Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ФКнинг 951-моддасига биноан суғурта қилдирувчи



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

7. ФКнинг 951-моддасига биноан суғурта қилдирувчи 
суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин 
бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор 
қилмаган бўлса, ва агар бу ҳақда суғурталовчида маълумотлар 
йўқлиги унинг суғурта товонини (суғурта пули) тўлаш маж-
буриятига таъсир этмаслиги исботланмаса, суғурталовчига 
суғурта товонини (суғурта пули) тўлашни рад этиш ҳуқуқини 
беради.
«саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси хўжалик суди
-
га мурожаат қилиб, «Alfa Invest» суғурта ташкилотидан 25 685 802 
сўм ундиришни сўраган.


122
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, 2009 йил 14 сентябрда 
тарафлар ўртасида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини 
мажбурий суғурта қилиш тўғрисида шартнома тузилган. ушбу 
шартномага кўра, суғурта ташкилоти иш берувчининг фуқаролик 
жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал 
қилиши даврида ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан 
боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалини
-
ши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносаба
-
ти билан ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг 
ўрнини қоплаш мажбуриятини олган.
2010 йил 15 июль куни соат 13–30да ойлик иш режаси асо
-
сида «Ўрта осиё махсус қурилиш» бошқармасининг самарқанд 
минтақавий кон-техника инспекцияси бошлиғи н. тен навоий-
когон йўналиши бўйича «жигули» русумли хизмат автотран
-
спорт воситасида кетаётганида «уаз» русумли автомашина билан 
тўқнашган. тўқнашиш оқибатида олинган тан жароҳати натижа
-
сида н. тен соат 14–30да вафот этган. ушбу бахтсиз ҳодиса юза
-
сидан тузилган махсус комиссия хулосасига кўра, содир бўлган 
бахтсиз ҳодиса ишлаб-чиқариш билан боғлиқ деб топилган.
шу боис, даъвогар суғурта ташкилотига мурожаат қилиб, Ва
-
зирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори 
билан тасдиқланган «ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини 
бажариш билан боғлиқ ҳолда шикастланиши ёки саломатликнинг 
бошқа хил зарарланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчи 
томонидан тўлаш қоидалари»га асосан тўланиши лозим бўлган 
25 685 802 сўм зарар суммаси ва ўртача иш ҳақининг 5 ойлиги 
миқдорида, яъни 1 783 735 сўм нафақа суммасини тўлаб беришни 
талаб қилган.
суғурта ташкилоти даъвогарнинг талабини рад қилган ва бун
-
га Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли 
қарори билан тасдиқланган «иш берувчининг фуқаролик жавоб
-
гарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари»нинг 29-бандини 
асос қилиб келтирган. унга кўра, суғурта қилдирувчи суғурта 
ҳодисаси вужудга келган кундан бошлаб ўн кун ичида суғурта 
ҳодисаси ҳақида суғурталанувчига хабар бериши лозим бўлган. 
бироқ, даъвогар бу талабга риоя қилмаганлиги Фкнинг 951-
моддасига биноан суғурталовчига суғурта товонини тўлашни рад 
этиш ҳуқуқини беришини важ қилиб келтирган.


123
Фк 951-моддасининг биринчи қисмида мулкий суғурта шар
-
тномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани 
ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини 
ёки унинг вакилини хабардор қилиши шартлиги, агар шартнома
-
да хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган бўлса, 
бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда 
қилиниши лозимлиги, агар наф олувчи ўзининг фойдасига тузил
-
ган шартнома бўйича суғурта товонига бўлган ҳуқуқдан фойдала
-
ниш ниятида бўлса, айни шундай мажбурият наф олувчи зимма
-
сида бўлиши белгиланган.
бироқ Фк 951-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ушбу 
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятнинг 
бажарилмаслиги суғурталовчига, агар суғурталовчи суғурта 
ҳодисаси юз берганини ўз вақтида билганлиги ёхуд бу ҳақда 
суғурталовчида маълумотлар йўқлиги унинг суғурта товонини 
тўлаш мажбуриятига таъсир этмаслиги исботланмаса, суғурта то
-
вонини тўлашни рад этиш ҳуқуқини беради.
Мазкур ҳолатда суғурта ҳодисаси рўй берганлиги юзасидан ўз 
вақтида суғурталовчини хабардор қилинмаслиги унинг суғурта 
товонини тўлаш мажбуриятига таъсир этмайди. Чунки даъвогар
-
нинг ходими бўлган н. тен олинган тан жароҳати натижасида 
вафот этган ва бу ҳақда суғурталовчининг ўз вақтида хабардор 
қилмаслиги суғурта ҳодисасига таъсир қилмайди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда суд даъвогарнинг тала
-
бини қаноатлантирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish