўжалиги учун янги ерларни ўзлаштириш, мелиорация ва бошқа амалий мақсадларда жойларда ўтказилган тадқи. қотлар натижасида дастлабки ландшафт карталари тузилди. Бундай карталар Б. Б. Полинов, И. В. Ларин ва Р. И. Аболин ташаббуси билан тузилди. Бундай ландшафт карталари йирик ва ўрта масштабли бўлиб, асосан дала шароитида ландшафтларнинг картага туширилиши йўли билан, яъни территорияларнинг табиий географик омиллари —рельефи, тоғ жинслари, тупроқлари ва ўсимликлари билан фарқ қилувчи майдонларини бевосита жойнинг ўзида ажратиш йўли билан тузилди. Шу даврдаги ҳамма ландшафт карталари амалий мақсадлар учун тузилган эди. Б. Б. Полинов бундай амалий тадбирлар албатта илмий жиҳатдан ландшафт карталарига таянйши лозимлигини таъкидлади. Бундай карталарнинг ҳар бир контури табиий шароитнинг бирбири билан ўзаро боғланган қатор кўрсаткичларини акс эттиради, ландшафт карталарида шу табиий шароитлар умумлаштирилади.
Дастлабки ландшафт карталари махсус ландшафт тадқиқотларининг натижаси бўлмай, улар хўжалик талаби билан тасодифан пайдо бўлган кррталар эди. У даврда ландшафт карталари тузиш ишлари ўзаро келишилмаган ва бир бутун илмий планга асосланмаган ҳолда олиб борилганлиги сабабли бу карталар мазмун жиҳатдан хилмахил бўлган.
Далада ландшафт карталарини бевосита тузиш вақтида табиий комплексларнинг хилмахиллиги маълум бўлди ва, натижада ландшафтнинг турли босқичдаги бирликларини аниқлаб олиш эҳтиёжи туғилди. Шу билан бирга йирик масштабли ландшафт карталарини тузишда ўрганилиши зарур бўлган объект жойдаги энг оддий географик комплекслар бўлиши кераклиги аниқланади. Бу оддий географик комплексларни Б. Б. Полинов билан И. М. Крашенинников элементар ландшафт, И. В. Ларин эса микроландшафт деб атадилар.
Халқ хўжалигини планлаштириш, миллий автономияларни вужудга келтириш ва мамлакатимизнинг маъмурий жиҳатдан қанта бўлиниши табиий географик районлаштириш соҳасидаги ишларнинг жойланишига таъсир зтди. Совет ҳокимиятининг дастлабки 10 йили давомида иттифоқдош республикалар, губерналар ва областларни районлаштиришга доир бир қанча схемалар вужудга келди. Лекин бу даврдаги ишларнинг кўпчилиги тажриба тариқасидаги ишлар бўлиб, умумий бир назарияга асосланмаган эди. С. С. Неуструев (1918 й) Л. С. Бергнинг географнк ландшафт назарияси асосида тузган собиқ Оренбург губернасининг табиийгеографиксхемаси ўша даврдаги энг мукаммал иш эди.
Табиий географик районлаштириш ва территориянинг табиий Уеографик бўлиниши қонуниятлари ҳақидаги таълимотнинг ривржланишида хусусийлик принципини, яъни меридионал иқлимий ва геоморфологик, тектоник тафовутларни ҳисобга олиш зарурлиги принципини жорий этиш катта аҳамиятга эга бўлди. Бу принцип Россияни районлаштиришнинг эски схемаларини тўлдириш вауларга аниқлик киритишга имкон берди,тадқиқотчилар олдига эса районлаштиришда фақат зоналлик хусусиятларини ҳисобга олиб қолмасдан, азоналликни, яъни хусусий хоссаларни ҳам ҳисобга олиш талабини қўйди.
20йилларнинг охирида Урта Осиёда ҳам комплекс географик тадқиқотлар ривожлана борди. Бунда Урта Осиё (ҳозирги Тошкент) давлат университети олимларининг хизмати айниқса катта бўлди. Иирик совет олими Р. И. Аболин 1928—30 йилларда Жанубий Қозоғистондаги кўпгина ерларнинг комплекс тупроқ— ўсимлик карталарини тузди. Бу карталар дастлабки совет ландшафт карталарининг намунасидир. Чўл ҳақидаги географик таълимотни муваффақиятли ривожлантирган эколог олимлар Д. Н. Кашкаров ва Е. П. Коровинлар ҳам Урта Осиё ландшафтларини ўрганишга салмоқли ҳисса қўшдилар1.
Совет ландшафтшунослиги ривожланиш тарихининг бундан кейинги даври 1930—1940 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда. далада ўтказилган тадқиқотлар муҳим халқ хўжалиги масалаларини ҳал қилишда ландшафт методларини қўлланишнинг қулай йўллари борлигини тасдиқлади. 30йилларда СССР территориясидаги емхашак бойликларини ҳисобга олиш бошланди. Бу ишларнинг кенг масштабда олиб борилиши кўплаб фактик материалнинг тўпланишига олиб келди, ана шу материалларга асосланиб Л. Г. Раменский. ландшафт назарияси соҳасида бир қанча хулосалар қилди. Ландшафт ҳақидаги таълимотнинг асосий қисмлари чўл ва дашт ерлардаги қум массивларини ҳамда тундрани ўрганишда тадбиқ қилина бошланди, Шунга қарамасдан ландшафт тадқиқотлари методларинииг ривожланишида катта силжиш бўлмади.
Бу даврда географларнинг методологик ва назарий масалаларга қизиқиши кучайди ҳамда методологик мунозаралар бошланди. Бунга сабаб шуки, мазкур даврда юқори малакали совет географлари вужудга келди ва улар географиянинг мазмуни ва вазифаларини диалектик материализм нуқтаи назардан туриб ўрганишга киришдилар.
1931 йилда Л. С. Бергнинг «Совет Иттифоқининг географик зоналари» номли асарининг биринчи жилди босилиб чиқди. Бу асарнинг кириш қисмида Л. С. Берг ландшафт ҳақидаги таълимотнинг асосларини системали баён этишга ур.инган. Шунингдек, у ландшафтга берган илгариги таърифига аниқлик киритди ва уни тўлдирди, ландшафт билан унинг компонентлари орасидаги ўзаро таъсирларни кўрсатди. Л. С. Берг бу асарида ландшафтни кенг маънода тушунади; у ландшафтга мисол қилиб, у ёки бу зона доирасида қонуний такрорланиб келувчи типологик оддий географик комплексларни (ботқоқлик, елзор, қум, тепалар ва ҳоказолар) ҳам, такрорланмайдиган мураккаб (индивидуал) комплексларни ҳам келтиради.
Л. С. Бергнинг асари ландшафт ҳақидаги таълимотни ривожлантириш учун анча вақтгача асос бўлиб келди. Лекин, ландшафтнинг икки хил (индивидуал ва типологик) талқин қилиниши ла.ндшафтшуносларнинг кейинги ишларида ўз аксини топди. Баъзи ландшафтшунослар ландшафтни ўрганишда умумийлик. (типологик) принципини асос қилиб олиб, лавдшафт тушунчасига.типологик нуқтаи назардан қаради ва ландшафтни «тўр» тушунчасига эга, яъни «территориянинг типи» деб тушунтирдилар .Бунда қаерда учрашидан қатъи назар территориянинг бирбирига ўхшаш участкалари бир типга киради. Масалан, А. Н. Пономарёвнинг фикрича дашт зонасидаги қайин ва тоғтерак ўсган барча пастқам ерлар бир ландшафтни ҳосил қилади.
Бундан ташқари, ландшафтни регионал хусусиятга эга деб қаровчилар ҳам вужудга келди. Ландшафтнинг регионал хусусиятга эга эканини биринчи бўлиб Л. Г. Раменский асослаб берди. Бу олим ландшафтни турли хил, лекин қонуний равишда ўзаро боғланган ва бир бутун система сифатида ривожланувчи оддий табиийцкомплекслардан ташкил топган мураккаб территориал система эканлигини кўрсатди. Оддий табиий комплексларни Раменский эпифация деб атади; улар бир ландшафт доирасида турли хил жойларда (бир хил қияликка; рельеф шаклига, экспозицияга эга бўлган ерларда) таркиб топади ва бир хил экологик шароитга ҳамда бир хил биоценозга эга бўлади.
Раменскийнинг фикрича, ҳар бир ландшафтда қуйидаги умумий хусусиятлар бўлади: 1) ер юзасининг қонуний равишда бир хил бўлакларга бўлиниши ва уларга мос келувчи эпифацияларнинг мавжудлиги; 2) зпифация комплексларининг вужудга келиши ва ривожланишидаги умумийлик; 3) эпифацияларнинг ўзаро узвий боғланганлиги ва доим ўзаро таъсир этиб туриши; 4) бутун комплекс учун асосий қонуниятнинг умумийлиги.
Л. Г. Раменский рельефнинг бир хил шаклларидаги фациялардан таркиб топувчи оралиқ территориал бирлик бўлган урочишче терминини фанга киритди. Шундай қилиб, Раменский ишида ландшафт морфологиясининг асосий принципларини учратамиз.
Л. Г. Раменский ишлаб чиққан ландшафт тушунчаси географларнинг асосий эътиборини ландшафтнинг ривожланишига, унинг таркибий қисмларининг бир бутунлигига, турли жойларда — сув айирғичда, ён бағирда, водийда ва ҳ. к.да ўрнашган к.исмларининг ўзаро боғлиқлигига, бинобарин, иссиқлик, нам, минерал ва органик моддаларнинг қайта тақсимланиши жараёнига қаратишга мажбур қилади.
Ландшафтга морфологик жиҳатдан ҳар хил бўлса ҳам, лекин келиб чиқиши жиҳатидан ягона бўлган бир бутун ва ўзига хос территория сифатида қарашни С. В. Калесник ривожлантирди. У А. А. Григорьев асослаб берган Ернинг географик қобиғи ҳақидаги таълимотдан фойдаланиб ва уни ривожлантириб, ҳар бир ландшафтнинг такрорланмайдиган хусусиятга эга зканлигини ва географик қобик; билан ҳар жиҳатдан узвий боғланганлигини кўрсатди. С. В. Калесник ландшафтларни бевосита жойнинг ўзида ўрганиш ва картага тушириш асосидагина уларни чегаралаш мумкин деб таъкидлайди.
Совет ландшафтшунослиги урушдан кейинги даврда ландшафтларни картага тушириш соҳасида ҳам, назарий тадқиқот ишларининг кучайиши соҳасида ҳам катта ютуқларга эришди. Ландшафтшунослик ишлари айниқса Москва, Ленинград давлат университетларида, улар кетидан Латвия, Воронеж, Львов ва бошқа университетларнинг географлари томонидан ривожлантирилди.
1945 йилдан бошлаб Москва университетининг Н. А. Солнцез раҳбарлигидаги ландшафтшунослари йирик масштабли ландшафт карталарини тузиш юзасидан тажриба тадқиқот ишлари олиб бордилар ва бир неча йилдан сўнг Москва, Рязань областларидаги колхозлар ерларининг ландшафт карталарини тузишга киришдилар. Ленинград университетида ҳам шундай ишлар деярли ўша вақтдан бошланди.
Ландшафтни бевосита жойида ўрганиш ишларининг кенгайи* ши ландшафтшунослик назариясининг ривожланишига имкон берди. 1948 йилда Н. А. Солнцевнинг Москва географларининг ландшафтни тадқиқ қилиш ишларини назарий жиҳатдан умумлаштирган мақоласи босилиб чиқди. У бу мақоласида ландшафт ҳақидаги Л. Г. Раменский, С. В. Калесник фикрларини ривожлантириб, ландшафтга янгича аниқ таъриф берди ва ландшафт морфологияси масаласини тўлиқ изоҳлаб берди. Кейинги йилларда олиб борилган ландшафтни ўрганиш ва картага тушириш шйлари Н. А. Солнцев фикрларини, яъни ҳар бир ландшафтнинг ўзаро узвий боғланган морфологик бирликлар — урочишче ва фация каби морфологик бирликлардан таркиб топганлигини ва улар йирик масштабли ландшафт карталари тузишда ўрганиш объекти бўлиши лозимлигини тасдиқлади.
Улуғ Ватан уруши йилларидаёқ В. Н. Сукачёв шуғуллана бошлаган биогеоценоз ҳақидати таълимот ландшафтшуносликка яқин таълимотдир. Биогеоценоз ҳақидаги фикр янги эмас. Биогеоценоз энг содда, бўлинмас географик бирлик бўлиб, ландшафтнинг оддий бўлаги бўлган фацияга мос келади. Сукачёвнинг хизмати шундаки, у асосий эътиборни биогеоценоз компонентлари ўртасида модда ва энергия алмашиши ҳамда унинг ривожланишида организмларнинг ролини ўрганишга қаратади.
Б. Б. Полинов томонидан асос солинган ландшафт геох и м и я с и таълимоти ландшафтшуносликнинг янги тармоғини ташкил этади. У ландшафтларда химиявий элементларнинг тарқалишини (миграциясини) текширади, ландшафт компонентлари билан унинг морфологик таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро таъсир жараёнини ўрганади.
Ландшафтшуносликнинг ривожланишида СССР География жамияти томонидан 1955 йилда Ленинградда чақирилган биринчи ландшафтшунослик кенгаши катта аҳамиятга эга бўлди. Кенгаш мамлакатимизда ландшафт соҳасидаги тадқиқотларнинг ривожланишига туртки бўлди ва ландшафтшуносликнинг асосий масалаларини келишилган ҳолда ҳал этишни бошлаб берди. Шу даврдан бошлаб ландшафтшуносларнинг бутуниттифоқ кенгашлари мунтазам чақирилиб туриладиган, уларда тажриба алмашиниб, муҳим масалалар муҳокама қилиниб, ландшафтшуносликнинг назарий тадқиқот методларини турмушга тадбиқ этиш масалаларига оид вазифалар аниқлаб олинадиган бўлди.
Ҳозирги вақтда ландшафтшунослик соҳасидаги илмий ишларнинг асосий марказлари мамлакатимиздаги университетлар ва айрим педагогика институтлари бўлиб, улар бевосита тадқиқот ишларини олиб боришмоқда, ландшафт карталарини тузишмоқда, мамлакатни табиий географик районлаштириш билан шуғулланишмоқда, халқ хўжалиги учун зарур бўлган амалий ишларни бажаришмоқда, илмий асарлар, мақолалар эълон қилишмоқда.
Совет ландшафтшуносларининг асосий вазифаси турли масштабдаги ландшафт карталарини тузиш ишларини ривожланти; ришдан иборатдир. Бундай ишларни бир марказдан бошқариш учун СССР География жамиятининг ИИИ съезди қарорига мувофиқ 1960 йилдан жамият қошида ландшафт карталари бўйича Комиссия тузилди.
Узбекистонда ландшафтшуносликнинг ривожланиши. Узбекистонда ландшафтшуносликнинг ривожланиши ва жойлардаги ландшафтлар хусусиятларини ўрганишда Л.С.Берг, И.П.Герасимов, Н.А.Гвоздецкий, Д. Н. Кашкаров, Э. М. .Мурзаев, Т. В. Звонкова, Б. А. Федорович, П. С. Макеев каби тадқиқотчиларнинг хизматлари каттадир.
Л. С. Берг ўзининг «Сибирь ва Туркистонни ландшафт ҳамда морфологик областларга бўлиш тажрибасидан» деган мақоласида ҳамда бошқа ишларида текислик ландшафтларининг турли тиилари ва тоғ ландшафтларини алохида ажратиб кўрсатади. У Урта Осиё тоғларини текисликда тарқалган чўл ва чала чўл зо наларидан ажратиб қарайди.
Урта Осиё тоғларини ландшафтларига кўра районлаштириштажрибасини И. П. Герасимов, Р. П. Зимина ва Л. Е. Родиннинг ишларида ҳам учратамиз. Улар бундай районлаштиришга асос қилиб, тоғ ландшафтларининг шаклланишига таъсир этувчи баландлик минтақалари структураси ва рельефдаги морфоструктура тафовутларини оладилар.
А. Н. Ракитников, Н. А. Гвоздецкий ва Т. В. Звонкова Марказий Узбекистон территориясида қишлок; хўжалиги манфаатлари учун табиий географик районлаштириш ўтказиб, Самарқанд. областида 35 та ва Бухоро областида 21 та типологик ландшафт бирликларини ажратдилар.
Рус ландшафтшуносларининг ландшафт назарияси ҳақидаги таълимотлари Узбекистон географлари учун ҳамма вацт асосий; қўлланма ва йўлланма бўлиб келди. Уларнинг назарияларининг қанчалар ҳаётий эканлигини Узбекистон ландшафтшунослари республиканинг ҳам тоғлик, ҳам текислик қисмида қўдлаб тасдиқдан ўтказдилар. Улар таълимотидаги баъзи бир етишмовчиликларни ва мазкур территория учунқўллаш мумкин бўлмаган ғояларни ижодий ривожлантирдилар ва тўлдирдилар. Узбекистон ландшафтшунослари рус географ ландшафтшунослари эътиборидан четда қолган тоғли ўлкаларнинг ландшафт хусусиятларини очишда ҳам каттагина иш қилдилар. Ландшафтшуносликнинг назарияси ва амалда та,тбиқ қилинишига маълум даражада ҳисса қўшган ўзбекистонлик географлардан В. М. Четиркин, Л. Н. Бабушкин, Н. А. Когай, П: Баратов, А. Саидов, А. Алибеков, М. Умаров, П. Ғуломов, С. Нишонов, А. Абулқосимов, М. Қўзибоев, Т. Жумабоев ва бошкаларнинг номларини эслатиб ўтиш мумкйн.
Совет олимларининг ландшафт тушунчасига таъриф бериш» ларидаги ҳар хиллик ландшафт бирликларини системага солишда ҳам кўринади. Бу ҳол ландшафтлар систематикасида чалкашликлар юзага келишига сабаб бўлади. Узбекистон географларининг баъзилари — Л. Н. Бабушкин, Н. А. Қогай, М. Умаров, Й. Баратов, С. Нишонов, П. Ғуломов ва бошқалар ландшафтни умумлаштириш (типларга бирлаштириш) мумкин бўлган объект, бошқалари эса (А. Саидов) алоҳида, хусусий (регионал) тушўнча деб қарайдилар, учинчи бир группа географлар (А. Абулқосимов) ландшафт термини ўрнига жой типи (тип местности) тушунчасини қўлламоқдалар. Ана шу қарашлар вакилларининг. ҳар бирининг ландшафт ҳақидати тушунчасини алоҳидаалоҳида кўриб ўтамиз.
Узбекистон территориясида табиий географик районлаштириш принциплари ва схемасини ишлаб чиққан географлардан бири В. М. Четиркиндир2. У биоиқлимий омилларни биринчи ўринга Қўйиб, таксономик бирликлар системасининг юқори босқичини геофация деб атайди. Урта Осиё территориясида Турон геофациясининг чегараларини аниқлаб, бу геофация доирасида бир қанча провинциялар мавжудлигини кўрсатди. Провинциялар регионал комплекслардан ташкил топади (масалан, СирдарёТяншань провинцияси Чирчиқ, Оҳангарон, Сирдарёбўйи, Мирзачўл ва ЖиззахЗомин регионал комплексларига бўлинади), регионал комплекслар доирасида кенглик зонал хусусиятларини ўзида акс эттирган районлар ажратилади. В. М. Четиркиннинг ишлари Урта Осиё ва Узбекистон территориясини табиий географик районлаштиришда дастлабки муҳим босқич бўлди.
Л. Н. Бабушкин билан Н. А. Қогай ишлари3 Узбекистон территориясини бир бутун ҳолида ландшафт асосида районлаштиришга бағишланган.
Урта Осиёнинг бир қчсми бўлган Узбекистон территориясини, районлаштиришда бу тадқиқотчилар табиий жиҳатдан бир хил бўлмаган Урта Осиё тоғларини икки қисмга —Турон типидаги ва Марказий Осиё типидаги тоғликларга ажратишади. Урта Осиё текисликларини ва Турон типидаги тоғликларни бир бутун табиий географик бирлик—Турон провинциясига бирлаштиришади.
Л. Н. Бабушкин ва Н. А. Когай фикрига кўра, табиий географик районлаштириш принциплари асосида у ёки бу жойнинг табиий географик шароитларидаги тафовутлар ётади ва бу тафовутлар охир оқибатда айни территориядан хўжалик мақсадларида фойдаланишда, фойдаланишнинг характерида ва усулларида ўз аксини топади. Шунингдек, кишиларнинг хўжалик фаолиятига ноқулай таъсир этувчи табиий омиллар, уларни ўзлаштириш ёки қулайлаштириш масалалари ҳам эътиборга олинади. Уларнинг таъкидлашича, табиий географик районлаштириш яқин фанлар (агроиқлимшунослик, геоботаника, тупроқшунослик, зоогеография ва бошқалар) районлаштиришлари бирликларига суянмоғи ватабиий географик районлаштиришда мазкур фанлар районлаштириши асос қилиб олинмоғи керак. Табиий географ яқин фанларнинг маълумотларини ва типологик ландшафт карталарини анализ қилиш асосида табиий географик районлаштириш схемасини тузиши керак. Л. Н. Бабушкин билан Н. А. Когай ана шундай принципга амал қилиб, районлаштиришни юқори таксономик бирликлардан бошлайдилар — табиий географик ўлка—провинция — провинцияча — округ — районлар группаси — район — ландшафт. Табиий географик район у ёки бу ландшафтларнинг мажмуидан таркиб топади ва унинг асосини типологик ландшафт картаси ташкил этади. Таксономик системанинг юқоридан қуйигача бўлган бирликлари ана шундай схема бўйича қараб чиқилади, табиий географик район доирасида қатор ландшафтлар қайд қилиб ўтилади, бироқ ландшафтларни қайси категорияга асосланиб ажратилгани ҳақида тушунча берилмайди. Ландшафт картаси табиий компонентлар карталари асосида камерал метод билан тузилган, ландшафтларнинг бевосита дала шароитида ўрганилмаганлиги кўриниб турибди. А. Абулқосимов ландшафтнинг синоними сифатида жой типларини ажратади4. Муаллиф жой типлари деб литологик тузилиши бир хил бўлган, рельефнинг маълум бир шаклида (адирда, адир олди ясси текислигида, адирлараро ясси текисликда ва ҳоказо) жойлашган, хўжалик нуцтаи назаридан бир хил қийматга эга бўлган урочишчелар йиғиндисидан таркиб топган территорияни тушунади. Ҳар бир жой типи учун урочишчелар йигиндисининг қонуний бирлиги, уларнинг такрорий учраши хосдир. Тоғлар оралигидаги йирик ботиқлар жой типлари рельефи, тупроқ она жинсларининг литологик таркиби бир хил ерларни ишғол қилади. Ҳар қайси жой типида бирор хил ўсимлик формацияси ва тупроқ хиллари ҳукмронлик қилади. А. Абулқосимов жой типлари билан урочишчелар тўплами ўртасида оралиқ мавкега эга бўлган кичик жой типлари бўлишини ҳам асослаб берди. Кичик жой типлари ландшафт комплексларини умумлаштиришни осонлаштиради. Кичик жой типлари ўзидан катта бўлган бнрлик, яъни жой типи доирасида рельеф, литология, иқлими, тупроқ ва ўсимликлар қопламидаги тафовутлар ҳисобга олиниб ажратилади.
Қичик жой типларидан кейинги энг майда бирлик Абулқосимов фикрича, урочишчелар типидир. Урочишчелар типини бевссита дала шароитида ўрганиш, картага тушириш ва шундан сўнггина ўзидан юқори бирликларга умумлаштириш мумкин.
Урочишчеларни ажратишда асос қилиб геоморфологик омил олинади, лекин жойнинг тупрок, ўсимлик ва микроиқлим шароитлари ҳам ҳисобга олинади. Муаллиф урочишчелар типи билан жой типи орасида яна оралиқ бирлик—урочишчелар тўпламини ажратиб, унга таъриф беради. Урочишчелар тўпламида бир типдаги урочишче етакчи бўлиб, бу урочишче типи урочишче тўпламининг характерини белгилайди. Абулқосимовнинг ландшафт системасидаги жой типларидан юқорида турадиган бирликлар ландшафт типи, ландшафт синфчаси ва ландшафт синфидир.
Абулқосимовнинг бу назарий хулосалари Фарғона ботиғини кўп йиллар ўрганиш ва ландшафт картасини тузиш асосида чиқарилган.
А. Саидов ландшафтни регионал табиий комплекс деб тушунади5. Унинг фикрича, ландшафтлар ўзидан йирикроқ географик комплексларнинг таркибий қисмлари бўлиб, улар келиб чиқиши жиҳатидан мустақил ландшафт, ўз навбатида кичик бирлик бўлган жой ва унинг қисмлари, сўнгра урочишчелар тўпламида.н иборат. А. Саидов табиий географик районлаштириш системасида биринчи босқич бўлган ландшафтни табиий географик район билан тенглаштиради. У Урта Зарафшон водийсининг ўнг соҳили ландшафтлари картасини тузди. Ҳар қайси ландшафт территориясидаги бирбиридан фарқ қилувчи жойларнинг комплекс хусусиятларини очиб берди.
С. Нишонов ландшафт турли катталикдаги бирликларда классификация қилиш мумкин бўлган табиий географик комплекс деб қарайди6. У ҳар бир жойни ландшафт жиҳатидан ўрганишда рельефдаги тафовут, намланиш шароити ва у билан боғлиқ бўлган тупроқўсимлик қопламидаги фарқларни асос қилйб олади. У ландшафт нуқтаи назаридан анча мураккаб бўлган Қашқадарё водийсининг текислик ва тоғлиқ қисмларини ўрганиб, бу территория ландшафтларини классификадия қилиш учун уч босқичдан иборат (ландшафт синфи, ландшафт типи, ландшафт типчаси) системасини ишлаб чиқди. Маълумки, тоғли ўлкаларнинг ландшафтлари баландлик минтақалари қонуни асосида вужудга келади. С.Нишонов схемасида ҳар қайси минтақа геоморфологик белгиларига қараб (текисликлар, тоғ олди текислиги, тоғ ён бағри, тоғ оралиғи водийси ва ҳоказо) маълум ландшафт типларидан ташкил топган ландшафт типлари тўплами (группаси)га бўлинади.
С. Нишонов ландшафт типларини аниқлашда микрорельеф, ер юзасидаги тоғ жинслари, микроиқлим, тупроқўсимлик қоплами каби ландшафт ҳосил қилувчи омиллар комплексининг бир хиллигини эътиборга олади. Ландшафт типчаси эса маълум территорияда қонуний такрорланиб турувчи, нисбатан бир хил бўлган табиий территориал комплексдир. Ландшафт типининг бир бўлаги ҳисобланган ландшафт типчаси мазкур минтақа дсирақида микрорельеф, микроиқлим, тупрок, намлик режими ва ер ости сувининг чуқурлигидаги фарқлар ҳисобга олиниб ажратилади.
М. Умаров ландшафтга таъриф беришда Н. А. Гвоздецкий йўлидан бориб, ландшафтни умумлаштириш мумкин бўлган территориал комплекс деб тушунади ва у ландшафтни табиий компонентларнинг (геологик тузилиши, рельефи, тупроқ ўсимликлари ва ҳоказо) диалектик бирлигидан ташкил топган табиий географик комплексдир, деб қараш тарафдоридир7. М. Умаров ландшафт типларини группалашда ландшафтга генетик жиҳатдан ёндошади, ландшафтни классификация объекти деб қарайди. У Зарафшон водийсининг қуйи қисмида ландшафтларнинг қатор группаларини (алювиал текислик ландшафтлари, денудацион плато ландшафтлари ва ҳоказо) картага туширди, ҳар бир группа доирасида ер юзаси тузилишидаги, грунтдаги, тупроқўсимлик қопламидаги ҳамда ер усти ва остидаги сувларнинг режимидаги фарқларни эътиборга олиб, ландшафт типларини ажратади. М. Умаров ер юзасининг бир хил шаклларида ва нураган жинслар тарқалган шароитда шаклланадиганватакрорланиб турадиган табиий территориал комплексларини ландШафт типи деб белгилайди.
Ҳар бир ландшафт доирасида ўзига хос табиий географик процесслар рўй бериб туради, ландшафтдан қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фойдаланишда бу процессларнинг интенсивлигини ўрганиш, уни ҳисобга олиш талаб қилинади. Ландшафтни мазкур ландшафт доирасида рўй берадиган табиий географик процесслар билан боғлаб ўрганиш ишини биринчи марта П. Ғуломов бошлаб берди.
П. Ғуломов Зарафшон дарёси водийсидаги воҳа ёни полосасидаги қишлоқ хўжалик аҳамиятига молик бўлган табиий географик процессларни ўрганиш билан бир қаторда хилмахил комплексларни ҳам аниқлади ва уларни системага солди. У ландшафтни бир хил рельеф, бир хил тоғ жинси ва ер ости суви режими бир хил бўлган шароитларда таркиб топувчи ва такрорланувчи табиий территориал комплекс деб тушунади8. Ҳар бир ландшафт типи учун ўхшаш типдаги тупроқ, ўсимлик ва табиий географик процесслардаги ўхшашлик характерли эканлигини ҳам кўрсатиб берди. П. Ғуломов икки босқичдан иборат таксономик системадан фойдаланиб .ландшафт группаларини ва ландшафт турларини Қабул қилади. Ландшафт группаларини ажратишда табиий шароитнинг ҳамма комплекслари ҳисобга олиниб, етакчи омил сифатида грунт таъкидланади, чунки чўл шароитида иссиқлик ва намликнинг маҳаллий нисбати грунтга боғлиқ. Ландшафт турлари маҳаллий табиий компонентлар комплекси асосида аниқланиб, бунда асосий омил деб рельеф, тупроқўсимлик қоплами қабул қилинади. П. Ғуломов воҳа ёни полосасида қуйидаги ландшафт группаларини аниқлаб, уларга таъриф беради: қумли чўл ландшафти, гилли.ва лёссли чўл ландшафти, шўрхокли чўл ландшафти ва ҳоказо. П. Ғуломов ишининг комплекслилик хусусияти яна шундаки, унда Зарафшон водийсидаги воҳа ёни полосасининг ландшафт хусусиятлари анализ қилиниши билан бирга, бу территориядаги ландшафтлар ўзидан юқори таксономик бирликларда классификация қилинади ва иккита табиий географик округга умумлаштирилади.
Бу иш ландшафтларни, уларнинг ички қонуниятларида рўй берадиган табиий географик процессларни ўрганишда назарий жиҳатдангина эмас, балки ландшафтлардан қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланиш жиҳатидан ҳам аҳамиятлидир.
Тоғли ўлкалар ландшафтларининг асосий хусусиятларини ўрганиш республикамиз ландшафтшунослигининг асосий вазифаси бўлиб келди ва бундан сўнг ҳам шундай бўлиб қолади. Бу соҳада Ю. Султоновнинг иши маълум даражада диққатга сазовордир1. Тоғли ўлкаларда ҳам табиий географик комплекслар текисликлардаги каби, ландшафт ҳосил қилувчи асосий о.милларнинг ўзаро таъсири натижасида таркиб топади. Бундай ўзаро таъсир этиш жараёнида иссиқлик ва намлик, минерал ва органик моддалар алмашинуви вужудга келади, булар радиация ва иссиқлик балансида, сув баланси ва минерал ҳамда органик моддалар балансида намоён бўлади. Тоғли рельеф шароитида рўй берувчи асосий омилларнинг ўзаро таъсири оқибат натижада географик қобиқ компонентларининг баландлик минтақалари бўйлаб жойлашишига олиб келади ва ўзига хос табиий комплекслар вужудга келтиради, Ю. Султонов ана шу умумий қонуният асосида Фарғона водийсини жанубдан ўраб олган ОлойТуркистон тоғ системасининг шимолий ён бағирларини ўрганди ва бу тоғли ўлкани ландшафт классификацияси системасида тоғ ландшафти синфи деб қабул қилди. Тоғ ландшафти синфи синфчаларга, синфчалар эса ландшафтларга бўлинади. Тоғ шароитида ландшафтнинг морфологик тузилиши мураккаб ва хилмахил кўринишга эга. Шунинг учун ҳам улар йирик масштабдаги текширишлар объекти ҳисобланади. Ю. Султонов фикрича, ландшафт табиий географик районлаштириш системасидаги энг кичик бирликдир.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши талаби нуқтаи назаридан Т .Д. Жумабоевнинг «Сангзор дарёси ҳавзасининг ландшафтлари ва қишлоқ хўжалик ерларининг типлари»га бағиш; ланган қатор ишлари эътиборга сазовордир9.
Т. Д. Жумабоев Сангзор дарёси ҳавзасидаги тоғли ва текислик ландшафтларининг яруслилик хусусияти ва уларнинг тузилишини таърифлаб берди. Ҳар бир ландшафт ярусида ён бағирлар экспозицияси омилининг кучли таъсирида вужудга келадиган ландшафт вариантларининг (бир ландшафт ярусида А ва 5 вариантлари — яъни шимолий ва жанубий ён бағирлар ландшафти) ва айрим ландшафт яруси доирасидаги жой ва урочишчелар йиғиндисининг мавжуд эканлигини кўрсатди. Т. Д. Жумабоев айрим хусусий ландшафтларни табиий географик районлаштиришнинг таксономик бирликлари системасида табиий географик район билан бир қаторда қўяди. Ҳар бир ландшафт доирасидаги қишлоқ хўжалиги ерлари типларининг табиий ва иқтисодий имкониятларининг тўлиқ тасвирланиши хўжалик нуқтаи назардан катта аҳамиятга эгадир.
Л. Алибеков Зарафшон тизмасининг ғарбий қисми ва унга ёндошган текислик ландшафтларининг структурасини ҳамда қишлоқ хўжалик ерларининг типларини бир неча йиллар давомида ўрганди10. Л. Алибековнинг таърифича, ландшафтларнинг баландлик яруслари тоғ ён бағри рельефининг ёши, баландлиги,, тузилиши, сув ва температура режими, ўсимликтупроқ қопламининг характери билан фарқ қилувчи қисмларидир. Бу таъриф тоғли ўлкалар ландшафтининг яруслик хусусиятини анча тўлиқ ифода этади.
Л. Алибеков тоғ ландшафтига қуйидагича таъриф беради: «Тоғ ландшафти бир хил тектоник структура пойдеворида шаклланган ва айни тоғ тизмасининг интенсив шаклланиш босқичларини ифодаловчи, унинг зоналликпровинциаллик ўрнини, унга кишилик жамияти таъсирининг характерини акс зттирувчи, тоғли область рельефида орографик жиҳатдан аниқ ажралиб турган бир бутун табиий территориал комплексдир»11 Бу таъриф тоғлик ландшафтининг барча умумий хусусиятларини акс эттиради. Унинг таксономик системаси қуйидагича: ландшафт— ярус — жой.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Узбекистондаги ландшафтшунослик ер ва табиий ресурслардан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи учун оқилона фойдаланиш имкониятларини ўрганишйўлидан ривожланиб бормоқда.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish