Тошкент давлат аграр университети н. Т. Хакимова, Р. К. Саттарова



Download 5,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/111
Sana08.04.2022
Hajmi5,42 Mb.
#536219
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111
Bog'liq
МИКРОБ ваУМ.фит1 (Ўқув қўлланма) — копия (1)

Методик кўрсатма:
Биологик микроскоп –микробларни минг баровар ёки ундан ортиқ 
катталаштирувчи асбобдир. Биологик микроскоп иккита асосий қисмдан 
иборат: механик ва оптик.
Механик қисмига - штатив, тубус, револьвер, микровинт, макровинт, 
буюм столчаси киради. 
Оптик қисмига – окуляр, объектив, ёритгич ёки конденсор, кўзгу киради. 
Механик қисми
: Штатив – микроскопнинг асосий қисми бўлиб, бунга 
макровинт ва микровинт, тубус, тубуснинг пастки қисмига револьвер 
ўрнатилган. Тубус винтлар ёрдамида харакатланади, макровинт – фокусни 
тахминан, микровинт – фокусни аниқ тўғрилаш учун ишлатилади. 
Макровинт бир марта тўла айлантирилганда труба 0,1 мм сурилади. 
Микровинт эса жуда эҳтиётлик билан айлантирилиши керак, чунки унинг 
жуда нозик кертиги бор. Буюм столчаси – унга препарат қўйилади. Буюм 
столчаси харакатланадиган ёки харакатланмайдиган бўлиши мумкин. 
Харакатланувчи столча препаратни турли томонга суриш учун керак, 
столчанинг ён томонида иккита винт буралади. Препаратларни қўл билан 
сурилгандан кўра, винт билан аниқ суриш мумкин. 
Оптик қисми
: Окуляр – иккита линзадан тузилган бўлиб, биринчиси 
йиғувчи линза бўлиб, объективга қараган, иккинчиси эса асосий линза
бўлиб, кўзга қараган бўлади. Окулярнинг неча марта катта қилиб кўрсатиши 
гардишига ёзиб қўйилган бўлади (7Х, 10Х, 15Х). Бактерияларни текширганда 
кўпинча 15Х белгиси қўйилган окулярдан фойдаланилади. 
Объективлар
: Объективнинг гардишига ёзилган 8, 40, 90, 120 рақамлари 
шу объективни неча марта катта қилиб кўрсатишини билдиради. 8- объектив 
камроқ катта қилиб кўрсатади, 40- объектив ўртача, 90 ва 120 иммерсимон 
объектив жуда катта қилиб кўрсатади. Иммерсимон объектив дейилишининг 
сабаби, бу объективдан фойдаланилганда препаратга бир томчи кедр мойи 
(иммерсион мой) томизилади ва объектив линзаси шу мой томчисига 
ботирилади. Объектив иммерсион мойга ботиб турганлигидан унга ёруғлик 
нурлари кўпроқ тушади. Бунинг сабаби шуки, конденсордан буюм ойнасига 
келувчи ёруғлик нурлари шу ойнада синади. Ойнада кедр мойи бўлмаса, 
объектив шу жойга ботиб туради, мойнинг нур синдириш коэффиценти буюм 
ойнасининг ёруғлик нур синдириш коэффиценти билан бир-бирига яқин 
бўлгани учун ёруғлик нурлари бир жинсли муҳитдан ўтиб кетади ва 
синмайди, буюм ойнасидан кедр мойи орқали тўғридан-тўғри объектив 
линзасига боради. Натижада текширилаётган микроорганизмлар аниқ 
кўринади. Демак, ёруғлик нурлари фақат бир марта синади. Буюм ойнаси 



билан линза орасида мой ўрнига ҳаво бўлса (ҳаво нурни мойга қараганда 
камроқ синдиради), ҳавода ёруғлик нурлари иккинчи марта синади, шунга 
кўра объектив линзасига камроқ нур боради. Буюм ойнасининг ёруғлик 
синдириш коэффицентига қараганда (nқ1,32) ҳавонинг ёруғлик синдириш 
коэффиценти (nқ1,0) камроқ бўлади. 
Объективлар икки ҳил системада бўлади - қуруқ ва иммерсион. Қуруқ 
системага 8 ва 40 объективлар киради, улар билан ишлаганда иммерсион мой 
ишлатилмайди. 
8-объективдан 
фойдаланилганда 
конденсор 
пастга 
туширилади, 40- объективда эса конденсор бир оз кўтарилади. +уруқ 
объективда тирик микроб кўрилса, иммерсион объективда ўлик ёки бўялган 
микроблар кўрилади. Микроорганизмларни неча марта катталаштирилганини 
билиш учун объектив ва окулярнинг кўрсатгичлари бир-бирига 
кўпайтирилади. Масалан, объектив 90Х бўлиб, окуляр 15Х га тенг бўлса, 
уларнинг кўпайтмаси 1350 га тенг, яъни микроблар микроскопда 1350 марта 
катта қилиб кўрсатилган бўлади. 
Кўзгу икки хил бўлади - ботиқ ва ясси. Ёритгич билан ишлаганда асосан 
ясси кўзгудан фойдаланилади, чунки бу кўзгу ёруғлик нурларини паралел 
тутам қилиб беради. Ёруғлик кам бўлгандагина ботиқ кўзгудан 
фойдаланилади. 

Download 5,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish