ТЕМИР АШЁЛАР
Режа:
Умумий маълумот.
Металлар турлари тўғрисида маълумот
Қора металлар тўғрисида тушунча
Рангли металлар тўғрисида тушунча
Қотишмалар тўғрисида тушунча
Механик аралашма тўғрисида тушунча
Қаттиқ эритма тўғрисида тушунча
Қотишма ҳолат диаграммалари тўғрисида тушунча
Қотишма компонентлар тўғрисида маълумот
Темир - углерод қотишмалари ҳолат диаграммалари тўғрисида тушунча.
Фойдаланилган адабиетлар:
Горчаков Г.И.,Баженов Ю.М. Строительные материалы.
М.Стройиздат. 1983йил 487бет
Комар А.Г. Строительные материалы и изделия.
М.Стройиздат 1983г. -487с.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
Металларнинг турлари деганда нимани тушунасиз .
Қора металлар қандай олинади?
Рангли металларга нималар киради
Қотишмалар деганда нимани тушунасиз
Механик аралашма деганда нимани тушунасиз
Қаттиқ эритма деб нимага айтилади
Химиявий бирикма деб нимага айтилади
Қотишма ҳолат диаграммаси деганда нимани тушунасиз
Қотишма таркибий компонентларига нималар киради
Фаза ва цементит нима
Темир углерод қотишмалари ҳолат диаграммалари қандай тузилади.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Металл хоссаси,металл тури.қора металлар.рангли металлар.қотишма. механик аралашма. Қаттиқ эритма. Химиявий бирикма ҳолат диаграммаси. Қотишма тузилиши. Қотишма таркиби компоненти.фаза. цеменетит.темир углерод ҳолат диаграммаси
Ўрганиладиган масалалар: Умумий маълумот. Металл турлари. Қотишмалар ва уларнинг тузилиши тўғрисида маълумот. Қотишмалар ҳолат диаграммаси.
Металларнинг қурилишга ишлатилишига сабаб уларнинг бир канча мухим техникавий хоссаларига эгалигидир, сикилиш ва чузилишдаги мустаҳкамлиги жуда юқори, пластиклик хоссалари юқори, шунга кура уларни прокатлаш, болгалаш кирялаш (металл заготовкаси кесими заготовка кесимидан кичикрок бўлган тешикдан утказиб чузишдан иборат) нисбатан осон
Ва шу йуллар билан улардан жуда мураккаб холда хилма-хил шаклдаги буюмлар тайерлаш мумкин. Шу билан бирга металларнинг жиддий камчилиги ҳам бор. Масалан, оддий пўлат буюмлар турли газ ва нам таъсиридан кучли емирилади, юксак ҳароратда анча деформацияланади.
11.1 МЕТАЛЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ
Барча металлар иккита катта гуруҳга бўлинади. 1) қора 2) рангдор металлар. Қора металлар темирнинг углерод билан қотишмасидир. Уларнинг таркибига оз еки кўп миқдорда бошқа кимевий элементлар бўлиши ҳам мумкин; шулардан кремний фосфор, олтингугурт, марганец энг кўпрок учрайди. Темир билан углерод қотишмаси таркибидаги углерод миқдорига краб, қора металлар чўян ва пўлатларга бўлинади. Чўян темир билан углерод қотишмасидан иборат бўлиб, унинг таркибидаги углерод миқдори ортиши билан унинг хоссалари анча ўзгаради, пластиклиги камаяди, муртлиги, қаттиқлиги ортади. Шунга қараб пўлатлар уз навбатида қуйидаги турларга бўлинади: таркибидаги углерод миқдори 0,25 % дан ошмайдиган кам углеродли пўлат; таркибидаги углерод миқдори 0,25 % ортиқ (0,6%гача) бўлган уртача углеродли пўлат; таркибидаги углерод миқдори 0,6% дан ортиқ бўлган юқори углеродли пўлат. Қурилиш констуркциялари ва турли буюмларга, шунингдек темир-бетон арматураларига кам углеродли пўлат ишлатилади. Юқорида айтиб ўтилган кимёвий элементлар пўлат таркибида 1% гача, чўян таркибида эса 2-4 % дан ортиқ бўлиши мумкин. Чўян ва пўлатнинг техникавий хоссаларини ошириш мақсадида уларга турли легирловчи моддалар марганец,хром, никель,молибден, алюминий, мис кушилади; шу йул билан пўлат ва чўянларнинг хоссалари керагича ўзгартирилади, пўлат таркибидаги легирловчи моддаларнинг жами миқдори 2,5 % дан ошмаса уни кам легирланган пўлат деб 2,5…10% бўлса уртача легирланган пўлат деб ва 10 % дан ортиқ бўлса юқори легирланган пўлат деб аталади. Қора металларга легирланган моддалар кушиб уларни коррозияга чидамлилигини ва бошқа мухим хоссаларини ошириш мумкин. Масалан, зангламайдиган пўлат жуда кўп миқдорда легирловчи моддалар кушилган темир билан углерод қотишмасидан иборат. Бирок, легирланган пўлатларни оддий пўлатлардан қимматлиги уларни ишлатилишини чеклаб куймокда. Рангдор металлар енгил ва огир металларга бўлинади. Алюминий ва магний енгил металларнинг ва енгил бўлган дуралюминийнинг мис, марганец, темир, магний, кремний билан қотишмасидан иборат. Дуралюминийдан хар хил профилли шаклдор прокатлар ҳамда баъзи бир архитектура деталлари тайерланади. Огир рангдор металл қотишмаларининг асосий таркибий қисмлари мис,калай,рух, кургошиндан иборат. Қурилишда огир рангдор металл коришмаларидан бронза, латун ишлатилади. Мисни алюминий, теми, марганец билан кушиб, суюқлантириб бронза ҳосил килинади; булар калайсиз бронзалар ҳисобланади. Буюм тунукалаирнинг айрим қисмлари тарновлар ва коррозияланишига энг таъсирчан бошқа қисмлар атмосфера таъсирига чидамлилиги юқори бўлган тунукадан тайерланади. Рангдор металлар жуда қиммат туради, уларнинг баҳоси қора металларнинг баҳосидан бир мунча ортиқ, шунинг учун уларни тежаб-тергаб ишлатиш зарур.
11.2. ҚОТИШМАЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ.
Икки ва ундан ортиқ металларнинг суюқ ҳолатидаги бир жинсли аралашмаси еки бу аралашманинг котишидан ҳосил бўлган маҳсулот қотишма дейилади. Лекин баъзи қотишмаларнинг таркибига политалл элементлар ҳам маълум миқдорда кушилиши мумкин. Бунда қотишманинг асосий металлик хоссалари сакланади. Соф металлар ишлаб чиқариш технологиясига нисбатан қотишмалар ишлаб чиқариш технологияси оддий ҳамда арзондир.
Узок йиллар давомида олиб борилган текширишлар шуни курсатадики, қотишмалар таркибидаги металл атомларининг ўлчами кристалл панжаранинг хили ҳамда суюқланиш температураси, умуман металл-атомларининг ўзаро муносабатига қараб қуйидаги турларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |