7. юридик шахснинг таъсис шартномаси битим ҳисоб-
ланади ва унга нисбатан ФКнинг битимларни ҳақиқий эмас-
лиги ҳақи даги қоидалари қўлланилади.
«Фарғона умид нигоҳи» агросаноат фирмаси судга даъво ари
-
заси билан мурожаат қилиб, «Фарғона ан-сабзавоткор» МЧж,
«андижон» мева-сабзавотни қайта ишлаб чиқариш МЧжга нисба
-
тан таъсисчилар умумий йиғилиш қарори ва таъсис шартномаси
-
ни ҳақиқий эмас деб топишни ва жамият таркибидан чиқаришни
сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво
рад этилган.
иш апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилмаган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, «Фарғона ан-сабза-
воткор» МЧж таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарорига
мувофиқ таъсисчилар сафида ўзгаришлар бўлганлиги боис,
«Фарғона умид нигоҳи» МЧж 8,32 фоиз улуш билан жамият таъ
-
сисчилар сафига киритилган ва тарафлар ўртасида таъсис шартно
-
маси расмийлаштирилган.
даъвогар юқоридаги умумий йиғилиш баённомаси рус тили
-
да юритилганлиги сабабли йиғилишда муҳокама қилинган маса
-
лаларни тушунмаган ҳолда йиғилиш қарорини тасдиқлаб, таъсис
шартномасини имзолаганлигини, аслида жамиятнинг таъсисчиси
этиб ҳисобланмаслигини, таъсис шартномаси нотариал тартибда
тасдиқланмаганлигини важ қилиб кўрсатган.
ишдаги ҳужжатларга мувофиқ дастлаб «сабзавоткор» шх
ва «андижон» мева-сабзавот қайта ишлаб чиқариш корхоналари
иштирокида «Фарғона ан-сабзавоткор» МЧжни ташкил қилиш
тўғрисида 2005 йил 10 майда таъсис шартномаси расмийлашти
-
рилган.
бироқ, «сабзавоткор» шх фаолияти тугатилиши муносабати
билан Фарғона шаҳар ҳокимининг 2007 йил 12 октябрдаги 860-
сонли қарорига асосан «Фарғона умид нигоҳи» агросаноат фир
-
маси «сабзавоткор» ширкат хўжалигининг ҳуқуқий вориси этиб
белгиланган ва ширкат хўжалигига тегишли бўлган, тугатиш
60
комиссияси томонидан сотилмасдан қолган барча мол-мулклар
«Фарғона умид нигоҳи» агросаноат фирмасига ўтказилган.
ширкат хўжалиги ўз фаолиятини якунлаши муносабати би
-
лан «Фарғона ан-сабзавоткор» МЧж таъсисчиларининг 2007
йил 26 декабрда умумий йиғилиши ўтказилиб, Фарғона шаҳар
ҳокимининг 2007 йил 12 октябрдаги 860-сонли қарорига асо
-
сан «Фарғона умид нигоҳи» агросаноат фирмаси «сабзавоткор»
шхнинг ҳуқуқий вориси этиб белгиланганлиги сабабли, таъсис
-
чилар умумий йиғилиши қарорига асосан «сабзавоткор» ширкат
хўжалигининг ўрнига «Фарғона ан-сабзавоткор» МЧж таъсис
-
чилари сафига ширкат хўжалигининг мол-мулклари ҳисобидан
«Фарғона умид нигоҳи» МЧж қўшилган ҳамда бу борада таъсис
ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, жамият таъсисчиларининг
2007 йил 26 декабрдаги умумий йиғилиш баённомаси рус тили
-
да тузилган бўлса-да, жамият таъсис шартномаси ва низоми ўзбек
тилида расмийлаштирилган.
бундан ташқари, «Фарғона умид нигоҳи» агрофирмаси то
-
монидан 2007 йил 21 майда 27-сонли ҳамда 2007 йил 25 декабрда
42-сонли алоқа хатлари билан айнан «Фарғона ан-сабзавоткор»
МЧжга мурожаат қилинган бўлиб, мазкур алоқа хатларида «саб
-
завоткор» шх тугатилиши муносабати билан жамиятга таъсис
-
чи этиб, ширкат хўжалигининг ўрнига «Фарғона умид нигоҳи»
МЧжни киритиш таклифи қўйилган.
шунингдек, жамиятга улуш сифатида киритилаётган мол-
мулкларни қайта топшириш ва қабул қилиш тўғрисида 2007 йил
15 октябрда тузилган далолатномада умумий қиймати 13 226 582
сўмлик асосий воситалар «Фарғона ан-сабзавоткор» МЧжга
«Фарғона умид нигоҳи» МЧж томонидан таъсисчилик улуши
сифатида ихтиёрий тартибда топширилганлиги қайд қилинган.
Ўтган даврлар мобайнида жамият фаолиятида кўрилган фой
-
да тақсимотида ҳам даъвогар корхонага улуш сифатида тегишли
маблағлар ўтказиб келинган.
суд Фарғона шаҳар ҳокимининг 2007 йил 12 октябрдаги 860-
сонли қарорига асосан «Фарғона умид нигоҳи» агросаноат фир
-
маси тўғридан-тўғри «сабзавоткор» шхнинг ҳуқуқий вориси
этиб белгиланганлиги, шаҳар ҳокимининг мазкур қарори бе
-
кор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги
61
боис, битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни рад
қилишни лозим топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |